ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Ижтимоий соҳа /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2001 й. Ф-1494-сон "Қарияларни қадрлаш йили" Давлат дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

18.12.2001 й.

N Ф-1494




"ҚАРИЯЛАРНИ ҚАДРЛАШ ЙИЛИ"

ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизнинг кекса фуқароларига давлат ва жамият томонидан диққат-эътибор, ғамхўрлик ҳамда ижтимоий ҳимояни, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича Давлат дастурини ишлаб чиқиш мақсадида ва 2002 йил "Қарияларни қадрлаш йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан:


1. "Қарияларни қадрлаш йили" Давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича Республика комиссияси иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда "Қарияларни қадрлаш йили" Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

Дастурда, қарияларни қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари қабул қилинган ҳукумат қарорларида кўзда тутилган тадбирлар бажарилишини давом эттириш билан бир қаторда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилсин:

қарияларни қадрлашдан иборат халқимизга хос асрий анъаналарни, оилада тинчлик ва тотувлик, жамиятда барқарорлик муҳитини шакллантиришга қарияларнинг қўшаётган муносиб ҳиссасини ёритиш ва тарғиб қилишда, улардан тарбиявий мақсадларда фойдаланишда оила, маҳалла, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш;

қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг пенсия таъминотини такомиллаштириш тиббий, санаторий-курорт, коммунал-маиший ва транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш;

ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, уруш қатнашчилари ва ногиронлари тўғрисида ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг дори-дармон билан ва ижтимоий жиҳатдан таъминланиш даражасини ошириш;

жамиятни тубдан ўзгартиришда, соғлом авлодни тарбиялашда, бой касбий ва ҳаётий тажрибанинг, эзгу анъаналар ҳамда маданий қадриятларнинг давом эттирилишида ва уларни ёшларга етказишда қарияларнинг фаол иштирок этишларини таъминлаш;

болалар ва ёшларни ота-оналар ҳамда қарияларни иззат-ҳурмат қилиш, қадрлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш руҳида тарбиялаш ва таълим бериш тизимини такомиллаштириш.


3. Ушбу Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Илова берилмайди.



































Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск