ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2015 й. 41-сон “Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2015 й.

N 41




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА СПОРТНИНГ

МИЛЛИЙ  КУРАШ  ТУРИНИ  ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни миллий кураш билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда шу асосда мамлакатимиз терма жамоалари учун ишончли захирани шакллантириш борасида зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб Бойсун туманида собиқ 20-сон умумтаълим мактаби негизида Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

курашчиларни миллий кураш соҳасидаги энг янги илмий-методик тавсияномалар асосида тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини юқори даражада ташкил қилиш;

ўқувчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, уларда спортчиларга хос профессионал фазилатларни шакллантириш;

ўқувчиларни тарбиялаш, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш фаолиятини ташкил этиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, муассис - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан давлат таълим муассасаси сифатида ташкил этилади;

мактаб-интернат қобилиятли ёш курашчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади;

мактаб-интернатнинг умумий контингенти 140 нафар 5-11-синф ўқувчиларини ташкил этади. Мактаб-интернат жисмоний жиҳатдан тайёрланган, спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, миллий кураш билан шуғулланишда зарур спорт кўникмасига эга бўлган, умумтаълим мактабининг 4-синфини тугатган (10-11 ёш) ва танлов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилардан тўлдирилади;

мактаб-интернатга ҳар йили танлов асосида 20 нафар қобилиятли ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади;

мактаб-интернатга қабул қилинган ўқувчиларнинг умумтаълим дастурлари бўйича таълим олиши яқин атрофдаги умумтаълим мактабида амалга оширилади;

мактаб-интернат ўқувчиларининг овқатланиши учун Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчиларининг суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги уч ой муддатда:

мактаб-интернатнинг устави тасдиқланишини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда ўқув-машғулотлар режаси, ўқувчиларни мактаб-интернатга танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернат ўқувчиларини яшаб туриши учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва жиҳозлари, шунингдек спорт кийим-боши билан таъминлаш нормативлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

мактаб-интернат юқори малакали мутахассислар билан бутланишини, зарур ўқув-методик адабиётлар ва ўқув-машғулот хоналари спорт инвентарлари билан жиҳозланишини таъминласин.


5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 2015 йил 1 апрелга қадар мактаб-интернат биносида ўқувчиларнинг яшаши ва овқатланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли реконструкция ишларини амалга ошириш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ота-оналар тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар мактаб-интернат фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2015 йилда мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни ажратсин, 2016 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 март, 9-сон, 101-модда





















Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск