Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2008 й. ПҚ-890-сон "Қишлоқ туманлари ва шаҳарлари аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш ва табиий газдан тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2008 й.

N ПҚ-890



ҚИШЛОҚ ТУМАНЛАРИ ВА ШАҲАРЛАРИ АҲОЛИСИНИ

СИФАТЛИ ИЧИМЛИК СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ

ЯНАДА ЯХШИЛАШ ВА ТАБИИЙ ГАЗДАН ТЕЖАМЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика қишлоқ туманлари ва шаҳарлари аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш ва табиий газдан тежамли фойдаланиш, мазкур соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатларнинг имтиёзли кредитларини жалб этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекэнерго" ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2008 - 2012 йилларга мўлжалланган халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатларнинг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда қишлоқ туманлари ва шаҳарлари аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш ва табиий газдан тежамли фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг қуйидагиларни ўз ичига олган Дастури:

халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар иштирокида республика минтақаларида ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар иштирокида республика минтақаларида ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш борасида ишлаб чиқилган лойиҳалар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар иштирокида республика минтақаларида ичимлик сув билан таъминлашни яхшилашга йўналтирилган янги лойиҳалар рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида табиий газдан тежамли фойдаланиш борасида ишлаб чиқилган лойиҳалар рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида табиий газдан тежамли фойдаланишга йўналтирилган янги лойиҳалар рўйхати 5-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар иштирокидаги лойиҳаларни 1, 2 ва 4-иловаларга* мувофиқ амалга ошириш учун белгиланган тартибда жавобгарлик юклатилган "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзбекэнерго" ДАК, бошқа вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда жалб этиладиган маблағлар ўз вақтида ўзлаштирилишини, лойиҳаларда назарда тутилган қувватлар ва объектлар ишга туширилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан тегишли халқаро молия институтларини Бошқарувчилар билан биргаликда 3 ва 5-иловаларга* киритилган лойиҳалар ишлаб чиқилишини ҳамда уларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар маблағлари жалб этилишини таъминласин.


3. Мазкур Қарор билан тасдиқланган Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда ижро этувчи агентликлар этиб тайинланган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига қуйидагилар юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин:

техник-иқтисодий, шунингдек муҳандислик-лойиҳа ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланиши;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар бир лойиҳа бўйича халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар кредит маблағларини жамлаш ва қайтариш тартибини белгилаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Дастур лойиҳаларини молиялаш манбалари аниқлангач, халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатлар маблағлари жалб этилишини ҳисобга олган ҳолда ҳамда белгиланган тартибда техник-иқтисодий асоси тасдиқлангандан сўнг ушбу лойиҳаларни сўзсиз амалга ошириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2009 - 2012 йиллардаги Инвестиция дастурини шакллантиришда мазкур Дастурга киритилган лойиҳаларни молиялашда Ўзбекистон Республикаси улушини қоплаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг ҳар йилги умумий лимити доирасидаги маблағларни назарда тутсин.


5. Лойиҳаларни амалга ошириш даврида халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатларнинг кредит маблағлари, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган (Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган) ускуналар ва материаллар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 6-сон, 336-модда.






















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск