Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларининг ходимларни ёллашнинг контракт тизимига ўтиши Тартиби (ЎзР ВМ 19.06.1993 й. 297-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 19 июндаги

297-сон қарорига

2-ИЛОВА



Илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик

ташкилотларининг ходимларни ёллашнинг

контракт тизимига ўтиши

ТАРТИБИ


Илмий ташкилотларнинг ходимларни ёллашиинг контракт тизимига ўтиши тартиби илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларида ходимларни ёллашнинг контракт тизими тўғрисидаги Низомга мувофиқ қуйидаги изчилликда амалга оширилади:


1. Илмий ташкилотнинг раҳбари ёллашнинг контракт тизимчга ўтиш жадвалига мувофиқ уни амалга киюитиш тўғрисида буйруқ чиқаради ва икки ойдан иборат бўлган тайёргарлик кўриш даврини белгилайди.


2. Тайёргарлик кўриш даврида:

ташкилот ходимлари билан контрактлар тузиш, ходимларни ёллашнинг контракт тизими тўғрисидаги Низом билан таништириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилади;

илмий-тадқиқот ишларининг мавзуи, уларни бажариш босқчилари ва муддатлари, мавзулар бўйича маблағ билан таьминлаш манбалари, режалаштирилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди аниқланади, қўшимча ишларни бажарганлик улар сифатининг юқорлиги ва бошқалар учун қўшимча ҳақ тўлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг захиралари белгиланади;

Вазирлар Маҳкамасининг "1993 йил 1 январдан бошлаб меҳнатга хақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1992 йил 26 декабраги 590-сон қарорига кўра ягона тариф сеткаси асосида штат жадвали ва энг кам лавозим маошлари аниқланади.


3. Контракт тузишдан олдин илмий ходимлар танлов асосида танланади. Танлов илмий-тадкикот, лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларида илмий ходимларнинг лавозимларни эгаллаш бўйича танловларин ўтказишнинг тасдиқланган тартибига биноан амалга эширилади.


4. Тегишли лавозимга илгари қабул қилинган (танлов бўйича ўтган) ходимларннг контракт тизимига ўтишига меҳнатнинг асосий шароитларини ўзгартириш сифатида қаралади ва у Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодексининг 32-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қайд этилан ходимлар контракт тизимига ўтиш тўғрисида камида икки ой олдин шахсан имзо чектирган ҳолда хабардор қилинадилар. Ушбу муддат тугагандан кейингина танловлар ўтказишга йўл қўйилади.






















Время: 0.0310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск