Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Молия соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2015 й. 173-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2015 й.

N 173



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ

БОШҚАРМАСИ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ НАЗОРАТ-

ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан ҳамда бюджет қонунчилигига риоя қилиш ва Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан давлат назоратини янада кучайтириш, шунингдек молиявий назорат нормалари, қоидаларини ва унинг қатнашчилари ваколатларини тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари, бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағларини олувчилар раҳбарларининг эътибори бюджет қонунчилигига қатъий ва оғишмай риоя қилишни таъминлаш зарурлигига қаратилсин ва улар бюджет қонунчилиги бузилганлиги учун шахсан жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 июндаги

173-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 18 мартдаги 103-сон қарорининг 3-бандидаги "бюджетдан молиялаштириладиган барча муассасалар ва ташкилотлар" сўзлари "барча бюджет ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда):


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат мулки қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг бешинчи хатбошидаги "Давлат мулки қўмитаси" ва "давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан" сўзлари тегишли равишда "Давлат рақобат қўмитаси" ва "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 йилларда хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорининг 2-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) "давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар" сўзлари "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):


а) 4-банднинг олтинчи хатбошидаги "давлат бюджетига" ва "хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" ва "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 13-бандидаги "давлат бюджетига" ва "хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" ва "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 32-банди иккинчи хатбошидаги "давлат бюджетига" ва "хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" ва "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 120-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини, шу жумладан, сотиб олинадиган давлат активлари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича тушадиган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар ойда, қонун ҳужжатларида белгиланган нисбатларда амалга оширилади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 сентябрдаги 441-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошидаги "давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилаётган маблағларнинг беш фоизи" сўзлари "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан тушадиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 10-сон, 77-модда):


а) 1-иловада:


20-банддаги "бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга" ва "давлат бюджетига" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига" ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 10-банди тўртинчи хатбошидаги "давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлардан" сўзлари "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат активларини сотишдан тушган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлаш тўғрисида" 2007 йил 25 сентябрдаги 202-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида" сўзлари "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг изоҳидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартиби" сўзлари "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини тақсимлаш тартиби" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7 ва 14-бандларидаги "Давлат рақобат қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамида" сўзлари "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасининг ҳисоб рақамларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ҳокимлигининг муниципал мулк объектларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 6 июлдаги 199-сон қарорининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича муниципал мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини тақсимлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади".





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 июндаги

173-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет интизомига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 11 февралдаги 66-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда) 3-банди, шунингдек қарорга 2-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илова 34-бандининг "б" кичик банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 17-банди ва 26-бандининг "в" кичик банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори) 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 59-модда) илова 1-бандининг "г" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) 3-илова 3-бандининг "г" кичик банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарори) 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда) илова 6-бандининг учинчи хатбоши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 340-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 6-сон, 52-модда





































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск