ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Қутқарувчиларнинг иш вақти (хизматни ўташ) режимини белгилаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Қоидалари (ЎзР ВМ 09.07.2014 й. 184-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 9 июлдаги

184-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қутқарувчиларнинг иш вақти (хизматни ўташ) режимини

белгилаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар Меҳнат кодексига ва "Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўз фаолиятини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доимий тайёрлик режимида амалга оширадиган қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмалари (кейинги ўринларда қутқарув хизматлари деб аталади) қутқарувчиларининг меҳнатини ва дам олиши, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш хусусиятларини тартибга солади.


2. Қутқарув хизматлари қутқарувчиларининг ушбу Қоидалар билан тартибга солинмаган меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.


3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


иш вақти - ходим иш тартиби ёки жадвалига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши керак бўлган вақт;


ноқулай меҳнат шароитлари - меҳнат фаолияти жараёнида инсоннинг соғлиғи учун зарарли бўлган, унинг иш қобилиятига таъсир кўрсатадиган физик, кимёвий, биологик ва бошқа ишлаб чиқариш омиллари;


қутқарувчиларнинг уйда навбатчилик қилиши - қутқарув хизматлари фаолият кўрсатишининг кучайтирилган режимида ёки фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари бўйича қутқарув хизматини амалга ошириш даврида қутқарувчиларнинг яшаш жойи бўйича кутиш режимида бўладиган ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари учун жўнаб кетишга тайёр турган вақти.



II. КУНДАЛИК ФАОЛИЯТДАГИ МЕҲНАТ РЕЖИМИ


4. Кундалик фаолиятда қутқарув хизматларининг меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлайдиганлар жумласидан бўлган қутқарувчиларнинг иш вақти режими ички меҳнат тартиби қоидалари, навбатчилик жадваллари, машғулотлар жадваллари ёки махсус тайёргарлик бўйича бошқа тадбирлар билан белгиланади.


5. Навбатчиликка, ўқув йиғинларига, машқларга, профилактика тадбирларига, тиббий кўрикдан ўтишга, техника ва анжомларга хизмат кўрсатишга сарфланган вақт қутқарувчилар томонидан ички меҳнат тартиби қоидаларига, навбатчиликларига ва шу кабиларга мувофиқ кундалик фаолиятдаги ишларни бажариш вақти сифатида ҳисобга олинади.


6. Қутқарув хизматлари раҳбарлари қутқарувчиларнинг кун тартибини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилишини назарда тутишлари керак.



III. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ БАРТАРАФ

ЭТИШ ДАВОМИДАГИ МЕҲНАТ РЕЖИМИ


7. Нормал шароитларда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича қутқарув ишларини бажариш даврида иш вақти одатдаги меҳнат режими сифатида ҳисобга олинади.


8. Қутқарув ишларини бажариш вақти қуйидагиларни ўз ичига олади:

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича қутқарув ишларини бажариш вақти (қутқарув ишларини бажаришнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда қутқарувчиларнинг разведка бўлинмалари иши, алоқа воситаларини ўрнатиш, махсус ва санитария ишловини амалга ошириш, йўлларни таъмирлаш ва ётқизиш, уюмларни тозалаш, пана жойларни очиш, одамлар бор бўлган замбилларни кўчириш ва ишларнинг бошқа турлари);

қутқарувчиларнинг йиғин жойидан воқеа юз берган жойгача йўлда бўлиш вақти;

техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома бериш ва иш жойида ишга тайёргарлик кўриш вақти, қутқарувчилар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини бажараётганда тиббий кўрсаткичларга мувофиқ дам олиш ва ўзларининг иш қобилиятини тиклаш учун регламентланган танаффуслар вақти.


9. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини амалга оширишда қутқарув хизматлари қутқарувчиларининг иш вақти (хизматни ўташ) режими ва иш сменасининг давом этиши фавқулодда вазиятларнинг хусусияти, уларни бартараф этиш бўйича олиб бориладиган ишларнинг хусусиятлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбари томонидан белгиланади. Бунда фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқарув хизматлари қутқарувчиларининг узлуксиз ишлашининг давомийлиги 12 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак, ушбу Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.


10. Қутқарувчилар томонидан оператив тайёрлик режимида навбатчилик вақтида, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича махсус ишларни бажаришда уларга вазифалар юкланган ҳолатларда қутқарувчилар ушбу ишлар амалга ошириладиган жойдан четга чиқа олмайдилар, қутқарув хизматларининг раҳбарлари улар учун иш вақти мобайнида овқатланиш тартиби ва жойини белгилашлари керак.


11. Қутқарув ишларини бажаришда кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш қутқарувчилар томонидан ушбу ишларнинг бошланишидан тамом бўлгунигача бўлган вақт ҳисобга олинади.



IV. ҚУТҚАРУВЧИЛАР ХИЗМАТЛАРИ ҚУТҚАРУВЧИЛАРИНИНГ

НОҚУЛАЙ ШАРОИТЛАРДАГИ МЕҲНАТ РЕЖИМИ


12. Қутқарув ишларини бажариш даврида қутқарувчилар ушбу Қоидалар иловасига мувофиқ классификация бўйича зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари билан зарарланиши мумкин.


13. Қутқарув хизматлари қутқарувчиларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ноқулай шароитларда узлуксиз ишлашининг давомийлиги бир суткада 6 соатдан ошмаслиги керак.



V. ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ ҚУТҚАРУВЧИЛАРИНИНГ

УЙДА НАВБАТЧИЛИК ҚИЛИШ ВАҚТИ.

ИШ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


14. Қутқарув хизматлари қутқарувчиларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини кутиш ва жўнаб кетишга тайёрлик режимида уйда навбатчилик қилиш вақти навбатчиликнинг ҳар бир соати учун бир чорак соат миқдорида ҳисобга олинади.


15. Қутқарув хизматлари раҳбарлари қутқарувчиларнинг иш вақти ҳисобга олинишини ташкил этишлари шарт.

Қутқарувчиларнинг иш вақти таркибида:

кундалик фаолиятда ишларни бажариш вақти;

қулай шароитларда қутқарув ишларини бажариш вақти;

меҳнатнинг ноқулай ва алоҳида шароитларида қутқарув ишларини бажариш вақти;

кутиш режимида уйдаги навбатчилик вақти алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади.


16. Меҳнатнинг алоҳида режими муносабати билан аниқ шарт-шароитларга қараб қутқарувчиларга бир ой, бир йил чораги ёки бошқа узоқроқ давр учун иш вақтининг жамланган ҳисоби, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган давр учун белгиланади. Бунда ҳисоблаш даврида иш вақтининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 115-моддасида белгиланган иш вақтининг нормал давомийлигидан ортиқ бўлмаслиги керак.


17. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда иш вақти меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқиладиган қутқарув хизматлари қутқарувчиларининг ишга чиқиш жадвали бўйича ҳисобга олинади.


18. Қутқарувчилар навбатчиликка қутқарув хизмати раҳбари томонидан, ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг белгиланган давомийлиги доирасида жалб этиладилар.

Ҳисобга олиш даври иш вақтини, шу жумладан, дам олиш ва байрам кунларидаги ишларни қамраб олади.


19. Иш жойига етиб келиш пайти ёки жадвалда белгиланган навбатчиликнинг бошланиши, шу жумладан, тўпланиш жойига етиб келиш пайти қутқарув хизматлари қутқарувчилари ишининг ёки навбатчилигининг бошланиши, ишнинг ёки навбатчиликнинг тамом бўлиши эса - ишдан ёки навбатчиликдан тўлиқ озод бўлиш пайти ҳисобланади.


20. Ҳисобга олиш даврининг давомийлигини вазирлик, идора ёки ташкилот раҳбари билан келишган ҳолда қутқарув хизмати бошлиғи белгилайди.



VI. ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ ҚУТҚАРУВЧИЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ


21. Меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлайдиган қутқарув хизматлари қутқарувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори меҳнат шартномаси (контракти) шартларига, шунингдек идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади ва белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли йил учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


22. Тезкор ва профессионал тайёрлик учун лавозим маошига қўшимча ҳақ ҳар бир тоифа даражаси учун:

халқаро тоифадаги қутқарувчи учун - лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида;

I тоифа қутқарувчи учун - лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;

II тоифа қутқарувчи учун - лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида;

III тоифа қутқарувчи учун - лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида белгиланади.


23. Қутқарув хизматлари қутқарувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш қутқарув хизматларига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига, тегишли йил учун тасдиқланган харажатлар сметалари доирасида ёки хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


24. Дам олиш ва байрам кунларида қутқарув хизматлари қутқарувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилади.


25. Қутқарувчиларнинг ноқулай табиий-иқлим ва маиший шароитларга эга бўлган жойлардаги ишлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ туман коэффициентлари ва меҳнат ҳақига устамалар тўланади.






Қоидаларга

ИЛОВА



Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари

КЛАССИФИКАЦИЯСИ


1.1. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир хусусиятига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

физик;

кимёвий;

биологик;

психофизиологик.


1.1.1. Физик жиҳатдан хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари қуйидагиларга бўлинади:

ҳаракатланадиган машина ва механизмлар; ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг ҳаракатланадиган қисмлари; ҳаракатланадиган буюмлар, заготовкалар, материаллар; емирувчи конструкциялар, қулаб тушадиган тоғ жинслари;

иш ҳудуди ҳавосининг юқори даражада чанглиги ва газланганлиги;

асбоб-ускуналар, материаллар юзасининг юқори ёки паст ҳарорати;

иш ҳудуди ҳавосининг юқори ёки паст ҳарорати;

иш жойидаги шовқиннинг юқори даражаси;

вибрациянинг юқори даражаси;

инфратовуш тебранишларининг юқори даражаси;

ультратовушнинг юқори даражаси;

иш ҳудудидаги юқори ёки паст барометрик босим ва унинг кескин ўзгариши;

ҳавонинг юқори ёки паст намлиги;

ҳавонинг юқори ёки паст ҳаракатчанлиги;

ҳавонинг юқори ёки паст ионлашганлиги;

иш ҳудудидаги ионлаштирувчи нурланишнинг юқори даражаси;

фақат одамнинг танаси орқали ток туташуви бўлиши мумкин бўлган электр занжиридаги кучланишнинг юқори миқдори;

статик электрнинг юқори даражаси;

электромагнит нурланишларининг юқори даражаси;

электр майдонининг юқори кучланганлиги;

магнит майдонининг юқори кучланганлиги;

табиий ёруғликнинг йўқлиги ёки етишмаслиги;

иш зонасининг етарлича ёритилмаганлиги;

нурнинг юқори ёруғлиги;

паст контрастлилик;

тўғридан-тўғри ва акс эттирилган товланиш;

нур оқимининг юқори пульсацияси;

ультрабинафша радиациянинг юқори даражаси;

инфрақизил радиациянинг юқори даражаси;

заготовкалар, инструментлар ва асбоб-ускуналар юзасидаги ўткир қирралар, нотекисликлар;

иш жойининг ер юзаси (пол)га нисбатан анча юқори жойлашганлиги;

вазнсизлик.


1.1.2. Кимёвий жиҳатдан хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари қуйидагиларга бўлинади:

а) инсон организмига таъсир қилувчи хусусияти бўйича:

токсикли;

қўзғатувчи;

сездирувчи;

канцерогенли;

мутагенли;

репродуктив функцияга таъсир кўрсатувчи;

б) қуйидагилар:

нафас олиш органлари;

ошқозон-ичак йўли;

тери қоплами ва шиллиқ қавати орқали инсон организмига кирувчи.


1.1.3. Биологик жиҳатдан хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари қуйидаги биологик объектларни ўз ичига олади:

патогенли микроорганизмлар (бактериялар), вируслар, риккетсиялар, спирохетлар, замбуруғлар) ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари;

микроорганизмлар (ўсимликларга, ҳайвонларга оид).


1.1.4. Психофизиологик жиҳатдан хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир кўрсатиш хусусиятига кўра қуйидагиларга бўлинади:

а) жисмоний жиҳатдан ортиқча юкламалар;

б) асаб-психик жиҳатдан ортиқча юкламалар.


1.1.4.1. Жисмоний жиҳатдан ортиқча юкламалар қуйидагиларга бўлинади:

статик;

динамик.


1.1.4.2. Асаб-психик жиҳатдан ортиқча юкламалар қуйидагиларга бўлинади:

ақлий зўриқиш;

анализаторларнинг зўриқиши;

меҳнатнинг зериктирувчанлиги;

эмоция жиҳатидан ортиқча юкламалар.


1.2. Айнан бир хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омили ўзининг таъсир кўрсатиш хусусиятига кўра бир вақтнинг ўзида 1.1-кичик бандда санаб ўтилган турли гуруҳларга мансуб бўлиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 342-модда































Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск