ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг 758-сон, Шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раёсатининг 3-90-сон "Тошкент шаҳар ҳудудида боғ ва токзорлар барпо этиш, мустақилликнинг 20 йиллигига ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотлари фаоллари томонидан 20 тадан мевали ва манзарали дарахтларни экишни ташкил этиш тўғрисида"ги 31.12.2010 й. қўшма қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИЯТИ

31.12.2010 й.

N 758

ШАҲАР КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ

КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ

31.12.2010 й.

N 3-90


ҚЎШМА ҚАРОРИ

              

            

           

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲУДУДИДА

БОҒ ВА ТОКЗОРЛАР БАРПО ЭТИШ,

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 20 ЙИЛЛИГИГА

ҲАР     БИР     ДАВЛАТ     ВА     НОДАВЛАТ

ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛЛАРИ ТОМОНИДАН

20   ТАДАН   МЕВАЛИ   ВА   МАНЗАРАЛИ

ДАРАХТЛАРНИ  ЭКИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



2010 йил 21 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V қурултойида ҳар бир касаба уюшмаси, давлат ва нодавлат ташкилотлари фаоллари томонидан Мустақилликнинг 20 йиллигига 20 тадан кўчат ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

2010 йил 22 декабрда Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган селектор йиғилишида ушбу ташаббус маъқулланди ва уни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича жойларга тегишли кўрсатмалар берилди. Жумладан, бу ҳаракатда Ўзбекистон “Маҳалла” жамғармаси, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, шаҳар ва туман ҳокимликлари, имом хатиблар, барча давлат ва нодавлат ташкилотлари муносиб тарзда қатнашишлари лозимлиги таъкидланди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мустақилликнинг 20 йиллигига ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотлари фаоллари томонидан 20 тадан мевали ва манзарали дарахтларни экиш орқали Тошкент шаҳар ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва боғлар барпо этиш юзасидан шаҳар штаби таркиби тасдиқлансин (илова* қилинади).


2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли бошқармалари, туман ҳокимликларида шу тартибда штаблар тузилсин ва уларга қуйидаги вазифаларни амалга ошириш топширилсин:

- мазкур ҳайрли бўлган тадбирларда Ўзбекистон “Маҳалла” жамғармаси шаҳар бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, имом хатиблар ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг қатнашишларини ташкиллаштиришлари;

- тумандаги маҳалла, корхона, ташкилот, ўқув ва мактабгача тарбия муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданий оқартув масканларидан ҳудудларидаги бўш турган майдонларни аниқлаштиришлари, у ердаги сув таъминотини таҳлил этиб, уларга экилиши мумкин бўлган манзарали кўчатлар сони ва турлари бўйича 2011 йилнинг 1 февралига қадар муддатда таклифлар олишлари;

- буюртма асосида кўчат етказувчи ташкилотларни 2011 йилнинг биринчи ойи якунига қадар аниқлаштиришлари;

- кўчат етказувчи ташкилотлардан олинган кўчатларни туман мутасадди ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда тарқатиш ва белгиланган ерларга экиш ишларини ташкиллаштириш;

- туман жамоатчилиги иштирокида экилган кўчатларни парваришлаш устидан назорат ўрнатиш, бунда экилган кўчатларни эгалари томонидан парваришлаш ишлари мантазам равишда олиб борилиши ва 5 йил мобайнида, ҳар йили кузги мавсумда кўчатларнинг ҳолати ва ривожланиши юзасидан ҳисоботларни амалга ошириш;

- туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида умумлаштирилган маълумотлар 2011 йил давомида (ортиб борувчи якун тарзида) шаҳар штабига ҳар 15 кунда бериб борилиши таъминлансин.


3. Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси (М.М. Мирмаҳмудов)га бюджет ташкилотлари томонидан кўчатлар харид қилишлари учун молиялаштиришни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.


4. Мазкур ташаббус аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиниб, оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб борилиши Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати (Ғ.Сайдалиев)га, шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига юклатилсин.


5. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Т. Зияевга, шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.С. Насимовга топширилсин.

         

        

Тошкент шаҳар ҳокими

        

            

А.Ҳ. Тўхтаев

Тошкент шаҳар касаба

уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси Кенгаши раиси

     

         

Н.С. Насимов

               


*) Илова берилмайди.



























































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск