язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.1997 й. ПФ-1879-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 январдаги ПФ-1693-сон Фармонига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.11.1997 й.

N ПФ-1879



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1997

ЙИЛ 6 ЯНВАРДАГИ ПФ-1693-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Илмий тадқиқот ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг биргаликда самарали ишлашини ташкил қилиш, фаннинг натижадорлигини ошириш ва энг яхши илмий ютуқлар амалиётда кенг қўлланилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига айлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ихтиёрига ўтказилсин.


2. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 январдаги ПФ-1693-сон Фармони билан марказга ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги бўлинмаларига белгилаб қўйилган вазифалар, функциялар ва ваколатлар сақлаб қолинсин.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари"га оид 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорларига тегишли ўзгартишлар киритсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов