ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.08.2014 й. 245-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 29 августдаги

245-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

пул маблағларини кассали режалаштириш

ва бошқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кассали режалаштириш - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг касса режаларини, тушумларнинг манбалари ва миқдори, шунингдек харажатларнинг миқдори, харажат йўналиши ва уларнинг мақсади бўйича тузиш йўли билан амалга ошириладиган, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ўтувчи, Давлат бюджетининг маблағлари айланмасини режалаштириш ва бошқариш;


Ягона ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда ЯҒҲ деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи бўлиб, унга бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва бошқа тушумлари киритилади ҳамда харажатлари тўланади;


давлат бюджетининг пул маблағларини бошқариш - Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида ЯҒҲдаги давлат бюджети маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан бошқариш.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўйича Ғазначилик бўлинмалари (кейинги ўринларда Ғазначилик бўлинмалари деб аталади) ЯҒҲдаги Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни Давлат бюджети даромадлари тушуми ва харажатларининг ҳар йиллик ва ҳар ойлик прогнозларини тузиш йўли билан амалга оширадилар.

Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжатлар шакли ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ДБҚ деб аталади), шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкцияларни ундирадиган органлар томонидан ушбу ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиши муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Қаранг: АВ* томонидан 2018 йил 11 майда 3009-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома



II. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ

КАССАЛИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ


4. Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини кассали режалаштириш мос равишда:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети учун - Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари учун - ҳудудий ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

4-1. Жорий молия йили учун кассали режалаштириш қуйидаги маълумотлар асосида ойлар бўйича тузилади:

Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг йиллик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичлар;

Давлат бюджетига ДСҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ДБҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

Давлат бюджетига Давлат бюджетининг даромадлари айрим маъмурлари томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига Молия вазирлиги томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

жорий молия йили учун Давлат бюджети харажатлари бўйича касса тўловларининг прогнози;

жорий молия йилида вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун касса тушумларининг прогнози.

4-2. Бир ой учун кассали режа қуйидаги маълумотларга асосан кунлар ажратилган ҳолда тузилади:

тегишли ой учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг йиллик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичлар;

Давлат бюджетига ДСҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ДБҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;

Давлат бюджетига Давлат бюджети даромадларининг айрим маъмурлари томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига Молия вазирлиги томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;

тегишли ой учун Давлат бюджети харажатлари бўйича касса тўловларининг прогнози;

тегишли ойда вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун касса тушумларининг прогнози.

4-3. Кассали режа Молия вазирлигининг Ахборот тизимида (кейинги ўринларда "ЎРМВ" АТ деб аталади) ғазначилик бўлинмалари томонидан ДСҚ, ДБҚ шунингдек, даромадлар бўйича бошқа асосий маъмурларнинг қоғоз ва электрон шаклда тақдим этиладиган туман ва шаҳарлар бўйича ахборот ҳамда маълумотларга асосан тузилади ва юритилади.

4-4. Кейинги молия йили учун йиллик кассали режа жорий йилнинг 25 декабрига қадар ҳар йили тузилади.

Бир ойлик кассали режа жорий молия йили бошидан ўсиб борувчи тарзда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда тузилади. Бунда жорий ой учун кассали режалаштириш кўрсаткичлари жорий молия йилининг жорий ойи бўйича кассали режалаштириш кўрсаткичларига мос келиши ва кассали режалаштиришни юритишда унга киритилган ўзгартириш ҳисобга олиниши лозим.

4-5. Кассали режа ой давомида ҳақиқатда тушган тушумлар ва тўловларга асосан унинг кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш орқали юритилади.

4-6. Зарурат бўлганда Молия вазирлигининг Ғазначилиги кассали режа кўрсаткичларини тузиш ва уларга аниқлик киритиш учун Молия вазирлигининг соҳа бошқармаларидан ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралардан давлат бюджетига кутилаётган тўловлар ва давлат бюджети харажатлари тўғрисида Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларга мувофиқ маълумотларни сўраб олиши мумкин.

6. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини ЯҒҲдан ўз вақтида амалга ошириш ва тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишларини бартараф этиш учун ғазначилик бўлинмалари:

тегишли бюджетларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги айланма касса маблағини белгиланган тартибда ишлатишлари;

тегишли бюджетлар томонидан бюджет ссудалари олиниши ташаббуси билан чиқишлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси республика бюджети бўйича), маблағларни жалб қилишнинг бошқа манбаларидан фойдаланишлари мумкин.


7. Тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишлари ҳолларида ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари:

тегишли бюджетлар томонидан бюджет ссудалари олиниши;

бюджетдан ажратиладиган маблағларга ўз вақтида аниқлик киритилиши бўйича чоралар кўрадилар.



III. ЖАВОБГАРЛИК


8. ДБҚ ва ДСҚ тегишли бюджетларда назарда тутилган харажатлар қопланишини таъминлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ сафарбар этилиши, шунингдек, ғазначилик бўлинмаларига маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун жавоб беради.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва тегишли ғазначилик бўлинмалари мазкур Низомда назарда тутилган, ЯҒҲдаги Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш қисмини амалга ошириш бўйича, талабларнинг тўғри бажарилишига жавобгардирлар.


10. Ҳудудий молия органлари тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишлари ҳолларида, тегишли бюджетларда назарда тутилган бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши харажатларни қоплашни таъминламаганда, бюджет ссудаларини жалб қилиш бўйича ўз вақтида тегишли чораларни кўриш, шунингдек бюджетдан ажратиладиган маблағларга тегишли аниқлик киритилишига жавобгардирлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 8 сентябрь, 36-сон, 454-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 93-модда





























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск