Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2009 й. 141-сон "Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2009 й.

N 141




САНЪАТШУНОСЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг изланишлар йўналишлари Фанлар академияси ижтимоий-гуманитар илмий муассасаларида олиб борилаётган тадқиқотлар билан узвий боғлиқлигини ҳисобга олиб, институтда олиб болрилаётган фундаментал тадқиқотларни юқори даражада ташкил қилиш ва самарали бошқариш, олиб борилаётган тадқиқотларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ҳамда институтнинг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон Бадиий академияси таркибидаги Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилда Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти биносини капитал таъмирлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни молиялаштиришни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев


















































Время: 0.0124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск