Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2006 й. 113-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2006 й.

N 113



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ,

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ ВА ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МУАММОЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА


Хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш стратегик йўналишларини амалга оширишда иқтисодиёт фанининг ролини ошириш, шунингдек давлат мулкини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилинсин.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институтининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


2. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

мулкий муносабатларни қайта ўзгартириш жараёнларини таҳлил қилиш, хусусий мулкни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашга доир таклифлар тайёрлаш;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хусусийлаштириш жараёнларининг энг юқори даражада соддалаштирилишини ва ошкоралигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;

давлат мулкини бошқариш, хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқариш институтлари ва механизмларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

корхоналарни интеграциялаштирилган корпоратив тузилмаларга бирлаштириш назарияси ва амалиётини ўрганиш, фаолият кўрсатаётган хўжалик бирлашмаларини ислоҳ қилиш ва уларнинг янгиларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорларини, уларнинг инфратузилмаларини ривожлантиришнинг аҳволи ва тенденцияларини таҳлил қилиш, уларнинг иқтисодиётни эркинлаштириш шароитларида фаолият кўрсатишини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

илмий ишларни тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек Марказ фаолияти йўналишлари бўйича норматив-ҳуқуқий ва методик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Давлат мулки қўмитаси тизими ходимлари малакасини ошириш.


3. Марказнинг иловага мувофиқ ташкилий тузилмаси тасдиқлансин.

Марказ ходимларининг чекланган сони 43 нафардан, шу жумладан илмий ходимлари сони 37 нафардан иборат этиб белгилансин.

Марказнинг раҳбар ва илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари учун амалда бўлган иш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.

Марказ директорига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда Марказнинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар Марказни маблағ билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича илмий-техника дастурлари доирасида тадқиқот лойиҳаларини бажариш учун танлов асосида ажратиладиган маблағлар;

норматив-ҳуқуқий лойиҳаларни, таҳлилий қайдларни тайёрлаш ва Марказ фаолияти ихтисослиги бўйича илмий-техника дастурлари топшириқлари рўйхатига киритилмаган бошқа ишларни бажариш учун шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;

чет ташкилотлар ва корхоналар буюртмаси бўйича бажарилган ишлардан тушган маблағлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига, зарурат бўлганда, Марказнинг эгаллаб турилган майдонлар учун фойдаланиш хизматлари тўлови билан боғлиқ харажатларини Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш харажатлари учун Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ҳисобига қоплашга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

бир ҳафта муддатда Марказ уставини тасдиқласин;

Марказнинг раҳбарлари ва илмий ходимлари таркибини хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги малакали кадрлар билан мустаҳкамласин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 15 январдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 2-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 9 июндаги

113-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси

ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни

ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш

муаммоларини тадқиқ этиш марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Директор

Илмий кенгаш

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўлими

6

Мулкий муносабатларни тадқиқ этиш ва хусусий мулкни ривожлантириш бўлими

5

Корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўлими

5

Кўчмас мулк бозорини ривожлантириш бўлими

4

Давлат мулкини хусусийлаштириш муаммоларини тадқиқ этиш бўлими

3

Давлат мулкини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш бўлими

3


Бухгалтерия

2

Хусусийлаштириш жараёнларининг иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишига таъсирини таҳлил этиш бўлими

5

Ахборот ва дастурий-техник таъминот бўлими

3

Ишлар бошқармаси

3

Кадрлар бўйича инспектор

Ходимларнинг умумий сони - 43 киши, шу жумладан илмий ходимлар - 37 киши.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 211-модда.
















Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск