Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.08.2007 й. 1706-сон билан рўйхатга олинган 25.04.2007 й. ФТРМК 3-сон, МВ 43-сон, ОЎМТВ 80-сон, ИВ 5-3-6/3-сон, ФА 2/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 28 августда 1706-сон

билан рўйхатга олинган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Фанлар академиясининг

2007 йил 25 апрелдаги 3, 43, 80,

5-3-6/3, 2/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Инновация илмий-техника дастурларини

шакллантириш ва амалга ошириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли "Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Инновация илмий-техника дастурлари фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишлари асосида янги технологияларни амалиётда кенг қўллаш, мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг долзарб масалаларини ҳал этиш, мавжуд илмий-технологик салоҳиятдан самарали фойдаланишга йўналтирилган инновация фаолиятини, амалий, илмий-техник, тажриба-конструкторлик, технологик ва бошқа турдош ишларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.


2. Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирликлари (кейинги ўринларда "вазирликлар") тегишли соҳалардаги мавжуд илмий-технологик муаммолардан келиб чиқиб, вазирликларнинг инновация илмий-техника дастурларини (кейинги ўринларда "вазирликларнинг дастурлари") шакллантирадилар.


3. Иқтисодиёт тармоқларининг йирик илмий-технологик муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновация илмий-техника дастури (кейинги ўринларда "Дастур") Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш Қўмитаси (кейинги ўринларда "Қўмита") томонидан шакллантирилади.


4. Вазирликларнинг дастурларини ва Дастурни молиялаштириш Инновация фан-техника фаолиятини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма")га давлат бюджетининг "Фан" 202 бўлими бўйича ажратиладиган маблағлари ва инновация фаолиятидан манфаатдор хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ҳисобидан ҳиссадорлик асосида амалга оширилади.


5. Бюджет маблағларининг Дастурлар бўйича молиявий тақсимоти Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Қўмита томонидан тасдиқланадиган Жамғарманинг харажатлари ва даромадлари сметасида белгиланади.


6. Вазирликлар, Қўмита ва инновация илмий-техника лойиҳаларини ҳиссадорлик асосида молиялаштиришда иштирок этувчи хўжалик юритувчи субъектлар Дастурларнинг буюртмачилари ҳисобланади.



II. ИННОВАЦИЯ ИЛМИЙ-ТЕХНИК

ФАОЛИЯТ ОБЪЕКТЛАРИ


7. Инновация илмий-техник фаолият объектлари қуйидагилардир:

а) ихтиролар, ноу-хау, илмий-техник ишланмалар асосида янги, илмий ҳажмдор маҳсулотларнинг тажриба-саноат намуналарини яратиш, саноат синовларидан ўтказиш, янги технологияларни жорий этиш, уларни ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш;

б) мавжуд технологияларнинг рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган, тижорат нуқтаи назаридан самарали бўлган, маҳаллий хом ашё асосида янги, илмий ҳажмдор маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш;

в) инсон ва ҳайвонлар касалликларини даволашнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, янги турдаги дори-дармонлар, уларнинг субстанциялари ва тиббий-техника маҳсулотларини ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни ўзлаштириш;

г) тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини яратиш, уларнинг селекцияси ва уруғчилиги соҳаси, ҳимоя препаратларини ишлаб чиқаришда самарали технологияларни жорий этиш;

д) саноат чиқиндилари ҳамда иккиламчи ресурсларни қайта ишлаш технологияларини ўзлаштириш;

е) янги ахборот технологиялари ва дастурий воситаларни яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

ж) ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва экологик хавфсизлик билан боғлиқ ҳуқуқий-ташкилий, иқтисодий ва бошқарув масалаларини ҳал қилиш;

з) илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи оригинал монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва ўқув жараёнига жорий қилиш;

и) инновация фаолиятини кенгайтириш, интеллектуал фаолият объектларини амалиётда қўллашга йўналтирилган республика ва халқаро миқёсдаги семинар, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш.



III. ИННОВАЦИЯ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА

ЛОЙИҲАЛАРИ ТАНЛОВИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


1-§. Танловни ташкил этиш босқичлари


8. Танловни ташкил этиш босқичлари қуйидагилардан иборат:

танлов топшириқлари рўйхатини аниқлаш (Дастурларни шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир ой муддатда);

танлов эълон қилиш (топшириқлар рўйхати аниқлангандан кейин ўн кунлик муддатда);

танловга инновация лойиҳаларини қабул қилиш (танлов эълон қилингандан кейин 1,5 ойлик муддатда);

лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш (лойиҳалар қабули тугагандан кейин 2 ойлик муддатда);

Дастурларни шакллантириш ва тасдиқлаш (илмий-техника экспертизаси якунлангандан сўнг бир ойлик муддатда).



2-§. Инновация илмий-техника

лойиҳалари танловини ташкил қилиш


9. Фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мос ҳолда:

вазирликлар ўз соҳалари олдида турган долзарб масалаларни ечишга йўналтирилган инновация лойиҳалари танлови топшириқлари рўйхатини;

Қўмита мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалаларини ҳал этишга йўналтирилган инновация лойиҳалари танлови топшириқлари рўйхатини тузиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва иқтисодиёт тармоқларидан таклифлар қабул қилади.


10. Инновация лойиҳалари танловлари топшириқлари рўйхати тегишлича вазирликлар ҳамда Қўмита томонидан шакллантирилади.


11. Шакллантирилган инновация лойиҳалари танловлари топшириқлари рўйхати устувор йўналишларга мувофиқлиги, ўхшашлик ва такрорлаш ҳолатлари мавжуд эмаслигини таҳлил қилиш мақсадида Қўмитанинг Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Топшириқлар рўйхатларида бундай номувофиқликлар мавжуд бўлган ҳолда Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш уларни бартараф этиш бўйича ўз тавсияларини вазирликларга тақдим этади.

12. Инновация лойиҳалари танлови топшириқлари рўйхатлари тегишлича вазирликлар ҳамда Қўмита томонидан тасдиқланади ва Давлат буюртмаси мақомига эга бўлади.


13. Қўмита ва вазирликлар мустақил равишда оммавий ахборот воситаларида инновация лойиҳалари танловини эълон қилади, шунингдек инновация фаолияти иштирокчиларини танлов муддатлари, талаблари ва лойиҳаларни танловга топшириш тартиби билан таништиради.


14. Инновация фаолияти иштирокчилари танловда қатнашиш учун мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган талабларга мос ҳолда тайёрланган ҳужжатларини вазирликлар ва Қўмитага икки нусхада топширадилар. Лойиҳаларни амалга ошириш даври 2 йилдан ошмаслиги лозим.


15. Вазирликларнинг инновация лойиҳалари танловига тақдим этилган ҳужжатлар вазирликларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ва Қўмитанинг инновация лойиҳалари танловига тақдим этилган ҳужжатлар Қўмитанинг Инновация ишлари ҳамда илмий-техник ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишни мувофиқлаштириш ва таҳлил этиш бўлими томонидан қабул қилинади.


16. Вазирликлар ва Қўмита танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг, танлов шартлари, мақсадлари ва талабларига мослигини кўриб чиқади.


17. Инновация лойиҳаси икки қисмдан иборат бўлади:

Лойиҳа таснифи;

Техник-иқтисодий асоснома (лойиҳа бюджети ва унинг асосномаси).



IV. ИННОВАЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


18. Танловга тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, унинг натижаларига кўра вазирликларнинг дастурларини шакллантириш учун вазирликларда дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлар ташкил этилади.


19. Дастурга киритишга тавсия этилган вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий, олий таълим ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳалари ҳамда турли вазирликлар ёки идоралар тасарруфидаги илмий, олий таълим ва бошқа ташкилотларининг ҳамкорликдаги идоралараро характердаги лойиҳалар экспертизаси Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш томонидан ўтказилади.

20. Ҳар бир лойиҳа икки мустақил эксперт томонидан кўриб чиқилади. Экспертларнинг бири инновация лойиҳаларини бажарилишидан манфаатдор бўлган вазирлик, идора, ташкилотларнинг мутахассиси бўлиши мумкин.


21. Экспертиза жараёни очиқ-ойдин муҳокама тарзида ўтказилади. Экспертларнинг ҳар бир лойиҳага берган хулосалари вазирликларда ҳамда Қўмитада очиқ муҳокамадан ўтказилади. Муҳокамага лойиҳанинг илмий раҳбари ва ижрочилари ҳамда соҳанинг етакчи олим ва мутахассислари таклиф этилади.


22. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини кўриб чиқиш вазирликларда ва Қўмитада инновация фаолиятидан манфаатдор бўлган, уларни ҳиссадорлик асосида молиялаштирадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг, Молия вазирлиги, Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш ва бошқа ташкилотларнинг иқтисодчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади ва хулосалар кўринишида расмийлаштирилади.

23. Вазирликлар ҳамда Қўмита экспертиза хулосалари асосида инновация илмий-техника дастурларини шакллантирадилар.



V. ДАСТУРЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ


24. Вазирликларнинг дастурлари Қўмита билан келишилгандан кейин вазирликлар томонидан тасдиқланади. Дастур Қўмита томонидан тасдиқланади.


25. Дастурлар йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган топшириқларни бажаришга, ҳамда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган инновация лойиҳалари билан тўлдирилиб борилиши мумкин.


26. Танловга тақдим этилган лойиҳалар ва материаллар қайтарилмайди.



VI. ДАСТУРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ВА ИННОВАЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ҲИССАДОРЛИК АСОСИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ


27. Вазирликлар ва Қўмита инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун ижрочи ташкилотлар билан шартномалар тузади.

Илмий грант маблағи миқдорининг 95 фоизи тадқиқот даври мобайнида илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратилади.

Қолган 5 фоизи - кейинчалик ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг ажратилади.

28. Устама харажатлар миқдори лойиҳага ажратилган маблағнинг 20 фоизидан ортмаслиги лозим.


29. Ҳиссадор ташкилотнинг маблағи пул кўринишида ёки лойиҳани амалга ошириш учун зарур қурилмалар, ишлаб чиқариш базаси, хом ашё, энергия, машина ва механизмлар кўринишида бўлиши мумкин.


30. Инновация лойиҳаларини ҳамкорликда молиялаштириш шартлари Қўмита, вазирликлар ва манфаатдор томонлар ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.



VII. ДАСТУРЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШ

МОНИТОРИНГИ ВА УЛАРНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ


31. Инновация илмий-техника дастурларининг бажарилиши билан танишиш ва назорат қилиш мақсадида вазирликлар ва Қўмита томонидан мониторинг олиб борилади.


32. Мониторинг Қўмита ва вазирликларнинг буйруғи билан тасдиқланадиган мониторинг гуруҳлари томонидан амалга оширилади. Мониторинг гуруҳларига инновация лойиҳалари натижаларидан манфаатдор вазирлик, идора, ҳокимликлар ва Молия вазирлиги вакиллари ҳамда Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш аъзолари жалб қилинади.

33. Мониторинг гуруҳлари аъзолари йилнинг биринчи ярмида инновация ишларини лойиҳа бажарилаётган объектга бориб кўради. Йил якунида оралиқ назоратни таъминлаш мақсадида лойиҳа раҳбарларининг ишларнинг бориши тўғрисидаги ахборотлари Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилиниши мумкин.

34. Зарурият туғилган ҳолларда мониторинг гуруҳларининг таклифи асосида шартномаларга қўшимчалар киритилиши мумкин. Барча қўшимчалар келишувга мувофиқ ёзма шаклда расмийлаштирилади.


35. Қўмита ва вазирликлар мониторинг гуруҳлари хулосаларини таҳлил қилиб, лойиҳаларни давом эттириш ёки оралиқ назорат натижалари бўйича бажарилиши қониқарсиз деб топилган инновация лойиҳаларини тўхтатиш ва Дастурдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.


36. Молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳалардан бўшаган молиявий маблағлар Қўмита ва вазирликларнинг қарорига кўра бошқа самарадор инновация лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Дастурлар якунигача сарфланмай қолган маблағлар Жамғармага қайтарилади.


37. Якунланган лойиҳалар бўйича ҳисоботлар манфаатдор томонларнинг хулосаси билан бирга Қўмита ва вазирликларнинг эксперт гуруҳлари томонидан экспертизадан ўтказилади. Экспертиза хулосасига асосан лойиҳа тугалланган деб ҳисобланади ва ишлар қабул қилинади.


38. Инновация лойиҳаларининг молиявий ҳажмлари бўйича ўзгаришлар юз берган ҳолда, бу ҳақда Молия вазирлигига хабар берилади.


39. Инновация лойиҳаларининг илмий-техник ҳисоботлари тегишли равишда вазирликларга ва Қўмитага топширилади. Вазирликлар Жамғарманинг бюджет маблағлари харажатлари тўғрисида молиявий ҳисоботларни ҳамда тегишли дастурларнинг натижалари тўғрисидаги таҳлилий маълумотномаларни Қўмитага топширади.


40. Мазкур Низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.





Низомга

ИЛОВА


Табиий ва техника фанлари соҳасида

ЛОЙИҲА

____________________

Лойиҳа рақами

ТЎЛДИРИЛМАСИН

Лойиҳа номи ___________________________________________________

________________________________________________________________

Дастур номи ____________________________________________________

________________________________________________________________


2.1. Лойиҳа таснифи:


2.1.1. Калит сўзлар: 15 тадан ортмасин, кичик ҳарфлар билан ёзилсин ва вергуллар билан ажратилсин.

2.1.2. Ечилиши лозим бўлган муаммо 0,5 варақда.

2.1.3. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари: лойиҳа қандай бажарилади, амалга ошириш учун режалаштирилган ишлар ва тадбирлар - 2-вараққача.

2.1.4. Инновация объектининг илмий-техник савияси:

биринчи марта олинган натижалар асосида 1-вараққача асоснома.

Ўзбекистонда биринчи марта олинган натижалар асосида (1-вараққача асоснома);

бошқа ўхшаш технология ва усуллардан афзаллиги 1-вараққача асоснома.

2.1.5. Инновация объектининг илмий-техник ҳужжатлари: (патентлар, гувоҳномалар, сертификатлар, технологик регламент, техник паспорт, техник шартлар, технология ёки маҳсулотнинг синов далолатномалари ва бошқалар) нусхалари илова қилинсин.

2.1.6. Инновация объектининг тайёрлик даражаси: (технология ёки илмий ҳажмдор маҳсулотнинг саноат ёки тажриба намунаси мавжуд) чизмаси ёки сурати илова қилинсин.

2.1.7. Инновация объектининг технологик таъминланганлиги: (ишлаб чиқариш базасининг, технологик тизимнинг, асбоб-ускуналарнинг ва зарур инфратузилманинг мавжудлиги) хатлар ва бошқа ҳужжатлар илова қилинсин.

2.1.8. Инновация объектининг хом ашё билан таъминланганлиги: таъминловчи ташкилотларнинг хатлари илова қилинсин.

2.1.9. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари:

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари

Муддат (чорак)

Кутилаётган натижа

Маблағ

(жамғарма)

Маблағ (ҳиссадорлик)

1.

2.1.10. Режалаштирилган умумий харажатлар

Умумий молиявий ҳажми

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

2.2. Техник-иқтисодий асоснома


2.2.1. Лойиҳанинг бажарилиш миқёси: лойиҳанинг бажарилишидан манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатилсин (хатлари илова қилинсин).

2.2.2. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган илмий ҳажмдор маҳсулот қанча миқдорда импортни қисқартиради (фоизларда), экспортга йўналтирилган ёки қандай муайян соҳа талабини қондиради.

2.2.3. Якуний натижалар таснифи: лойиҳанинг бажарилиши натижасида муайян иқтисодиёт тармоғида қандай технология, технологик тизим, саноат-тажриба қурилмаси ўзлаштирилади ёки мавжудининг самарадорлиги ошади; қандай илмий ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқариш бошланади (тўла маълумот келтирилсин).

2.2.4. Лойиҳанинг бажарилиши натижасида кутилаётган иқтисодий самарадорлик: ишлаб чиқариш ҳажми; технология ёки илмий ҳажмдор маҳсулотнинг таннархи; лойиҳа якунлангандан сўнг 1-2-3 йил давомида эришиладиган иқтисодий самаранинг ҳисоби (лойиҳага сарфланган маблағларнинг қопланиш даври) (тўла маълумот келтирилсин).

2.2.5. Лойиҳанинг бюджети ва унинг асосномаси.


Режалаштирилган умумий харажатлар

Молия йўналишлари

Умумий молиявий ҳажми

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

Ойлик иш ҳақи

Асбоблар ва техник воситалар

Хом ашё

Хизмат сафарлари

Устама харажатлар

Бошқа харажатлар




Жами




2.2.6. Режалаштирилган харажатлар ва уларнинг асосланиши


Ойлик иш ҳақи

Лойиҳа ижрочилари

Ойлик иш ҳақи

Ишнинг давомийлиги (ойларда)

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

Жами

Раҳбар

Ходим

...






Ҳаммаси






Ойлик чегирмалар (24%)






Жами (ойлик + чегирмалар)






2.2.7. Вақтинча ижодий жамоа таркиби ва уларнинг вазифалари

Исми-шарифи

Вазифаси

(қисқача фаолият тарифи)

Иш даври (ойларда)

Иш ҳақи (жами)

1. Раҳбар

2. Ходим

3. Лаборант

4. ... ...




2.2.8. Сотиб олиниши режалаштирилган хом ашё, асбоблар ва техник воситалар

Харажат йўналишлари

Миқдори

(дона, кг, ...)

Бирлик товар нархи

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

Жами

1.






2.






3.






4.






2.2.9. Сотиб олиниши режалаштирилган хом ашё, асбоблар ва техник воситаларнинг асосномаси


Харажат йўналишлари

Сотиб олиниши режалаштирилаётган маҳсулот нима учун хизмат қилади

1.

2.

3.

4.


2.2.10. Хизмат сафарлари

Манзил

(вилоят, шаҳар)

Борувчилар сони

Йўл

ҳақи

Меҳмонхона

Бошқа харажатлар (қандай)

Жами

1.

2.

3.

4.






Жами






2.2.11. Хизмат сафарларининг асосномаси

Манзил

(вилоят, шаҳар)

Борувчилар сони

Хизмат сафаридан мақсад

1.

2.



2.2.12. Бошқа харажатлар

Харажат йўналишлари

Миқдори

(дона, кг, ...)

Бирлик товар нархи

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

Жами

1.

2.

3.

4.






Жами






Лойиҳани тақдим этаётган илмий муассаса: тўла номи, манзили,

телефон, факс, e-mail; ____________________________________________

________________________________________________________________


Илмий муассаса раҳбари _______________________ (имзо, муҳр)


Лойиҳа раҳбари*: исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони, манзили,

телефон, факс, e-mail; ____________________________________________

________________________________________________________________


_____________________ (имзо)


Изоҳ: лойиҳа ижрочилари мазкур шаклда келтирилган саволларнинг барча бандларига тўла ва аниқ жавоб беришлари зарур. Белгиланган шаклдан четлашган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.


*) Инновация илмий-техника лойиҳалари танловида қатнашувчи илмий жамоанинг раҳбари илмий даражага эга бўлиши лозим.





Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида

ЛОЙИҲА


____________________

Лойиҳа рақами

ТЎЛДИРИЛМАСИН



Лойиҳа номи ___________________________________________________

________________________________________________________________

Дастур номи ____________________________________________________

________________________________________________________________


3.1. Лойиҳа таснифи:


3.1.1. Калит сўзлар: 15 тадан ортмасин, кичик ҳарфлар билан ёзилсин ва вергуллар билан ажратилсин.

3.1.2. Ечилиши лозим бўлган муаммо 0,5 варақда.

3.1.3. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари: лойиҳа қандай бажарилади, амалга ошириш учун режалаштирилган ишлар ва тадбирлар - 2 вараққача.

3.1.4. Жамоанинг илмий савияси: чоп этилган илмий-ўқув адабиётлар ва мақолалар рўйхати.

3.1.5. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари:

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари

Муддат (чорак)

Кутилаётган натижа

Маблағ

(жамғарма)

Маблағ (ҳиссадорлик)

1.

2.

3.

4.





3.1.6. Кутилаётган якуний натижалар (тўла маълумот келтирилсин).

3.1.7. Режалаштирилган умумий харажатлар

Умумий молиявий ҳажми

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи


3.2. Техник-иқтисодий асоснома


3.2.1 Лойиҳанинг бажарилиш миқёси: лойиҳанинг бажарилишидан манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатилсин (хатлари илова қилинсин).

3.2.2. Якуний натижалар таснифи: Лойиҳанинг бажарилиши натижасида илмий ёки ўқув адабиёти нашрга тайёрланади, чоп этилади, илмий-амалий анжуман ва бошқалар (тўла маълумот келтирилсин).

3.2.3. Лойиҳанинг бажарилиши натижасида кутилаётган иқтисодий самарадорлик: ишлаб чиқариш ҳажми; илмий ҳажмдор маҳсулотнинг таннархи; лойиҳа якунлангандан сўнг 1-2-3 йил давомида эришиладиган иқтисодий самаранинг ҳисоби (лойиҳага сарфланган маблағларнинг қопланиш даври) (тўла маълумот келтирилсин).

3.2.4. Лойиҳа бюджети ва унинг асосномаси.


Режалаштирилган умумий харажатлар

Молия йўналишлари

Умумий молиявий ҳажми

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

1. Ойлик иш ҳақи

2. Асбоблар ва техник воситалар

3. Хизмат сафарлари

4. Устама харажатлар

5. Бошқа харажатлар




Жами




3.2.5. Режалаштирилган харажатлар ва уларнинг асосланиши


Ойлик иш ҳақи

Лойиҳа ижрочилари

Ойлик иш ҳақи

Иш давомийлиги (ойларда)

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

Жами

1. Раҳбар

2. Ходим

3. ....






Ҳаммаси






Ойлик чегирмалар






Жами (ойлик + чегирмалар)






3.2.6. Вақтинча ижодий жамоа таркиби ва уларнинг вазифалари

Исми-шарифи

Вазифаси

(қисқача фаолият тарифи)

Иш даври (ойларда)

Иш ҳақи (жами)

1. Раҳбар

2. Ходим

3. …




3.2.7. Сотиб олиниши режалаштирилган хом ашё, асбоблар ва техник воситалар

Харажат йўналишлари

Миқдори

(дона, кг, ...)

Бирлик товар нархи

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

Жами

1.






3.2.8. Сотиб олиниши режалаштирилган хом ашё, асбоблар ва техник воситаларнинг асосномаси

Харажат йўналишлари

Сотиб олиниши режалаштирилаётган маҳсулот нима учун хизмат қилади

1.


3.2.9. Хизмат сафарлари

Манзил

(вилоят, шаҳар)

Борувчилар сони

Йўл ҳақи

Меҳмонхона

Бошқа харажатлар (қандай)

Жами

1.






Жами






3.2.10. Хизмат сафарларининг асосномаси

Манзил

(вилоят, шаҳар)

Борувчилар сони

Хизмат сафаридан мақсад

1.



3.2.11. Нашриёт ва бошқа харажатлар

Харажат йўналишлари

Миқдори

(дона, кг, ...)

Бирлик товар нархи

Жамғарма маблағи

Ҳиссадор маблағи

Жами

1.






Жами






Лойиҳани тақдим этаётган илмий муассаса: тўла номи, манзили,

телефон, факс, e-mail; ____________________________________________

________________________________________________________________


Илмий муассаса раҳбари ___________________ (имзо, муҳр)


Лойиҳа раҳбари*: исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони, манзили,

телефон, факс, e-mail; ____________________________________________

________________________________________________________________


_____________________ (имзо)


Изоҳ: лойиҳа ижрочилари мазкур шаклда келтирилган саволларнинг барча бандларига тўла ва аниқ жавоб беришлари зарур. Белгиланган шаклдан четлашган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.


*) Инновация илмий-техника лойиҳалари танловида қатнашувчи илмий жамоанинг раҳбари илмий даражага эга бўлиши лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 363-модда.














































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск