Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.1995 й. 453-сон "Ўзбекистон Республикасида Қизилмия етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.1995 й.

N 453



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ҚИЗИЛМИЯ ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қизилмия етиштиришни қайта тиклаш ва кўпайтириш, уни саноат асосида қайта ишлашни ташкил қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан тайёрлаш ва сотишни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ;


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:

ўз тасарруфларидаги ерларда қизилмия ўсишини текшириб чиқсинлар, ушбу ер майдонларини алоҳида ҳисобга олсинлар, қизилмия ёввойи ҳолда ўсадиган пайкалларнинг сақланишини таъминласинлар, қизилмия табиий ҳолда ўсадиган ерлардан қурилиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўймасинлар. Қизилмия илдизларининг ғайри қонуний равишда кавлаб олинишига ва республика ташқарисига ташиб кетилишини тўхтатишга доир қатъий чора-тадбирлар кўрсинлар;

Амударё, Сирдарё, Чирчиқ, Ангрен, Зарафшон, Шеробод дарёлари соҳилларидаги ўтлоқларда, зовурлар, каналлар ва кўллар қирғоқларида қизилмия етиштириладиган ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш бўлинмалари, участкалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқсинлар.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти билан биргаликда асосан шўрланган, пахтачилик ва ғаллачилик учун яроқсиз ерларда қизилмия етиштириш майдонларини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқсин. Ушбу ерларни деҳқон (фермер) хўжаликларига, участкаларига ёки бошқа ишлаб чиқариш бўлинмаларига биркитиб қўйсин;

бир ой муддатда қизилмия етиштиришни янада ривожлантириш параметрларини белгиласин, "Қорақалпоқлакрица" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ва Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қизилмия ўстириш агротехникасини ишлаб чиқсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга методик тавсиялар юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Ўзфармсаноат" концерни, "Озиқовқатсаноат" ва "Ўзкимёсаноат" уюшмалари, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Давлат ўрмон қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Қизилмия" мақсадли дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, дастурда қизилмия ишлаб чиқаришни ва унинг илдизини қайта ишлашни ривожлантириш параметрларини белгиласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси Фанлар академияси, тегишли вазирликлар ва идоралар, "Қорақалпоқлакрица" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда қизилмия илдизини қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва 1996 йил 1 мартгача республика Ҳукуматига киритсин.

7. Қизилмия етиштириладиган ерларни, қизилмия илдизи етиштириш ва сотиш ҳажмларини ҳисобга олиш масалалари билан боғлиқ ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига юклансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов





























Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск