Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 5-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 40-сон, Молия вазирлигининг 88-сон “Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 07.10.2015 й. Қарори (АВ томонидан 13.10.2015 й. 2717-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2015 й.

N 2717

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.10.2015 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.10.2015 й.

N 40


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.10.2015 й.

N 88


ҚАРОРИ



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ4751-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2015 йил 1 сентябрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 25 декабрдаги 13, 32-қ/қ ва 85-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2644, 2014 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(I)-сон, 644-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

Ш. Салихов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Абдуҳакимов

Молия вазири

Р. Азимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Лавозимларнинг номи


Базавий лавозим

маошларининг

миқдори, сўм


1.

Институт директори



профессор


2 013 259

фан доктори


1 931 466

фан номзоди


1 850 121

2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори



профессор


1 850 121

фан доктори


1 784 388

фан номзоди


1 704 558

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири



фан доктори ёки профессор


1 784 388

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


1 704 558

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 639 270

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари



фан доктори ёки профессор


1 704 558

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


1 639 270

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 573 614

5.

Бош илмий ходим



профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори


1 704 558

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори


1 639 270

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


1 573 614

6.

Етакчи илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан доктори


1 639 270

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


1 573 614

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1 495 952

7.

Катта илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1 495 952

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 419 176

илмий даражага эга бўлмаган


1 344 109

8.

Кичик илмий ходим



фан номзоди


1 419 176

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


1 344 109

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


1 269 666

9.

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи


1 120 240

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 октябрь, 41-сон, 530-модда





































Время: 0.0189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск