ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2016 й. 30-сон "Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2016 й.

N 30




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЁШЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ

ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ

МУҲИТНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ, МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР

ЙИҒИНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, миллий ғоя тарғиботини кучайтириш орқали таълим-тарбиясини янада яхшилаш, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда маҳалла фуқаролар йиғинлари ролини ошириш, хотин-қизлар ва оила муаммосини изчил ўрганиш ҳамда маънавий дунёқарашни соғломлаштиришга доир тадбирларни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифи маъқуллансин.

Таклифга кўра жорий йилда эксперимент тариқасида:

Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиларига "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,46 баробари миқдорида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,81 баробари миқдорида устама иш ҳақи тўланишини белгилаш;

Тошкент шаҳридаги юқори натижаларга эришган, самарали меҳнат қилган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан бир лавозим маоши миқдорида, лекин йилига лавозим маошининг 5 баробаридан ошмайдиган миқдорда қўшимча равишда рағбатлантириш;

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳузурида Олмазор, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида ташкил этилган Аёллар маслаҳат марказлари фаолиятининг ижобий натижаларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам ушбу марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш;


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг ўз вазифаларини виждонан ва масъулият билан бажараётган республикадаги туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларини, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун ажратилган маблағлар доирасида бир йилда:

бир ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда мукофотлаш;

бир ойлик иш ҳақи фондининг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг таклифларига биноан, раисларини эса - "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси таклифларига кўра фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгашлари қарори асосида амалга оширилади.


4. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази билан биргаликда:

эксперимент ўтказилаётган таълим муассасаларидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиларини ёши 35 ёшгача бўлган, олий маълумотли, иш фаолиятида юқори натижаларга эришган, етакчилик ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган иқтидорли ёшлар орасидан белгиланган тартибда сайлаш бўйича вақтинчалик тартибни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бошланғич ташкилотлар етакчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тизимли мониторинг ташкил этиб, ёш авлод қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳини сингдириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди:

икки ҳафта муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилашни ва улар асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари умумий сонининг 75 фоизидан кўп бўлмаган қисмини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашлари қарорлари асосида қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқсин;

бюджетдан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаол ва ташаббускор раислари ҳамда бошқа ходимларига мукофот ва устамалар белгилашнинг амалдаги механизмларидан кенг фойдалансин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Республика Маънавият тарғибот маркази:

маънавият тарғибот маркази Тошкент шаҳар ва туман бўлимларини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш;

марказнинг Тошкент шаҳар туман бўлимларининг ходимларини бир ойлик маоши миқдорида қўшимча рағбатлантириш ҳамда самарали тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, уларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўрсинлар.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 2,2 млрд сўм, шу жумладан:

"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлимига - Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини қўшимча рағбатлантириш учун 1,0 млрд сўмгача ва Аёллар маслаҳат марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 700,0 млн сўмгача;

Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлимига - шаҳар ва туман бўлимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 500,0 млн сўмгача маблағларни ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Тошкент шаҳрида эксперимент тарзида ўтказиладиган тадбирларни молиялаштириш ҳисоб-китоби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва Маънавият тарғибот маркази 2016 йил 1 августгача эксперимент натижаларини ўрганиб, тегишли хулоса ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 15 февраль, 6-сон, 53-модда
















































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск