язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2015 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2015 й. 301-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2015 й.

N 301



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга

чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"

2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Ахмедбаев ва Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 22 октябрдаги

301-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибида:


а) I бўлимда:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларга чиқишларига татбиқ этилади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно";


қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин:

"7. Ўзбекистон Республикасидан ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлардан бошқа хорижий давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлар ўртасида сафар қилиш бундан мустасно.

Стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлардан бошқа хорижий давлатларга сафар қилиш бундан мустасно";


б) II бўлимда:


1-бандда "1. Чет элга бормоқчи бўлган фуқаролар" сўзлари "1. Чет элга бормоқчи бўлган фуқаролар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно," сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига паспорт бериш ва чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари мавжудлиги талаб этилмайдиган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Фуқароларнинг аризалари дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали паспортни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига ва стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайта жўнатилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар эгасига топшириш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига юборилади. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 15-бандига қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан бошқа хорижий давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.

Стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда фуқаролиги бўлмаган шахсларни жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланмайди";

учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатларга чиқишида чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш талаб этилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 26 октябрь, 42-сон, 539-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 93-модда