ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2012 й. 175-сон "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2012 й.

N 175




БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА

ОИЛА ИНСТИТУТИ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ

ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИНГ

ТАЪЛИМ   МУАССАСАЛАРИ   БИЛАН   ЎЗАРО

ҲАМКОРЛИГИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастури тўғрисида" 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Республика "Маҳалла" Фондининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги Жамоат кенгашини (кейинги ўринларда Жамоат кенгаши деб аталади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашларини (кейинги ўринларда ҳудудий жамоат кенгашлари деб аталади) тузиш тўғрисидаги таклифлари;

Жамоат кенгашининг таркиби 1-иловага*, шунингдек ҳудудий жамоат кенгашларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Жамоат кенгашининг қуйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин:

оила, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш;

оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришга доир услубий асосларни яратишни ташкил этиш;

ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;

қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш;

ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;

таълим-тарбия жараёнини ҳамда ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда тегишли давлат органларига киритиш;

ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Республика "Маҳалла" Фонди:

бир ой муддатда Жамоат кенгашининг низомини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудий жамоат кенгашларининг намунавий низомини ҳамда таркибини тасдиқласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика "Маҳалла" Фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика "Оила" илмий-амалий маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсинлар;

ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, тегишли вазирликлар ва идоралар "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўз тизимларида мониторинг ўрнатсинлар, уларнинг ижросини ярим йил ва йил якунлари бўйича мажлисларда муҳокама қилиб борсинлар.

7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 июндаги

175-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,

Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари

ҳузуридаги "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги

ҳудудий жамоат кенгашларининг намунавий

ТАРКИБИ

1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиғи, ҳудудий Жамоат кенгаши раиси


2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, ҳудудий Жамоат кенгаши ҳамраиси


3. "Маҳалла" хайрия жамоат Фонди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси


4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи


5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари


6. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари


7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий телерадиокомпанияси директори


8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи


9. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши раиси


10. Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари

11. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


12. Жамоатчилик вакиллари


13. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бошлиғи, Кенгаш котиби

    

Изоҳ: ҳудудий Жамоат кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

   

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 273-модда























Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск