Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2009 й. 125-сон "Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2009 й.

N 125




"МИРЗО УЛУҒБЕКНИНГ ЖАҲОН ИЛМ-ФАНИ

РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ" МАВЗУИДА

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти астрономия фани жаҳон илм-фани ва маданиятининг узвий қисми эканини инобатга олиб, 2009 йилни "Халқаро астрономия йили" деб эълон қилганлиги муносабати билан буюк ўзбек қомусий олими, астроном, давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 615 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва кенг жамоатчиликнинг Самарқанд шаҳрида 2009 йил 9-11 июнь кунлари "Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Халқаро илмий конференцияни ўтказиш дастури 1-иловага, конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар мазкур дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва юқори савияда бажарилишини таъминласинлар.


4. Халқаро илмий конференцияни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 30 апрелдаги

125-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига

қўшган ҳиссаси" мавзуида халқаро

илмий конференция ўтказиш

ДАСТУРИ


(2009 йил 9-11 июнь)


"Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси" мавзуидаги халқаро илмий конференция Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Конференцияда Ўзбекистон олимлари билан бир қаторда хорижий давлатлардан ташриф буюрган олим ва мутахассислар иштирок этади.

Конференциянинг хорижий иштирокчилари белгиланган жадвал асосида Тошкент шаҳрига етиб келадилар ҳамда Тошкент аэропортининг VIP зали орқали бепул ўтадилар. Тошкент аэропортида меҳмонларни Фанлар академияси раҳбарлари ва масъул ходимлари кутиб оладилар.

Масъуллар:

Ш.Салихов

-

Фанлар академияси президенти

С.Ғуломов

-

Фанлар академияси вице-президенти

Э.Палванов

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси

бош директорининг биринчи ўринбосари

Ш.Эгамбердиев

-

Астрономия институти директори

Конференцияга ташриф буюраётган хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистонга кириш визалари Фанлар академиясининг рўйхати асосида бепул расмийлаштирилади.

Масъул:

Ҳ.Кароматов

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Хорижий меҳмонлар Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон", Самарқанд шаҳрида "Афросиёб" меҳмонхоналарига жойлаштирилади. "Ўзбектуризм" миллий компанияси меҳмонхонада яшаш харажатларини 50 фоизга чегирмалар билан тақдим этади.

Масъуллар:

С.Ғуломов

З.Мирзаев

-

Самарқанд шаҳар ҳокими

З.Хакимов

-

"Ўзбектуризм" компанияси раиси

Конференция иштирокчиларини автомобиль транспорти билан Тошкент шаҳрида Фанлар академияси, Самарқанд шаҳрида Самарқанд вилояти ҳокимлиги таъминлайди.

Масъуллар:


Ш.Салихов


Ў.Барноев

-

Самарқанд вилояти ҳокими

Конференция ўтадиган, иштирокчилар жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойлар ва уларнинг атроф ҳудудларида жамоат тартибини сақлашни, йўл ҳаракати, ёнғин ва фуқаролар хавфсизлигини ҳамда ҳаракатланиш йўналишларида ЙПҲ патруль автомашиналари ёрдамида кузатиб борилишини Ички ишлар вазирлиги таъминлайди.

Масъул:


А.Қўлдошев

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги конференция ўтадиган жойларда иштирокчилар нутқларини синхрон таржима қилиш учун зарур асбоб-ускуналар ўрнатади.

Масъул:

А.Хўжаев

-

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари

Конференция тадбирлари маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

Масъуллар:

А.Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

М.Ҳазратқулов

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

Ф.Ваҳобов

-

"Жаҳон" ахборот агентлиги директори

Биринчи кун

7.00

Конференция қатнашчиларининг Тошкент темир йўл вокзалидан Самарқандга жўнаши.


Масъуллар:

Ш.Салихов

О.Раматов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси

11.00 -13.00

Конференция қатнашчиларини Самарқанд шаҳри темир йўл вокзалида кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштириш, дам олиш


Масъуллар:

Ў.Барноев

З.Мирзаев

Ш.Салихов


14.30-18.00

Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш.


Масъуллар:

З.Хакимов

З.Мирзаев


19.00-20.00

Кечки овқат


Масъуллар:

З.Мирзаев

С.Ғуломов

Иккинчи кун

08.00-09.00

Нонушта

9.30-10.00

Улуғбек расадхонасига ташриф ва Улуғбек ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш


Масъуллар:

З.Мирзаев

С.Ғуломов


10.00-13.00

"Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси" мавзуидаги халқаро илмий конференциянинг очилиши ва ялпи мажлиси (Регистон, Улуғбек мадрасаси).


Масъуллар:

Ш.Салихов

З.Мирзаев

13.00-14.30

Тушлик



Масъул:


З.Мирзаев



15.00-18.00

Шўъбалар бўйича маърузалар. Шўъбаларнинг мажлислари Мирзо Улуғбек мадрасаси, Тиллакори мадрасаси, Президент отель меҳмонхонаси мажлислар залида ташкил этилади.


Масъуллар:

З.Мирзаев

С.Ғуломов


19.00-21.00

Самарқанд вилоят ҳокимлиги номидан қабул


Масъул:

Ў.Барноев

Учинчи кун

08.00-09.00

Нонушта

09.30-12.30

Шўъбалар ишининг давоми ва якунланиши.

13.00-14.00

Тушлик

14.00-16.00

Конференциянинг ёпилиши.


Масъуллар:

З.Мирзаев

С.Ғуломов


17.00

Конференция қатнашчиларининг Самарқанд шаҳри темир йўл вокзалидан Тошкент шаҳрига жўнаши.


Масъуллар:

О.Раматов

З.Мирзаев

С.Ғуломов


20.50

Конференция қатнашчиларини Тошкент темир йўл вокзалида кутиб олиш, хорижий меҳмонларни меҳмонхоналарга жойлаштириш

Тўртинчи кун

Хорижий меҳмонларни ўз ватанига кузатиш.



Масъуллар:

Ш.Салихов

С.Ғуломов

Ш.Эгамбердиев





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 30 апрелдаги

125-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани

ривожига қўшган ҳиссаси" мавзуидаги халқаро илмий

конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Р.Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Ш.Салихов

-

Фанлар академияси президенти, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ў.Барноев

-

Самарқанд вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


А.Жабборов

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


А.Парпиев

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


З.Мирзаев

-

Самарқанд шаҳри ҳокими


Ғ.Шоумаров

-

Халқ таълими вазири


Ҳ.Кароматов

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


З.Ҳакимов

-

-"Ўзбектуризм" компанияси раиси


С.Ғуломов

-

Фанлар академиясининг вице-президенти


А.Қўлдошев

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ж.Қўчқоров

-

Молия вазирининг ўринбосари


В.Бахолдин

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


Э.Палванов

-

-"Ўзбекистон ҳаво" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


М.Қуронов

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари


М.Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Ф.Ваҳобов

-

"Жаҳон" ахборот агентлиги директори


Ш.Эгамбердиев

-

ФА Астрономия институти директори


А.Икромов

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий Комиссиясининг масъул котиби






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 30 апрелдаги

125- сон қарорига

3-ИЛОВА



"Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига

қўшган ҳиссаси" мавзуидаги халқаро илмий-амалий

конференцияни ўтказиш бўйича харажатлар

СМЕТАСИ

Харажатлар тури


Сони


Миқдори


Киши


Кун


Норма


Пул бирлиги


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан

Чет эллик қатнашчиларнинг авиачипта харажатлари


10


700

Евро

7 000

Евро*

Меҳмонларнинг ва конференция иштирокчиларининг Тошкент шаҳридаги автобус харажатлари (2 та автобус - 1 соат 26$)



2

156

АҚШ долл.

312

АҚШ долл. *

Конференция иштирокчиларининг Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича темир йўл чипта харажатлари


40


40 000

Сўм

1 600 000

Сўм

Меҳмонхонада яшаш харажатлари:

Тошкент шаҳрида


40

1

80

АҚШ долл.

3 200

АҚШ долл. *

Самарқанд шаҳрида


40

2

60

АҚШ долл.

4 800

АҚШ долл. *

Самарқанд вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан

Овқатланиш харажатлари


40

3

20

АҚШ долл.

2 400

АҚШ долл. *

Таклиф чипталари, дастур, маърузалар тезисларини тайёрлаш ва чоп этиш






2 000 000

Сўм

Иштирокчилар учун блокнот, қалам, ручка, бейжик ва папка сотиб олиш харажатлари


40


50 000

Сўм

2 000 000

Сўм

Алоқа харажатлари (Халқаро телефон хизмати)






1 000 000

Сўм

Синхрон таржима харажатлари


2

3

100

АҚШ долл.

600

АҚШ долл.

Жами харажатлар:

6 600 000

Сўм

7 000

Евро*

11 312

АҚШ долл.*

           

Изоҳ: *) Хорижий валюталарда кўрсатилган тўловлар учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс бўйича сўмда ажратилади.

















































Время: 0.0128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск