ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2005 й. 310-ф-сон "Юридик атамаларнинг изоҳли лугати"ни тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

27.07.2005 й.

310-ф




Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик атамалар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва уларга илмий-амалий изоҳ бериш мақсадида:


1. "Юридик атамаларнинг изоҳли луғати"ни тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Комиссия:

бир ой муддатда бугунги кунда амалиётда фойдаланилаётган ҳамда республика илмий ва ижодий ташкилотларида тайёрланаётган юридик атамаларнинг мавжуд луғатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, тизим асосида соҳалар бўйича тайёрланиш босқичларини белгиласин;

икки ой муддатда изоҳли луғатни тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ молиявий харажатлар манбалари ва миқдорини аниқлаб, ушбу билан боғлиқ бошқа тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда келишилган таклифни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Комиссияга изоҳли луғатни тайёрлаш, таҳрир қилиш ва нашр этиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш мақсадида ижодий ва илмий ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг тегишли мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва қонунда белгиланган тартибда мазкур ишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги изоҳли луғатни яратиш ва нашрга тайёрлашда Комиссияга амалий ёрдам кўрсатсин.


5. Луғатни тайёрлашда халқаро ва миллий ҳуқуқ тушунчалари, давлат ва ҳуқуқ назарияси, тарихи, конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ, фуқаролик ва халқаро оммавий ҳуқуқ билан биргаликда иқтисодий муносабатларни тартибга солишда ишлатиладиган иборалар, хусусий ҳуқуқ, криминология, криминалистика, суд-тиббиёт экспертизалари билан боғлиқ атамалар шарҳига ҳам алоҳида эътибор берилсин.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 27 июлдаги

310-ф-сон фармойишига

ИЛОВА


"Юридик атамаларнинг изоҳли луғати"ни

тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

1.

Рустамбоев М.Ҳ.

-

Тошкент давлат юридик институти ректори, комиссия раиси


2.

Рўзиев Р.Ж.

-

Иброҳим Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти директори, комиссия раиси ўринбосари

3.

Жўраев Ў.П.

-

Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари, комиссия котиби


4.

Абдуллаев И.Б.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


5.

Абдуллаев Р.В.

-

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори

6.

Абзалов Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш марказининг директори


7.

Алихонов Б.Б.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси

8.

Ашрафхонов Б.Б.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


9.

Ашуров Р.Р.

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори


10.

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


11.

Зокиров Ҳ.А.

-

Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи


12.

Исмоилов А.И.

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ўринбосари


13.

Йўлдошев Б.С.

-

Фанлар академиясининг президенти


14.

Матлюбов Б.А.

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


15.

Назаров Қ.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори

16.

Рашидова С.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)


17.

Раҳмонқулов Ҳ.Р.

-

академик


18.

Саломов Б.С.

-

Ўзбекистон Адвокатлар уюшмаси раиси


19.

Шарафиддинов А.О.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


20.

Қуронов М.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари





































Время: 0.0165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск