ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Оила, оналик ва болалар (фарзандлар) ҳуқуқларининг муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.1997 й. Ф-796-сон Фармойиши. Оила йили Тадбирлар дастури тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

09.12.1997 й.

N Ф-796



1. Оиланинг жамият тараққиётидаги аҳамиятини ошириш, унинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш, 1998 йилда ҳар бир оиланинг фаровонлигини яхшилаш, омманинг миллий ва сиёсий онгини янада юксалтириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиришнинг аниқ давлат дастурини ишлаб чиқиш мақсадида Республика комиссияси тузилсин ва унинг таркибида ишчи гуруҳлари ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси бир ойлик муддатда вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1998 йилнинг Оила йили деб эълон қилиниши муносабати билан Тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин. Дастурни тайёрлашга етакчи олимлар, мутахассислар, кенг жамоатчилик вакиллари жалб қилинсин ва Тадбирлар дастури лойиҳаси кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилсин.

3. Тадбирлар дастурида қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш назарда тутилсин:

- оиладаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, оила манфаатларининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш, оналик ва болалик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- оиланинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш учун шароит яратиш, оила аъзоларининг саломатлигини сақлаш ва билим даражасини ошириш шарт-шароитларини яхшилаш;

- оиланинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш учун шароит яратиш, оиланинг даромадлари, оила аъзоларининг бандлик даражасини ошириш, уй меҳнати ва турмуш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

- оиланинг маънавий-ахлоқий асосларини такомиллаштириш ва маданий қизиқишларини ривожлантириш учун шароит яратиш;

- оиланинг соғлом, билимдон ёш авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш, баркамол авлод ўстиришда оила ва жамиятнинг вазифаларини такомиллаштириш;

- оила муаммоларини илмий ва ижтимоий тадқиқ этишни чуқурлаштириш, оила, аёл ва болаларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий мавқеини кўрсатувчи статитика ахборотлари тўплаш тизимини такомиллаштириш.


4. Ҳокимият ва бошқарувнинг давлат, нодавлат ҳамда ҳудудий тузилмаларига ушбу Тадбирлар дастурини тайёрлашда Республика комиссиясига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш мажбурияти юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси",

1997 й., 10-сон, 288-модда































Время: 0.0266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск