язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 й. 54-сон "Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2016 й.

N 54



ПАСПОРТ-ВИЗА РЕЖИМИГА РИОЯ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ МУСТАҲКАМЛАНГАНЛИГИ ВА УЙ-ЖОЙ

ФОНДИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олишни такомиллаштириш ва уй-жой фондидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Ахмедбаев ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 26 февралдаги

54-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошига "ваколатхоналари ходимларига" сўзларидан кейин "татбиқ этилмайди" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлишлари, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт";


б) қуйидаги мазмундаги 11-1 - 11-3-бандлар қўшилсин:

"11-1. Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

11-2. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига:

а) ариза;

б) асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;

в) 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;

г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этилиши керак.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.

11-3. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ушбу Низомнинг 11-2-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади";


в) қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар қўшилсин:


"Вақтинчалик бир марталик

иш билан таъминлаш маркази

тўғрисидаги намунавий низомга

1-ИЛОВА

(олд томони)

_____________________________________________________да

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри)

вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи

_______-сон гувоҳнома


Фамилияси



Муҳр билан

тасдиқланган

фотосурат учун жой

Исми



Отасининг исми



Туғилган йили



Туғилган жойи



Доимий яшаш жойи манзили



Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили



Паспортнинг серияси ва рақами, ким томонидан ва қачон берилган



Гувоҳноманинг амал қилиш муддати



Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази раҳбарининг Ф.И.О.



имзо ва муҳр


(Орқа томони)


Гувоҳнома эгасига эслатма

     

Гувоҳнома эгаси гувоҳномани паспорт билан биргаликда олиб юриши, зарур тарзда сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермаслиги шарт.


Гувоҳнома эгасининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили ўзгарган тақдирда, у 5 кеча-кундуз мобайнида бу ҳақда Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига маълум қилиш шарт.


Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида гувоҳнома эгаси Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан 5 сутка олдин мурожаат қилиши керак.


Агар Сизга нисбатан иш берувчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда, Сиз Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига телефонлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

       

         





Вақтинчалик бир марталик

иш билан таъминлаш маркази

тўғрисидаги намунавий низомга

2-ИЛОВА



СЎРОВНОМА

Сўровноманинг тартиб рақами _________


Сўровнома тўлдирилган

сана 20 йил "___" __________


Исми



Фамилияси



Отасининг исми



Туғилган санаси



Туғилган жойи



Жинси



Доимий яшаш жойи манзили



Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили



Паспортнинг серияси ва рақами



Ким томонидан ва қачон берилган



Маълумоти



Мутахассислиги



Мутахассислик бўйича иш стажи



Вақтинчалик бир марталик иш излаш сабаби



Қачон ва қайси хорижий мамлакатларга чиққан



Хорижий мамлакатларга чиқишнинг мақсади



Жиноий жавобгарликка тортилганми



Агар жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, қачон ва Жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича жавобгарликка тортилган



Сўровномани қабул қилган шахснинг Ф.И.О.



Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман


Ариза берувчининг имзоси

".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 88-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 2-сон, 12-модда