ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш Қоидалари (АВ томонидан 30.05.2009 й. 1960-сон билан рўйхатга олинган МВ 30.04.2009 й. 47-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 30 майда 1960-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2009 йил 30 апрелдаги

47-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник

кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк

ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик

ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари

тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчилар (кейинги ўринларда - грант олувчилар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига ушбу Қоидаларнинг 1, 2 ҳамда 3-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни (кейинги ўринларда - маълумотлар) мажбурий тартибда тақдим этадилар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига маълумотларни, бевосита чет эл давлатлари, уларнинг федерал ёки муниципал ташкилий тузилмалари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, шунингдек бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда - донорлар) дастур ҳамда келишувларида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инсонпарварлик ёрдамлари билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг ўзаро мувофиқлаштирилишига масъул ҳисобланган, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Комплекс раҳбарининг қарорларида белгиланган инсонпарварлик ёрдами олувчилар, техник кўмаклашиш воситалари бўйича эса халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда чет эл ҳукумати ташкилотларининг техник кўмаклашишни тақдим этиш тўғрисидаги қарорларида кўрсатилган, техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар тақдим этадилар.


3. Маълумотда барча устун, қатор ва реквизитлар тўлдирилиши шарт. Агар грант олувчида тегишли маълумотларнинг йўқлиги сабабли у ёки бу қатор (устун) тўлдирилмай қолган ҳолларда, ушбу қатор (устун) устига тўғри чизиқ тортилади. Маълумотдаги ёзувлар, ёзув машиналари, механизациялаштириш воситалари ёки ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилиши лозим.


4. Маълумот грант олувчи ташкилотнинг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади ва муҳри билан тасдиқланади.


5. Маълумотда ўчиришлар ва тузатиб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Хатолар тузатилган тақдирда, грант олувчининг раҳбари томонидан тасдиқланган, тегишли изоҳлар кўрсатилади.


6. Маълумот миллий валюта ва АҚШ долларида тўлдирилади. Бошқа чет эл валютасида расмийлаштирилган инсонпарварлик ёрдами (техник кўмаклашиш) грант олувчи томонидан ушбу инсонпарварлик ёрдами (техник кўмаклашиш) олинган кунда амалда бўлган, Марказий банкнинг курси бўйича АҚШ долларида қайта ҳисобланади.



II. ЖАЛБ ЭТИЛАЁТГАН ИНСОНПАРВАРЛИК

ЁРДАМИ ВА ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ

ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ


7. Жалб этилаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумот (мазкур Қоидаларга 1-илова) донорлар томонидан дастурлар ва битимлар тасдиқланган ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инсонпарварлик ёрдамлари билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг ўзаро мувофиқлаштирилишига масъул ҳисобланган, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Комплекс раҳбарининг қарорлари, шунингдек халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда чет эл ҳукумати ташкилотларининг техник кўмаклашишни тақдим этиш тўғрисидаги қарорлари тасдиқланган куннинг эртаси куни грант олувчининг жойлашган жойидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларига почта орқали ёки қўлда тақдим этилади.


8. Жалб этилаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотнинг устунлари қуйидагича тўлдирилади:

А устунида - тартиб рақами кўрсатилади;

Б устунида - донор мамлакат ва донор номи кўрсатилади;

В устунида - лойиҳа номи кўрсатилади;

Г устунида - инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш мақсади кўрсатилади;

Д устунида - Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг олиниши маъқулланган ҳужжат рақами ва санаси кўрсатилади;

Е устунида - дастур, битим ёки тегишли қарор бўйича инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг миллий валютадаги умумий суммаси кўрсатилади;

Ж устунида - дастур, битим ёки тегишли қарор бўйича инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг АҚШ долларидаги умумий суммаси кўрсатилади.



III. КЕЛИБ ТУШГАН ИНСОНПАРВАРЛИК

ЁРДАМИ ВА ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ

ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ


9. Келиб тушган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушганлиги тўғрисидаги маълумот (мазкур Қоидаларга 2-илова) бўйича операциялар амалга оширилган куннинг эртаси куни грант олувчининг жойлашган жойи бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларига почта орқали ёки қўлда тақдим этилади.


10. Келиб тушган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотда, "эркин муомалага чиқариш" божхона режимида расмийлаштирилган юклар кўрсатилади.


11. Маълумотнинг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:

"Олувчи" устунида - грант олувчининг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ номи кўрсатилади;

"Мамлакатлар/донорлар" устунида - донорнинг мамлакати ва донор кўрсатилади;

"Лойиҳа номи" устунида - лойиҳанинг тўлиқ номи кўрсатилади;

"Лойиҳани маъқуллаш тўғрисидаги ҳужжатнинг номи" устунида - Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг лойиҳани маъқуллаш тўғрисидаги қарорининг номи кўрсатилади.


12. Келиб тушган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги устунлар қуйидаги тартибда тўлдирилади:

А устунида - тартиб рақами кўрсатилади;

Б устунида - инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилади;

В ва Г устунларида - ҳисобварақ-фактуралар ёки бошқа инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар рақами ва санаси кўрсатилади;

Д устунида - келиб тушган инсонпарварлик ёрдами ёки техник кўмаклашиш воситаларининг миллий валютадаги суммаси кўрсатилади;

Е устунида - келиб тушган инсонпарварлик ёрдами ёки техник кўмаклашиш воситаларининг АҚШ долларидаги суммаси кўрсатилади;

Ж устунида - инсонпарварлик ёрдами ёки техник кўмаклашишнинг қисқача тавсифи кўрсатилади. Ушбу устун фақат натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари келгандагина тўлдирилади.



IV. ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ ВА ТЕХНИК

КЎМАКЛАШИШ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ИШЛАТИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ


13. Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг ишлатилиши тўғрисидаги маълумот (мазкур Қоидаларга 3-илова) ишлатилиш бўйича операциялар амалга оширилган куннинг эртаси куни грант олувчининг жойлашган жойи бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларига қўлда тақдим этилади.


14. Маълумотнинг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:

"Олувчи" устунида - грант олувчининг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ номи кўрсатилади;

"Мамлакатлар/донорлар" устунида - донорнинг мамлакати ва донор кўрсатилади;

"Лойиҳа номи" устунида - лойиҳанинг тўлиқ номи кўрсатилади;

"Лойиҳани маъқуллаш тўғрисидаги ҳужжатнинг номи" устунида - Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг лойиҳани маъқуллаш тўғрисидаги қарорининг номи кўрсатилади.


15. Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг ишлатилиши тўғрисидаги устунлар қуйидаги тартибда тўлдирилади:

А устунида - тартиб рақами кўрсатилади;

Б устунида - инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш ишлатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилади;

В ва Г устунларида - ҳисобварақ-фактуралар ёки бошқа инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг ишлатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар рақами ва санаси кўрсатилади;

Д устунида - инсонпарварлик ёрдами ёки техник кўмаклашиш воситаларнинг ишлатилган суммаси миллий валютадаги суммаси кўрсатилади.

Қуйидаги шаклларда тушган инсонпарварлик ёрдами ёки техник кўмаклашиш воситаларидан фойдаланилганда:

пул шаклида - грант олувчилар томонидан чек ва тўлов ҳужжатлари асосида сарфланган сумма кўрсатилади;

асосий восита кўринишидаги натурал шаклда - ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар (қабул қилиш далолатномаси ва ҳ.к.) асосида асосий воситанинг қиймати кўрсатилади;

асосий восита бўлмаган, натурал шаклдаги товар-моддий бойликлар кўринишида - ҳисобварақ-фактура ва истеъмол қилинганлигини (ҳисобдан чиқарилганлигини) ёки уларнинг тўғридан-тўғри истеъмолчиларга берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (ҳисобдан чиқариш далолатномаси, тарқатиш ведомости ва ҳ. к.) асосида товар-моддий бойликлар қиймати кўрсатилади;

Е устунида - инсонпарварлик ёрдами ёки техник кўмаклашиш воситаларининг ишлатилган суммаси АҚШ долларида кўрсатилади.



V. ЖАВОБГАРЛИК


16. Мазкур Қоидаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим этилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун грант олувчилар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари жавобгардирлар.





Қоидаларга

1-ИЛОВА


Жалб этилаётган инсонпарварлик ёрдами ва

техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ*

200__ йил "___" _________ ҳолатига

_______________________________________________________________

(олувчининг номи)

Т/р

Мамлакатлар/ донорлар

Лойиҳа номи

Жалб этиш мақсади

Қачон маъқулланган (рақами ва санаси)

Умумий суммаси

сўмда

АҚШ долларида

А

Б

В

Г

Д

Е

Ж

1.







2.







….







*) Натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини ҳам ўз ичига олган ҳолда.


Раҳбар _________________


Бош ҳисобчи _____________

М.Ў.


Тақдим этиш санаси 200__ й. "___" ______________





Қоидаларга

2-ИЛОВА


Келиб тушган инсонпарварлик ёрдами ва

техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ*

200__ йил "___" ________ ҳолатига


Олувчи _________________________________________________________

Мамлакатлар/ донорлар _________________________________________

Лойиҳа номи ___________________________________________________

Лойиҳани маъқуллаш тўғрисидаги ҳужжатнинг номи _______________

Т/р

Ҳужжатнинг номи

Келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжатлар реквизитлари

Келиб тушган сумма

Изоҳ

санаси

рақами

сўмда

АҚШ долларида

А

Б

В

Г

Д

Е

Ж

1.







2.







….







*) Натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини ҳам ўз ичига олган ҳолда.


Раҳбар _________________


Бош ҳисобчи _____________

М.Ў.


Тақдим этиш санаси 200__ й. "___" ______________





Қоидаларга

3-ИЛОВА


Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш

воситаларининг ишлатилиши тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ*

200__ йил "___" ________ ҳолатига


Олувчи _________________________________________________________

Мамлакатлар/ донорлар _________________________________________

Лойиҳа номи ___________________________________________________

Лойиҳани маъқуллаш тўғрисидаги ҳужжатнинг номи _______________

Т/р

Ҳужжатнинг номи

Келиб тушганлиги ёки ишлатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари

Ишлатилган сумма

санаси

рақами

сўмда

АҚШ долларида

А

Б

В

Г

Д

Е

1.






2.






….






*) Натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини ҳам ўз ичига олган ҳолда.


Раҳбар _________________


Бош ҳисобчи _____________

М.Ў.


Тақдим этиш санаси 200__ й. "___" ______________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 23-сон, 264-модда.


















































Время: 0.0251
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск