ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.1997 й. 91-сон "Инсон манфаатларини таъминлаш борасида 1997 йилда амалга оширилган чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.1997 й.

N 91



ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ

БОРАСИДА 1997 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини рўёбга чиқариш учун зарур ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, шахс ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш, демократик ва маънавий қадриятларни ривожлантириш, шунингдек иқтисодий ислоҳотларни ижтимоий йўналишини кучайтириш, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, республика ҳудудий органлари ва жамоат ташкилотлари томонидан тайёрланган "Инсон мафаатларини таъминлаш борасида 1997 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури қабул қилинсин.


2. Чора-тадбирлар дастури ижро этиш учун ҳокимият ва бошқарувнинг тегишли давлат, нодавлат ва ҳудудий тузилмаларига юборилсин.

Бу тузилмаларга Дастурларда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш юзасидан тармоқлар ва ҳудудларнинг муайян шарт-шароитларига татбиқан зарур тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифаси юклансин. Бу ўринда гап ҳар бир шаҳар, қишлоқ ҳар бир кишининг манфаатини таъминлаш борасидаги тадбирлар тўғрисида бориши лозим инобатга олинсин.


3. Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари қабул қилинган Дастурларда жамиятимизни демократиялаштириш, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш борасида назарда тутилган турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш борасида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тутган ўрни ва аҳамияти кенг тушунтирилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари кўрасатиб ўтилган чора-тадбирларнинг тармоқлари ва ҳудудлар бўйича бажарилиши ҳақида ахборот йиғиш ва умумлаштиришни йўлга қўйган ҳолда, қабул қилинган Дастур муайян бандларнинг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида назорат этилишини таъминласин. Ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида манфаатдор органлар ва тузилмалар иштирокида Дастурнинг бажарилиши кўриб чиқилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов






















Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск