Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.1997 й. 413-сон "Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.1997 й.

N 413



СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДА ҒАЛЛА ВА

ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ғалла ва дуккакли дон экинлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш, уларни суғориладиган ерларда экиш технологияларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ғалла" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Андижон филиали негизида Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Ғаллаорол шаҳридаги "Ғалла" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг филиалига айлантирилсин, унга лалми деҳқончилик зонасида ғалла, дуккакли ва мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги, экиш технологияларини ривожлантиришнинг илмий муаммоларини ҳал этиш юклансин.

4. Селекция ва уруғчилик, ғалла, дуккакли дон экинлари ва мойли экинлар экиш технологиялари, такрорий ва оралиқ экинларни кенг қўллаш асосида суғориладиган ерлардан йил давомида фойдаланиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, ғалла етиштирувчи юксак ривожланган мамлакатларнинг етакчи илмий муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ушбу мамлакатлар бошоқли дон экинларининг энг яхши навларини ўрганиш ва жорий этиш. Ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг асосий вазифалари ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ғалла, дуккакли дон экинлари ва мойли экинлар етиштиришни ривожлантириш муаммолари бўйича тадқиқотларни, республиканинг табиий-иқлим шароитлари учун бошоқли дон экинларининг юқори унумли навларини яратишни устувор деб ҳисобласин.


6. Бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий таъминланишини ривожлантириш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясига Андижон вилоятида етиштирилган 1997 йил ҳосилидан олинган бошоқли дон экинлари уруғини хўжаликларга сотиш нархига 0,025 фоиз устама билан сотишга рухсат берилсин, ушбу маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига берилсин.


8. Андижон вилояти ҳокимлиги (Обидов) бир ой муддатда Институтни зарур ишлаб чиқариш бинолари ва телефон алоқаси билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин, Институтга илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун 300 га суғориладиган ер ажратсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов























































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск