ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2011 й. 295-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти танловини ташкиллаштириш ишларини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2011 й.

N 295




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР

УЧУН "НИҲОЛ" МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ       ИШЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ғоявий-бадиий юксак савиядаги янги қўшиқлар ва мусиқий асарлар яратиш, уларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, ижодий салоҳиятига ва истеъдодига эга бўлган ёшларни рўёбга чиқариш, кашф этиш, санъат оламига кириб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, шу асосда "Ниҳол" мукофотининг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти танловини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти Республика кенгашининг янги таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 3 ноябрдаги

295-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар

учун "Ниҳол" мукофоти Республика кенгашининг

ТАРКИБИ

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика кенгаши раиси


Б. Ахмедов

-

Маданият ва спорт ишлари вазири, республика кенгаши раисининг ўринбосари


О. Таджиев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Х. Раҳимов

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раисининг ўринбосари


И. Мирзалиев

қбол Мирзо)


-

Ўзбекистон халқ шоири

М. Йўлчиева

-

Ўзбекистон халқ артисти


О. Назарбеков

-

Ўзбекистон халқ артисти


Р. Усмонов

-

Ўзбекистон халқ артисти


А. Муллахонов

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


М. Нурматов

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бастакор


Н. Қурбонова

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


Ж. Ибрагимов

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, профессор, Р. Глиэр номидаги РИМАЛ катта ўқитувчиси


О. Абдуллаева

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, бастакор


Г. Мадраҳимова

-

"Навбаҳор" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


Р. Абдуазимов

-

В. Успенский номидаги РИМАЛ катта ўқитувчиси


Ж. Узоқов

-

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, Кенгашнинг масъул котиби


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига шу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳам киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 3 ноябрдаги

295-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамаси "Ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофотини таъсис этиш тўғрисида" 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарорида:


а) 1-банд иккинчи хатбошисидаги "ҳар йили" сўзлари "ҳар икки йилда бир марта" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "ҳар йили" сўзлари "ҳар икки йилда бир марта" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти Республика Кенгашининг таркиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндорлари танловда иштирок этмайдилар";


3-банддаги "ва вилоятларда" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳрида" сўзлари билан алмаштирилсин;


иккинчи бўлимдаги "1-босқич (апрель), "2-босқич (июнь)" ва "3-босқич (июль-август)" сўзлари тегишинча "1-босқич (апрель-май)", "2-босқич (октябрь-ноябрь) ва "3-босқич (июнь - август)" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги таҳрирдаги 7-1-банд қўшилсин:

"7-1. Ишчи гуруҳ таркиби туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади";


10-банддаги "ҳамда вилоят" сўзлари "вилоят ҳамда Тошкент шаҳри" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги таҳрирдаги 11-1-банд қўшилсин:

"11-1. 1-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади";


12-бандда:

"ва вилоят" ҳамда "ҳамда вилоят" сўзлари тегишлигича "вилоят ва Тошкент шаҳар" ҳамда "вилоят ҳамда Тошкент шаҳар" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади";


13-банддаги "ва вилоят" сўзлари "вилоят ва Тошкент шаҳар" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияси кўрик-танлов якунига кўра 4 нафаргача номзодни танлаб олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти Республика кенгашига тақдим этади (кейинги ўринларда - Республика кенгаши деб юритилади)";


қуйидаги таҳрирдаги 16-1-банд қўшилсин:

"16-1. 2-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади";


18-банддаги "мувофиқлаштириб бориш" сўзи "ташкиллаштириш" сўзи билан алмаштирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. 3-босқич танловнинг иккинчи йилида ўтказилади.

Ҳар бир босқич ғолиблари навбатдаги босқичда ўзларининг янги репертуарлари (янги қўшиқ ва куй ва ҳ.к.) билан иштирок этишлари шарт";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти ҳар икки йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида, август ойининг охирги ўн кунлигида тантанали вазиятда топширилади";


26-банддаги "қабул қилинади" сўзларидан кейин "(ансамбль, жамоа сифатида иштирок этганлар бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 471-модда















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск