ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2015 й. ПҚ-2340-сон “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2015 й.

N ПҚ-2340



ИҚТИСОДИЁТДА ХУСУСИЙ МУЛКНИНГ

УЛУШИ ВА АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобидан республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш ва шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда технологик янгилашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатдош маҳсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда корхоналарнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари ва активларининг мавжудлиги, давлат мулки бўлган бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича танқидий таҳлил ўтказилганлиги ва шунинг негизида реал иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларида давлат иштирокини тубдан қисқартириш таклифлари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан "ноль" қийматида танлов асосида сотилиши лозим бўлган давлат мулки объектлари, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

ошкора савдоларда тўлиқ хусусий мулк қилиб сотиладиган давлат мулкининг фойдаланилмаётган объектлари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

тугатиш ёки банкрот қилиш тартибини қўллаш ташаббуси билан чиқилган паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган ташкилотлар рўйхати 5-иловага* мувофиқ;

вакил қилинган органлар хулосаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари қарори билан бузиб ташланиши лозим бўлган фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари рўйхати 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси (Р.С. Азимов):

бир ой муддат ичида, 1-иловага* мувофиқ стратегик хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган активларни баҳолаш ва савдоларга қўйиш жадвалларини тасдиқласин;

хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улушининг бир қисмини қўшимча равишда сотиш бўйича мунтазам асосда таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда, 2 ва 4-иловаларга* киритилган давлат активларини баҳолаш ва савдога қўйиш жадвалларини ҳамда 3-иловага* киритилган объектларни "ноль" қийматда сотиш бўйича танловларни ўтказиш жадвалларини тасдиқласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда 6-иловага* мувофиқ давлат мулки объектларини бузиш жадвалини ҳамда бўшаётган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига тақдим этиш бўйича белгиланган тартибда танловлар ўтказиш жадвалини тасдиқласинлар.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

давлат мулки объектларини янги мулкдорга топшириш вақтигача уларнинг сақланиши учун мазкур объектлар балансида бўлган корхоналар масъул ҳисобланади;

3 ва 4-иловаларда* кўрсатилган, ижара шартномаси бўйича ўзларининг мажбуриятларини тегишли равишда бажариб келаётган давлат мулки объектларининг ижарачилари ижарага олинган ишлаб чиқариш майдонларини харид қилишда, шу жумладан, тасдиқланган шартларда "ноль" қийматида сотиб олишда устун ҳуқуққа эгадирлар;

давлат унитар корхоналари айрим ҳолларда фақат Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан ташкил этилиши мумкин;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улуши бўлган тижорат ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) 1 - 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 28 апрелдаги

ПҚ-2340-сонли қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим

қарорларига киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сонли қарори 5-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хўжалик бошқаруви органлари ўзларининг устав капиталига топширилган акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини ажратишни фақат Кузатув кенгаши ёки хўжалик бошқаруви органлари акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширадилар, олинган пул маблағларини эса янги корхоналар барпо этиш, ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш ва техникавий қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни инвестиция билан таъминлашга йўналтирадилар.".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сонли қарори 4-иловасининг 4-банди қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"объектларни бир рўйхатдан бошқа рўйхатга ўтказиш, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар шартларини, сотиш усулларини, жумладан "нулинчи" харид қиймати бўйича ва тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари бўйича сотиш усулларини ўзгартириш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига киритилган хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари (акциялари, улушлари) рўйхатларига ўзгартишлар киритиш".

Ўн бешинчи - йигирманчи хатбошилар ўн олтинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сонли қарорида:


1-бандининг учинчи хатбошидаги "2013" рақами "2016" рақами билан алмаштирилсин;


6-бандида:

биринчи хатбошидаги "2015" рақами "2018" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "тўловлари (бож йиғимларидан ташқари)" сўзлари "тўловларидан (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш йиғимларидан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорида:


а) қуйидаги мазмундаги 6-1-банди билан тўлдирилсин:

"6-1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хусусийлаштирилган корхоналарда хусусийлаштириш вақтида аниқланмаган давлат активлари, жумладан кўчириб бўладиган ва кўчмас мулк мазкур корхонанинг (уларнинг ҳуқуқий ворисларининг) мулки ҳисобланади, Қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкин бўлмаган объектлар бундан мустасно;

хусусийлаштириш вақтида тасарруф этмасдан фойдаланишга берилган корхона ҳудудида жойлашган кўчириб бўладиган ва кўчмас мулк мазкур корхонанинг (уларнинг ҳуқуқий ворисларининг) мулки ҳисобланади, Қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкин бўлмаган объектлар бундан мустасно;

масъулияти чекланган жамиятлар ягона таъсисчи сифатида битта акциядордан иборат акциядорлик жамиятларига эга бўлишлари мумкин;


б) 6-илованинг 3 ва 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ошкора савдоларда давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, уларни дастлаб қўйилган нархни қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўллаган ҳолда сотиш амалга оширилади ва бу қадам қуйидагилар бўйича ҳар 15 кунда дастлаб қўйилган нархнинг 10 фоизини ташкил қилади:

кўчмас мулк объектлари бўйича - дастлаб қўйилган нархдан 50 фоизгача, аммо уларнинг нархлаш кунигача қолдиқ қийматидан кам бўлмаслиги лозим;

акциялар ва улушлар бўйича - дастлаб қўйилган нархдан 50 фоизгача, давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ қўйилган нархни кейинчалик фойдаланиш имконияти билан қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўллаш мумкин. Бунда акциялар ва улушларнинг бошланғич нархини умумий пасайтириш уларнинг номинал қийматидан паст бўлмаган миқдоргача амалга оширилиши мумкин.

4. Давлат кўчмас мулк объектлари дастлаб қўйилган нархнинг 50 фоизигача пасайтирилгандан сўнг бир ой мобайнида ошкора савдоларда сотилмай қолган ҳолларда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таклифлари асосида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан "нулинчи" харид қиймати бўйича сотилиши мумкин ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялаб қўйилади ёхуд бузиб ташланиб, бўшаган ер участкалари захира ерлар тоифасига ўтказилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 4 май, 17-1-сон, 216-модда










































Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск