ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2014 й. 101-сон "Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2014 й.

N 101




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА "ФАВВОРАЛАР САЙЛИ"

ЁШЛАР ОММАВИЙ-МАДАНИЙ ТАДБИРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ёш авлодни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни миллий ғоя ва анъаналар руҳида камол топтириш, жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, халқимизнинг мамлакатда эришилаётган бунёдкорлик ютуқларидан шукроналик туйғусини янада ошириш ҳамда "Соғлом бола йили" Давлат дастури доирасида ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча қулайликлар ва дам олиш маданиятининг янги замонавий анъаналарини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика маънавият тарғибот марказининг жорий йил 1 май куни Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирини ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита ва йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар таркиблари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмитага:

уч кун муддатда тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тадбирларнинг юқори савияда ўтказилишини ташкил қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

тадбирлар ўтказиладиган фавворалар дислокациясини аниқлаш, "Фавворалар сайли" ёшлар тадбирининг концепциясини, намунавий сценарийсини, иштирокчилар ва ижодий гуруҳлар рўйхатини, тадбирлар давомида хавфсизлик чора-тадбирларини, ҳар бир фаввора олдида ёшларнинг иштирок этишини ташкил қилиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

фавворалар олдида ёшларнинг мазмунли дам олишлари учун замонавий шарт-шароитларни яратиш юклансин.


3. Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда уч кун муддатда:

тасдиқланган дислокацияга асосан тадбирларга ёшларни кенг жалб этиш, ўтказилаётган тадбирларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини олиб борсин, шу асосда қатнашадиган ёшлар сони ва уларнинг таркибини аниқласин ва рўйхатини шакллантирсин;

ёшларни ташкилий равишда тадбирларга олиб келиш ва ўз манзилларига олиб бориб қўйиш, тадбир давомида алоҳида сценарийлар асосида ёшларнинг фаол маданий дам олишини ташкил қилиш бўйича режа-жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Ўзбектеатр" бирлашмаси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан биргаликда уч кун муддатда ҳар бир фаввора олдида ўтказиладиган маданий тадбирлар сценарийсини, уларда қатнашадиган санъаткорлар ва бадиий жамоалар, шоир ва ёзувчилар, театр ва кино актёрлари рўйхатларини тузиб, тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига:

тасдиқланган дислокацияга асосан тадбирлар ўтадиган жойларни жорий йил 25 апрелдан эътиборан назоратга олиш;

тадбирлар давомида ёнғин хавфсизлиги ва иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш бўйича тизимли чораларни кўриш;

тадбирларга ташриф буюрадиган ёшларни олиб келиш ва яшаш жойларига олиб боришда йўл-патруль хизмати кузатувини ташкил этиш каби масалаларни ўз ичига олган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, уч кун муддатда тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритиш топширилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тадбир ўтадиган жойларда тез ёрдам хизмати навбатчилигини ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини ташкил қилсин.


8. Тошкент шаҳри ҳокимлигига:

уч кун муддатда шаҳар ҳудудидаги барча фаввораларни инвентаризациядан ўтказиб, тадбирлар ўтказиладиган жойлар дислокациясини белгилаш ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритиш;

фаввораларни тадбирларга тайёрлаш, таъмирлаш, сув ва электр таъминоти тизимини созлаш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш;

фавворалар, айниқса мусиқали фавворалар жойлашган майдонлар, йўлакларни таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, безаш ишларини амалга ошириш;

мусиқий фаввораларда миллий мусиқалардан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш;

ҳар бир фаввора олдида санъат жамоалари учун саҳналар қуриш, уларни овоз кучайтиргичлар билан таъминлаш;

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан биргаликда ҳар бир фавворага туманлар, корхона ва муассасалардан ташриф буюрадиган ёшлар сонини аниқлаш;

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси билан биргаликда ёшларни тадбирлар ўтадиган жойларга олиб келиш ва яшаш манзилларига олиб бориш учун автобусларни бепул ташкил қилиш;

йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар илтимосига кўра барча ташкилий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш;

белгиланган тадбирлар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида жорий йил 28 апрелгача Ташкилий қўмитага маълумот киритиш вазифалари юклансин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига "Фавворалар сайли" ёшлар тадбирларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


10. Ташкилий қўмита "Фавворалар сайли"га тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги масалани жорий йил 29 апрелда ўз йиғилишида муҳокама қилсин. Унда йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари эшитилсин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 23 апрелдаги

101-сон қарорига

1-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар

оммавий-маданий тадбирини ташкил этиш ва уни

ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби

Икрамов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси


Усмонов Р.Ж.

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ғаниев Б.М.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ҳожиматов М.М.

Маданият ва спорт ишлари вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ахмедов А.А.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси


Қурбонов Б.Н.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ризаев Ф.Х.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


Холбеков А.Ж.

Халқ таълими вазирининг ўринбосари


Худоёров А.А.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Хаджаев А.Ж.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


Қуронбоев Қ.Қ.

Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари


Қуронов М.

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари


Ахмедов Б.М.

Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси раиси


Зиёев Ф.Т.

Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари


Мусаев А.М.

Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот-ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи


Адилов М.А.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи


Сайдалиев А.Р.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи


Юнусов М.М.

Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи


Шукуров Э.Ҳ.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши раиси


Иноғомов Ж.С.

"Маҳалла" жамоат фонди Тошкент шаҳар кенгаши раиси


Болтабоев М.Р.

Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД мудири


Ташкилий қўмита зарур ҳолларда тегишли вазирликлар ва идоралар мутахассисларини жалб этиши мумкин.

Тошкент шаҳридаги фаввораларнинг моддий-техник ҳолатини

танқидий ўрганиш, бенуқсон ишлашини ташкил этиш, тадбир

ўтказиладиган жойларда зарур шарт-шароитларни яратиш

бўйича ишчи гуруҳ таркиби

Усмонов Р.Ж.

Тошкент шаҳар ҳокими, гуруҳ раҳбари


Рахмонов Б.С.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


Маҳкамов И.Р.

Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси директори


Каримов А.Р.

Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи


Каримжонов С.

"Тошкент фавворалари" ДУК раҳбари


Маннопов Б.

"Сувсоз" ДУК раҳбари


Икрамов М.Р.

Тошкент электр тармоқлари корхонаси раҳбари


Толипов С.С.

"Тошшаҳарнур" ДУК директори


"Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирларининг

сценарийсини, маданий-маърифий тадбирларни тайёрлаш

ва ўтказиш бўйича гуруҳ таркиби


Ҳожиматов М.М.

Маданият ва спорт ишлари вазири, гуруҳ раҳбари


Ғаниев Б.М.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси


Ахмедов А.А.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси


Ахмедов Б.М.

Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси раиси


Сайфуллаев Б.С.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори


Қуронбоев Қ.Қ.

Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари


Қуронов М.

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари


Мусаев А.М.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот-ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи


Юнусов М.М.

Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи в.б.


"Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирлари

давомида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни

таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ таркиби


Қурбонов Б.Н.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Адилов М.А.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи


Сайдалиев А.Р.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи


Жўраев М.Ў.

Яккасарой тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Ҳайдаров Н.И.

Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Атаходжаев А.Э.

Сирғали тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Раҳматуллаев О.С.

Олмазор тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Ирматов Ж.М.

Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Гаппаров Н.З.

Учтепа тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Сотволдиев Ш.Х.

Чилонзор тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Турсунбоев Д.Ш.

Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Матибрагимов О.Э.

Бектемир тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Мирзаев В.М.

Ҳамза тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


Юнусов А.Т.

Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи


"Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирлари

давомида тиббий хизматни ташкил этиш бўйича

ишчи гуруҳ таркиби


Худоёров А.А.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Миразимов Д.Б.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи


Мамажонов Б.А.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи


Агзамходжаев С.С.

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати бош врачи


"Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирлари

иштирокчиларининг келиб-кетишини ташкил этиш, логистика

хизмати кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби


Зиёев Ф.Т.

Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Ризаев Ф.Х.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


Холбеков А.Ж.

Халқ таълими вазирининг ўринбосари


Содиқов О.Ҳ.

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси раиси


Ирисбеков С.Н.

Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи


Шукуров Э.Ҳ.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши раиси


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 23 апрелдаги

101-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар

оммавий-маданий тадбирларини ўтказишга тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Бажариш учун

масъуллар


I. ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

"Фавворалар сайли" тадбирини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш


2014 йил,

25 апрель

Ташкилий қўмита (А. Икрамов)


2.

"Фавворалар сайли" тадбирлари ўтадиган жойларни белгилаш ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритиш


2014 йил,

26 апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (М. Ходжиматов),

Ички ишлар вазирлиги (Б. Қурбонов)


3.

Сайилга ташриф буюрадиган иштирокчилар сонини аниқлаш, уларнинг рўйхатини тузиш ва ҳар 10 нафар ёшга битта мураббийни бириктириш


2014 йил,

26 апрель

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати (Б. Ғаниев),

Ички ишлар вазирлиги (Б. Қурбонов), Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (Ф. Ризаев), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (У. Салимов)


4.

Бўлиб ўтадиган тадбирларни мувофиқлаштириш ва ташкилий масалаларда кўмаклашиш учун дислокация бўйича ҳар бир фаввора олдига "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вакилларини бириктириш


2014 йил,

28 апрель

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати (Б. Ғаниев)

5.

Маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини сайилга таклиф этиш ва алоҳида режа асосида уларнинг иштирокини ташкил қилиш


2014 йил,

28 апрель

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов)

6.

Тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларда "Баркамол авлод" болалар ижодиёти марказларининг кўргазмаси ва китоб савдосини ташкил этиш


2014 йил,

28 апрель

Халқ таълими вазирлиги (А. Холбеков)

Матбуот ва ахборот агентлиги (А. Юнусов)


7.

Фавворалар атрофида рассомлар ва ҳунармандларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш, ёш рассом ва ҳунармандларнинг ижодига оид кўргазмаларни уюштириш


2014 йил,

1 май

Бадиий академия (А. Нуриддинов)

8.

"Фавворалар сайли" оммавий тадбирларини телевидение ва шаҳардаги реклама мониторларида тарғиб қилиш


2014 йил,

апрель

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов)


II. ФАВВОРАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ,

БЕНУҚСОН ИШЛАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, САЙИЛ ЎТКАЗИЛАДИГАН

ЖОЙЛАРДА ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР

9.

Тошкент шаҳридаги барча фаввораларни комплекс текширувдан ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, таъмирлаш-монтаж ишларини амалга ошириш


2014 йил,

28 апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов),

"Тошкент фавворалари" ДУК (С. Каримжонов)


10.

Фаввораларнинг бенуқсон ишлашини назорат тариқасида синовдан ўтказиш, тегишли далолатномалар тузиш ва Ташкилий қўмитага ҳисобот бериш


2014 йил,

28 апрель

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (К. Арипов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (С. Сайдалиев)


11.

Мусиқали фаввораларда миллий куй-қўшиқлар янграшини ташкил этиш


2014 йил,

28 апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов),

"Тошкент фавворалари" ДУК (С. Каримжонов),

Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси (М. Юнусов)


12.

Сайил ўтказиладиган жойларда саҳналар ташкил этиш ва овоз кучайтириш мосламаларини ўрнатиш


2014 йил,

28 апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов),

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (М. Хожиматов), "Тошшаҳарнур" ДУК (С. Толипов)


13.

Тадбирлар ўтказиладиган жойларни узлуксиз электр қуввати билан таъминлаш чораларини кўриш


2014 йил,

28 апрель

"Ўзбекэнерго" ДАК (И. Басидов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов)


14.

Сайилгоҳларда ташқи ёритиш мосламалари тўлиқ ишлашини таъминлаш


2014 йил,

28 апрель


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов),

"Тошшаҳарнур" ДУК (С. Толипов)


15.

Фавворалар ҳудудини ободонлаштириш ва ташқи безаш ишларини ташкил этиш


2014 йил,

28 апрель


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов)


16.

Тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларда музқаймоқ, турли ширинликлар ва салқин ичимликлар савдосини ташкил этиш


2014 йил,

1 май


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов)


III. "ФАВВОРАЛАР САЙЛИ" ОММАВИЙ ТАДБИРИНИНГ СЦЕНАРИЙСИНИ,

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ЎТКАЗИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР

17.

"Фавворалар сайли" тадбирининг концепцияси ва сценарийсини ишлаб чиқиш ва ташкилий қўмита муҳокамасига киритиш


2014 йил,

28 апрель


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (М. Ходжиматов), "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси (Б. Ахмедов), "Ўзбектеатр" бирлашмаси (В. Умаров), Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов)


18.

Сайил тадбирлари бўлиб ўтадиган жойларда таниқли санъаткорлар ва бадиий жамоаларнинг иштирокини таъминлаш бўйича жадвал ишлаб чиқиш


2014 йил,

28 апрель

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (М. Ходжиматов), "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси (Б. Ахмедов)


19.

Сайилларда таниқли шоир, ёзувчилар, театр ва кино ижодкорларининг иштирокини таъминлаш


2014 йил,

28 апрель

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), "Ўзбеккино" миллий агентлиги (Ж. Қосимов),

"Ўзбектеатр" бирлашмаси (В. Умаров)


20.

Жойларда амалга ошириладиган тадбирларни кенг ёритиш ва махсус кўрсатув тайёрлаш


2014 йил,

1 май


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазраткулов)


IV. ТАДБИРЛАР ДАВОМИДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ

ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАДБИРЛАР

21.

Сайил бўлиб ўтадиган жойларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни белгилаш ва назорат пунктларини ўрнатиш


2014 йил,

28 апрель

Ички ишлар вазирлиги (Б. Қурбонов)

22.

Қатнашувчиларни тадбир жойларига олиб келиш ва кетиш жадвалини ишлаб чиқиш ва Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритиш


2014 йил,

27 апрель

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати (Б. Ғаниев), Ички ишлар вазирлиги (Б. Қурбонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Вахабов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (У. Салимов)

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси (О. Содиков)


23.

Қатнашувчиларни тадбир жойларига ташкилий равишда олиб келиш ва яшаш жойларига олиб бориш учун автобусларни бепул ажратиш, уларнинг сони ва йўналишларини тасдиқлаш


2014 йил,

28 апрель

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Р. Усмонов),

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси (О. Содиков)


24.

Қатнашувчиларни ташкилий равишда олиб келиш ва яшаш жойларига олиб бориш учун йўл патрул хизмати кузатувини ташкил этиш


2014 йил,

1 май

Ички ишлар вазирлиги (Б. Қурбонов)


V. ТАДБИРЛАР ВАҚТИДА ТИББИЙ ХИЗМАТНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР

25.

Сайил бўлиб ўтадиган жойларда тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш


2014 йил,

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худоёров)

26.

Тиббиёт муассасаларида захира ўринларни ҳамда керакли миқдорда дори воситалари ва тиббий буюмлар захирасини ташкил этиш


2014 йил,

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худоёров)

27.

Сайил тадбирлари бўлиб ўтадиган жойларда озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария меъёрларига жавоб беришини таъминлаш


2014 йил,

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (С. Сайдалиев)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 28 апрель, 17-сон, 194-модда






























Время: 0.0227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск