язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2006 й. 212-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган ташқи савдо ташкилотлари бошқаруви раислари ҳамда директорлари лавозимларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2006 й.

N 212



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИГА КИРАДИГАН ТАШҚИ САВДО

ТАШКИЛОТЛАРИ БОШҚАРУВИ РАИСЛАРИ ҲАМДА

ДИРЕКТОРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

НОМЕНКЛАТУРАСИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган ташқи савдо компаниялари раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган иловага мувофиқ ташқи савдо ташкилотлари бошқаруви раислари ҳамда директорлари лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига киритилсин.

2. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири (Э.М.Ғаниев) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига компаниялар раҳбарларининг номенклатурага мувофиқ лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифлар киритсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, иловага мувофиқ ташқи савдо компанияларининг раҳбарлари акциядорлар умумий йиғилишида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 6 октябрдаги

212-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

номенклатурасига киритилаётган лавозимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотлар номи


Лавозимлар номи


1.

"Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ


Бошқаруви раиси ҳамда директорлар

2.

"Ўзсаноатэкспорт" АЖ


Бошқаруви раиси ҳамда директорлар.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 41-сон, 413-модда.