Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.12.1995 й. 449-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 5 декабрдаги

449-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини

бош давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси (бундан кейин "Ўзбошдавкарантин") деб аталади) "Ўсимликлар карантини тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида ташкил этилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ўз фаолиятида "Ўсимликлар карантини тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқларига ва ушбу Низомга амал қилади.

3. "Ўзбошдавкарантин" Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат хизматига раҳбарлик қилади.


4. "Ўзбошдавкарантин" Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади, ихтисослаштирилган фумигация отрядлари бундан мустасно.

5. "Ўзбошдавкарантин" юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бланклар ва штампларга эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳамда мажбуриятлар олиши, судларда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


6. Ўсимликлар карантини давлат хизмати органларининг асосий вазифаси ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга оширишдан иборат бўлиб, улар қуйидагиларга қаратилгандир:

республика ҳудудини халқ хўжалигига анчагина иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар ва бегона ўтларнинг карантин ва бошқа хавфли зараркунандалари, касалликларининг чет мамлакатлардан кириб келишидан муҳофаза қилиш:

ўсимликлар ва бегона ўтларнинг карантин ва бошқа хавфли зараркунандалари, касалликларини ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда бартараф этиш, шунингдек, уларнинг республиканинг улар йўқ бўлган жойларига кириб боришининг олдини олиш;

қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ҳамда улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини ўтказиш.


7. "Ўзбошдавкарантин" асосий вазифаларига мувофиқ:

ўсимликлар карантини бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, республика ҳудудида ушбу тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради;

ўз ваколати доирасида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар бажариши мажбурий бўлган ўсимликлар карантини бўйича буйруқлар, йўриқномалар, низомлар, қоидалар чиқаради ҳамда уларни белгиланган тартибда уларга етказади;

ўсимликлар ва бегона ўтларнинг республика учун карантин аҳамиятига эга бўлган зараркунандалари, касалликлари рўйхатини, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда республикадан четга чиқарилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар рўйхатини ҳар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик хом ашёсини, бошқа ўсимлик маҳсулотларини ва халқ истеъмол товарларини республикага олиб келиш, мамлакат ичида ташиш, экспорт чиқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг карантин қоидаларини белгилайди;

ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини халқаро ташкилотлар доирасида ифодалайди;

зарурат бўлганда ўсимликлар ва бегона ўтларнинг карантин зараркунандалари, касалликлари билан курашишда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га, фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларга ёрдам кўрсатиш учун ихтисослаштирилган фумигация отрядлари ташкил этади;

экспорт жўнатиладиган, шунингдек, чет мамлакатлардан республикага келтирилган ўсимликлар ва бегона ўтлар карантин зараркунандаларининг, касалликларининг ташувчиси бўлиши мумкин бўлган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларнинг карантин текширувини ва лаборатория экспертизасини ўтказади;

республика ҳудудини карантин бўйича минтақалаштиришни ва микроминтақалаштиришни белгилайди;

ўсимликлар ва бегона ўтларнинг карантин зараркунандалари, касалликлари билан курашиш борасидаги илм-фан ютуқларини ва илғор тажрибани, янги услубларни, воситаларни ва усулларни тарғиб қилишни ҳамда ишлаб чиқаришга кенг жорий этишни, карантин объектлари тўғрисидаги билимларни аҳоли ўртасида оммалаштиришни ташкил қилади;

маҳаллий ҳокимият органларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳудуд бўйича карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида тавсияномалар юборади;

уруғларни, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини импорт қилишга, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтиладиган таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган юкларга карантин рухсатномалари беради;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа ваколатни амалга оширади.


8. "Ўзбошдавкарантин" га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

тасарруфидаги ташкилотларнинг йирик ҳисоботлари ва прогнозларини, сметаларини, шунингдек, илмий-тадқиқот ишлари режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

карантин тадбирларини ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тақсимлаш, уларнинг тўғри сарфланишини назорат қилиш;

ўсимликлар карантин бўйича давлат хизмати қуйи органларининг қонунга зид бўлган буйруқлари ва фармойишларини бекор қилиш;

махсус тўпламлар, маълумотномалар, қатъий ҳисобот ҳужжатлари ва бошқа материалларни нашр этиш ҳамда барча давлат инспекцияларини белгиланган ягона шаклдаги ҳужжатлар билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш;

тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазолар белгилаш;

белгиланган тартибда ўсимликлар карантини масалалари бўйича конференциялар, кенгашлар ва семинарлар тайёрлаш ва ўтказиш.


9. Темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, почтамтлар ва тош йўлларидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари бевосита "Ўзбошдавкарантин" га бўйсунадилар ва улар зиммасига қуйидагилар юкланади:

импорт ва экспорт қилинаётган ўсимлик маҳсулотлари намуналарини, чет мамлакатлардан келтирилаётган транспорт воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтилаётган ўсимлик маҳсулотларини карантин кўригидан ва экспертизадан ўтказиш;

импорт ўсимлик маҳсулотларини зараркунандалардан зарарсизлантириш ёки бегона ўтлар уруғларидан тозалаш тўғрисида юк эгаларига кўрсатмалар бериш;

пункт фаолият кўрсатадиган ҳудудда ўсимлик ва бегона ўтларнинг карантин зараркунандалари ҳамда касалликларини аниқлаш мақсадида ер майдонлари, экинзорлар, ўсимликлар ва омборхона биноларини текширувдан ўтказиш, шунингдек, аниқланган зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик тадбирларини ташкил этиш ва назорат қилиш;

импорт ўсимлик маҳсулотларини, омборларни ва ушбу маҳсулотлар сақланадиган жойларни зарарсизлантириш тадбирлари самарадорлигини назорат қилиш;

ўсимлик маҳсулотларини ташиш ҳуқуқи бўйича карантин ҳужжатларини бериш;

ўсимликлар карантини бўйича белгиланган тадбирларнинг чегара пункти фаолият ҳудуддаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш.


10. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланадиган бошлиқ (Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош инспектори) раҳбарлик қилади. Бошлиқ ўринбосарини (Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспектори ўринбосарини) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тайинлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси бошлиғи зиммасига қуйидагилар юкланади:

инспекциянинг барча ишларини ташкил этиш ва унинг фаолияти учун шахсан жавоб бериш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси мол-мулкини ва маблағларини тасарруф этиш, шартномалар тузиш, ишончномалар, шу жумладан, бошқага ишониб топшириш ҳуқуқи билан, бериш, банкларда ҳисоб-китоб, валюта, махсус ва бошқа счётлар очиш;

буйруқлар ва фармойишлар чиқариш, инспекция аппарати ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат инспекциялари бошлиқларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, шунингдек, ўсимликлар карантини чегара пунктлари мудирларини, илмий марказ директорини ва карантин лабораториялари мудирларини, махсус фумигация отрядлари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш;

белгиланган штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида штатлар жадвалини, шунингдек, "Ўзбошдавкарантин" бўлимлари ва бошқа бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.

Давлат инспекциялари ва тасарруфдаги бошқа ташкилотлар фаолиятига тааллуқли энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун бамаслаҳат бошқарув органи - Кенгаш тузилади, унинг таркибига ўсимликлар карантини хизматининг раҳбар ходимлари киради. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи Кенгаш раиси ҳисобланади. Кенгаш тўғрисидаги Низом ва Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Карантин хизматининг Янги йўналишлари бўйича фан ва техникани ривожлантириш, таклифлар, ишланмалар ва тавсияномаларни кўриб чиқиш, уларни илмий жиҳатдан асослаш ҳамда жорий этишни жадаллаштириш мақсадида олимлар, мутахассислар, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат таркибида илмий-техника кенгаши ташкил қилинади.

Илмий-техника кенгаши тўғрисидаги Низом Кенгаш раиси - Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи томонидан тасдиқланади.



Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 12-сон, 47-модда





























































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск