Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2015 й. 261-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2015 й.

N 261



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ РЕГЛАМЕНТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)" 2014 йил 16 апрелдаги

ЎРҚ-366-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сон қонунлари)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига) 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-366-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сон қонунларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 9 сентябрдаги

261-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Регламентига киритилаётган қўшимча


Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қуйидаги мазмундаги IV-1-боб қўшилсин:


"IV-1. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат

бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш

тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига

тақдимномалар тайёрлаш ва киритиш тартиби


32-1. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш юзасидан ёхуд ташаббус тартибида таъминланади.

32-2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси ишлаб чиқилади.

32-3. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ушбу лойиҳа қабул қилинишининг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати;

миллий ва хорижий тажрибанинг таҳлили;

молиялаштириш ҳажми ва манбалари бўйича зарур ҳисоб-китоблар;

ташкил этилаётган органнинг асосий вазифалари, функциялари, фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари (тузилмаси, ходимларининг, шу жумладан бошқарув ходимларининг чекланган сони), тугатилаётган органнинг функцияларини қайта тақсимлаш ва бошқа масалалар бўйича таҳлилий материаллар.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасини келишиш ва киритиш, шунингдек уни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш ушбу Регламент талабларига мувофиқ амалга оширилади.

32-4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклиф, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони лойиҳаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг тегишли қарори қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритилади.

32-5. Тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси ва зарур таҳлилий материаллар илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 479-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 79-модда



























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск