Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2003 й. 505-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2003 й.

N 505



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Меҳнат миграцияси масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликнинг ўсиб бораётган кўламларини, Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш учун иш ўринлари бериш хоҳишини билдирган мамлакатлар ва чет эл компаниялари сони кўпайганлигини ҳисобга олиб, шунингдек республика фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетишини ташкил этиш тизимини ва унинг механизмини тартибга солиш, фуқароларнинг чет элларда ишга жойлашишини таъминлайдиган меҳнат органлари инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашишини таъминлаш масалаларини ҳал этиш Ҳукумат қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолияти тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Заруратга кўра Ўзбекистон Республикасининг шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг Чет элларда ишга жойлаштириш минтақавий бюролари филиаллар шаклида ташкил этилсин.

2-1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг тузилмасини ва штатлари бирлигини ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгилайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг филиали шаклидаги Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази ташкил қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик минтақавий бюроларининг фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ишининг пухта ташкил этилишини таъминласин ва унинг фаолияти устидан назорат ўрнатсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган республика фуқаролари учун чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига кўмаклашсин;

жойлардаги меҳнат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда фуқароларнинг чет эллардаги яширин меҳнат миграциясига оид профилактика ва олдини олиш ишларини кучайтирсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари ва консулликлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга келган фуқароларни мажбурий равишда консуллик ҳисобига қўйсин, шунингдек уларга ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатсин ва уларни ҳимоя қилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, шунингдек уларнинг баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 12 ноябрдаги

505-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилаётган,

шунингдек ўз кучини йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги касб фаолияти тўғрисида" 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ,1995 й., 10-сон, 41-модда; 2000 й., 10-сон, 68-модда; 2001 й., 4-сон, 21-модда):

а) қарорнинг номида "касб" сўзи "меҳнат" сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ундирилади";

в) Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда (2-илова):

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди";

3, 4, 15-бандлардаги ва Низомга 1-иловадаги "касб" сўзи "меҳнат" сўзи билан алмаштирилсин;

6-бандга "Рухсатнома" сўзидан кейин "(тасдиқнома)" сўзи қўшилсин.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


2.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 28 январдаги 42-ф-сон фармойиши.

2.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 11-модда) 5-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 4-илова.

2.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 11-сон, 117-модда

















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск