Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1996 й. 207-сон "Ўзбекистон Республикаси ёшларининг "Камолот" жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.1996 й.

N 207




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАРИНИНГ

"КАМОЛОТ" ЖАМҒАРМАСИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ёшларининг "Камолот" жамғармаси тўғрисида"ги 1996 йил 17 апрелдаги ПФ-1425-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика жамоат ташкилотлари, муассасалари ва идоралари томонидан ёшларнинг "Камолот" жамғармаси тузилганлиги ва унинг Устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва кенг жамоатчиликнинг мазкур жамғармани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон ёшлари "Камолот" жамғармасининг Низоми ҳамда ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарманинг бўлимлари ташкил қилинганлиги инобатга олинсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, корпорациялари, корхоналари, хўжаликлари, тижорат банклари ва жамоат ташкилотларининг "Камолот" жамғармасига муассис сифатида аъзо бўлиб кирганлиги ҳамда унга молиявий, моддий-техникавий ёрдам кўрсатаётганлиги маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан "Камолот" жамғармасига 50 млн. сўм, "Бизнес-фонд" - 15 млн. сўм ва Ўзбекистон Республикаси аҳолини иш билан таъминлаш жамғармаси - 20 млн. сўм ўтказсинлар.


5. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ихтиёрий равишда Жамғарма таркибига кирганлиги ва тасарруфидаги бинолар, транспорт, алоқага ва бошқа моддий-техника воситаларига бўлган барча эгалик ҳуқуқларини "Камолот" жамғармасига берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма ўз Устав мақсадлари ва вазифаларига тўла мос келган ишлаб чиқариш, тижорат ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Жамғарма, унинг бўлимлари ва уларнинг тасарруфидаги корхоналарнинг Устав доирасида фаолият кўрсатиб олган даромадлари солиқлардан 5 йил муддатга озод қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Жамғарманинг миллий ва чет эл валютасидаги ҳисоб-китоб сч.ётларини очсин.


7. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар, муассасалар ҳамда жамоат ташкилотлари, бошқа барча юридик шахслар Жамғарманинг Устав вазифаларини бажаришга доир фаолиятига муттасил равишда амалий ёрдам берсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси Жамғарманинг хорижий мамлакатлар жамоатчилиги билан алоқалар ўрнатиши ва ҳамкорлик қилишида ҳамда бошқа дастурий мақсадларни амалга оширишида унга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


9. "Камолот" жамғармаси раиси ва унинг ўринбосарларининг мақоми Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазир ўринбосарлари мақомига тенглаштирилсин ва улар учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.


10. Ўзбекистон Телерадио компанияси, оммавий ахборот воситалари Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритиб борсинлар:


11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги жамғармани замонавий, шу жумладан, ҳукумат алоқаси воситалари билан таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 майдаги

207-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон ёшларининг "Камолот"

жамғармаси бошқаруви тузилмаси

Конференция

Тафтиш-назорат гуруҳи

Бошқарув

Ҳудудий бўлимлар

Раис

Раёсат

Раиснинг 1-ўринбосари

Ташкилий-услубий, республика ва халқаро ташкилотлар билан алоқа ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими

Фирмалар

Раис ўринбосари

Маънавият, маърифат, фан ва маданият масалалари бўлими

Ижрочи директор

Корхоналар

Ишлар бошқармаси

Бухгалтерия

Канцелярия

Раис ўринбосари

Ижтимоий-иқтисодий масалалар, ёшларни соғломлаштириш, иш билан таъминлаш бўлими

Тадбиркорлик бўлимлари



























Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск