ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2014 й. 189-сон "Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2014 й.

N 189




ДАВЛАТ МУЗЕЙЛАРИНИНГ БОЛАЛАР

ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИГА ОЧИҚЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом бола йили" Давлат дастури 9-бандининг ижросини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгига халқимизнинг бой миллий маданий мероси ва тарихий ўтмишини ҳурмат қилиш ва эъзозлашни сингдириш ҳамда аҳоли дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари болаларнинг республика давлат музейларига бепул кириши кунлари этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг аҳоли, айниқса ўқувчи ёшларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳар йили 2 - 8 сентябрь кунлари "Музейлар ҳафталиги"ни ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳамда аҳолининг шу кунлари давлат музейларига бепул кириши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда "Музейлар ҳафталиги"ни ва унинг доирасидаги маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва улар амалга оширилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори билан тасдиқланган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 11 июлдаги

189-сон қарорига

ИЛОВА



Миллий музей фонди таркибига киритилган музей

ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш

тартиби  ва  шартлари  тўғрисидаги  низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш фуқаролар учун пуллик хизмат шаклида ташкил этилади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".


2. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:

"5-1. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2 - 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган "Музейлар ҳафталиги" доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилади".


3. 6, 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

7. 18 ёшгача бўлган болалар гуруҳини давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш тегишли таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти ҳамда давлат музейи ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа-жадвал асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти олдиндан музейга ташриф буюрувчилар таркибини, болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи масъул шахсни белгилаб, музей маъмуриятига ёзма равишда тақдим этади;

музейга болалар таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот томонидан белгиланган масъул шахс ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб ташриф буюради;

ташриф буюрувчилар тегишли музейнинг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.

Болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи икки нафаргача масъул шахсга давлат музейида ушбу болалар гуруҳи билан бирга бепул киришига рухсат берилади.

8. 18 ёшгача бўлган болаларнинг давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:

музей тематикасига мос ҳолда тегишли ўқув фанлари мавзуларига оид машғулотлар ташкил этиш ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш;

музейларда миллий байрамлар, қадриятлар ҳамда буюк сиймолар ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, кечаларда иштирок этиш ва кўргазмалар ҳамда экспозицияларни кириб кўриш;

болаларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш, уларда тарихий ўтмишни ҳурмат қилиш ва қадриятларни эъзозлашни шакллантириш".


4. II бўлимга қуйидаги мазмундаги 8-1 ва 8-2-бандлар қўшилсин:

"8-1. Давлат музейига бепул кирган шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек давлат музейи ходими томонидан экскурсия хизматини кўрсатиш давлат музейига ташриф буюрувчилар учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.

8-2. Давлат музейига 18 ёшга тўлмаган болалар ва аҳолининг бепул кириши ҳисобини юритиш махсус журнал асосида амалга оширилади. Журнал шакли Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади".


5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ташриф буюрувчилар ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек музейнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишлари шарт.

Ташриф буюрувчилар томонидан музей экспонатига зиён етказилганда жавобгарлик қонун ҳужжатларига асосан белгиланади".


6. Қуйидаги мазмундаги 13-банд қўшилсин:

"13. Ушбу Низомнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини (жумладан давлат музейларида турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул) кириб кўриш тартиби ва шартлари билан боғлиқ қоидалари музей ҳудудининг ташриф буюрувчилар учун танишишга қулай бўлган жойига ўрнатилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 июль, 29-сон, 358-модда




























Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск