Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.09.2003 й. 395-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 12 сентябрдаги

395-сон қарорига

2-ИЛОВА



Марказлаштирилган манбалар ҳисобига

қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш

ва кредитлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом объектларни, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда қуриладиган, марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилишини ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидаги марказлаштирилган манбаларга жорий этилади:

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бюджетдан ажратмалар;

давлат бюджети таркибида жамланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари);

Ҳукумат қарорларида белгиланган бошқа манбалар.


3. Ушбу Низом буюртмачи ва пудратчининг келишувига кўра инвестиция лойиҳасини ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилмаган маблағ билан таъминлашнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга оширишда қўлланилиши мумкин.


4. Капитал қўйилмаларни қайтариш асосида бюджет ажратмалари ҳисобидан ажратишда қарз маблағларини қайтариш механизми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, маблағ билан таъминловчи банк муассасаси ва буюртмачи ўртасида тузилган шартнома билан тартибга солиб борилади.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:

маблағ билан таъминловчи орган:

бюджетдан ажратмалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари, (Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақаларда - Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари);

давлат бюджети таркибида жамланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари бўйича (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари) - жамғармаларнинг тегишли тасарруфчилари;

Ҳукумат қарорларида белгиланган бошқа манбалар бўйича, Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган инвестиция кредитлари бундан мустасно - ушбу манбаларнинг тасарруфчилари;

қурилишларнинг аниқ рўйхати - объектлар рўйхатини, шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар томонидан ажратилган лимитлар доирасида тузиладиган молиявий ҳужжат;

қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига капитал қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини кўрсатган, унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда ҳар бир объект бўйича тузиладиган молиявий ҳужжат;

лойиҳаловчи - лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш учун танлов асосида танлаб олинган ташкилот;

етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи) - танлов асосида танлаб олинган қурилиш индустрияси корхонаси, тайёрловчи завод ёки моддий-техника ресурсларини, шу жумладан лойиҳани амалга оширишда фойдаланиладиган технология ва муҳандислик асбоб-ускуналарини ишлаб чиқарувчи ва (ёки) етказиб берувчи жисмоний шахс;

лойиҳа - тармоқ тузилмаларини ривожлантириш ва жойлаштириш схемаси, шунингдек муҳандислик изланишлари ва корхоналар, иншоотларни жойлаштиришнинг вариантли ишланмалари, унинг лойиҳа қуввати ва бошқа техник кўрсаткичлари асосида тузилган минтақалар бўйича ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш схемаси таркибида бажарилган зарур ҳисоб-китоблар билан биргаликда материаллар туркуми. Капитал қурилиш лойиҳасида қуйидаги асосий масалалар ҳал этилади: хом ашё ва тайёр маҳсулотнинг транспорт оқимлари схемаси, ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришнинг ихтисослаштирилиши ва кооперацияси, иқтисодиётнинг турдош тармоқлари билан алоқалар, ишлаб чиқаришнинг ҳисоб-китоби ва уни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни кадрлар билан таъминлаш, қурилиш учун ажратилган ер участкасидан оқилона фойдаланиш, бинолар ва иншоотларнинг ҳажмли-режалаштириш, архитектура ва конструктив ечимлари, атроф муҳит муҳофазаси, издан чиққан ерларни тиклаш (рекультивация) ва ер қаъри муҳофазаси, қувватларни ўзлаштириш;

иш ҳужжатлари - алоҳида бинолар ва иншоотларга ҳамда иш турларига иш чизмалари комплекти. Мураккаб объектлар бўйича иш ҳужжатларини тузишда лойиҳа материалларини аниқлаштирувчи қўшимча ишлар амалга оширилади. Уларга иш чизмалари умуман бинога ва иншоотга ишлаб чиқилади. Иш ҳужжатларида меҳнат сарфи ва асосий қурилиш материалларига харажатлар ўзгаришининг ҳисоб-китоби келтирилган бўлиши, ихтисослаштириш тузилиши, асбоб-ускуналар ва буюмларнинг тегишли турларига эса - ўлчам схемалари тузилиши, бино ва иншоотга қурилиш иш чизмаларининг паспорти тузилиши керак. Иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳаловчига якка тартибда тайёрланадиган буюртма қилинадиган асбоб-ускуналар ва импорт асбоб-ускуналар бўйича бирламчи маълумотлар берилади.



II. ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Объект қурилишига шартнома танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган қурилишнинг бутун даврига янги қурилишга, ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга (кейинги ўринларда матнда капитал қурилиш деб юритилади) тузилади.

Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тузилади.


7. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектлар қурилишига шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот буюртмачи ҳисобланади.


8. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектлар қурилишига шартнома бўйича пудратчилар танлов савдолари шартларига ва тузилган шартномага мувофиқ ишлар бажарилишини таъминлашга қодир бўлган юридик шахслар бўлишлари мумкин.

Зарурат бўлганда қўшма фаолият тўғрисидаги шартномага мувофиқ иш кўрувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахсларнинг бирлашмаси қуриш шартномаси бўйича пудратчилар бўлиши мумкин.


9. Буюртмачи ва пудратчи, бош пудратчи ва субпудратчилар, лойиҳа ташкилотлари ва асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва конструкцияларини етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатлар воситачи ташкилотлар ва бошқа оралиқ бўғинларнинг иштирокисиз фақат шартнома асосида қурилади.

Бунда ҳам моддий-техника ресурсларини ўзаро берган ҳолда, ҳам улар берилмаган ҳолда субпудрат ташкилотлар томонидан ишларнинг бажарилиши битта объект қурилиши доирасида воситачининг иши ҳамда моддий-техника ресурсларини ташқарига реализация қилиш, деб ҳисобланмайди.


10. Пудрат шартномаси танлов савдолари натижалари бўйича аниқланган шартномавий жорий нарх бўйича белгиланган тартибда танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан кейин ўн кун муддатда тузилади.


11. Танлов савдолари шартларига мувофиқ қурилиш муддати бир календарь йил доирасидан ташқарига чиқадиган объектлар бўйича иккинчи ва кейинги йилларга ишларнинг қолдиқ ҳажми қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилади. Қолдиқ қийматнинг аниқлаштирилиши асосий бош шартномага илова қилинадиган қўшимча битим билан расмийлаштирилади.


12. Шартномага ишлар ҳажмининг кўпайиши ёки лойиҳанинг ўзгартирилиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


13. Шартнома бекор қилинган тақдирда барча харажатлар ва зарарлар қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда қопланади.


14. Шартнома тузишда буюртмачи ва пудратчи алоҳида шартлар билан қонун ҳужжатларига мувофиқ унда бошқа мажбуриятларни ҳам назарда тутишга ҳақлидир.


15. Субпудратчилар ва етказиб берувчилар (ишлаб чиқарувчилар)ни танлаш бош пудратчи томонидан танлов савдолари натижалари бўйича тузилган бош шартнома бўйича мажбуриятлар сақланиб қолиниши шарти билан мустақил амалга оширилади.


16. Объектлар қурилишига шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ кафиллик, кафолат шаклида ва бошқа шаклларда таъминланади.


17. Объект қурилиши шартномасида акс эттириладиган ўзаро ҳисоб-китоб шартлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.



III. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


18. Буюртмачи томонидан қуйидагилар таъминланади:

ер участкасини танлаш ва ажратиш, бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳаолди ишларини ташкил этиш, лойиҳанинг, иш ҳужжатларининг (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов ҳужжатларининг тасдиқланадиган қисмини келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

лойиҳаловчи ва пудратчини (бош пудратчини) танлов савдолари орқали танлаш;

ишларни бажариш ва молиялаштириш жадваллари билан биргаликда шартномалар тузиш;

қурилиш объектини давлат архитектура-қурилиш назорати органларида рўйхатдан ўтказиш;

пудратчига қуриш учун бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни бериш;

бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни кўчириш;

молиялаштириш, пудратчи томонидан қабул қилинган шартнома мажбуриятларига ва шартномада қайд этилган бошқа функцияларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш;

техник кузатиш ва объект қурилиши устидан техник назорат қилиш;

қурилиши тугалланган объектни белгиланган тартибда фойдаланиш учун қабул қилиш;

кафолатли даврда аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши устидан назорат қилиш.

Буюртмачи қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.


19. Пудратчи томонидан қуйидагилар таъминланади:

иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва унинг технология қисмини буюртмачи билан келишган ҳолда қурилиш жараёнида (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) уни эксперт кузатиш;

иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) технологик изчиллик ва объект қурилишининг аниқ шартлари билан боғлиқликда ҳажмлар ва муддатларда ишлаб чиқаришга бериш;

ишларни бажариш жадвалига мувофиқ ҳамда белгиланган стандартларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ишларни бажариш;

шартномага мувофиқ қурилишни асбоб-ускуналар, конструкциялар ва қурилиш материаллари билан бутлаш;

лойиҳа ечимларига ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

объектнинг ижроия ҳужжатларини, шу жумладан сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотга мувофиқлик сертификатларини, фойдаланилган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарга техник паспортларни тузиш ва буюртмачига бериш;

тасдиқланган лойиҳаларга, бошқа талабларга ва шартнома мажбуриятларига мувофиқ объектни буюртмачига топшириш.

Пудратчи қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.


20. Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифаларни аниқ тақсимлаш, шунингдек уларнинг мулкий жавобгарлиги даражаси қонун ҳужжатларига ва танлов савдоси шартларига мувофиқ аниқ бир пудрат шартномасини тузишда аниқлаштирилади.


21. Объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда "Давархитектқурилиш" қўмитаси органларининг хулосаси асосида буюртмачи томонидан таъминланади.


22. Буюртмачи қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:

ишларни бажаришга бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши кечиктирилганлиги;

геодезия - бўлиш асослари ҳамда қурилиш ҳудудига бириктирилган пунктлар ва белгилар берилиши кечиктирилганлиги;

қурилиши тугалланган объект, унинг айрим навбатлари, ишга тушириш комплекси, бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқаришга тайёрланган маҳсулотлар ёки хизматлар шартнома шартларига мувофиқ қабул қилиб олиниши асоссиз равишда кечиктирилганлиги;

шартномага мувофиқ ўз вақтида маблағ билан таъминланмаганлиги, бажарилган ишлар тасдиқланмаганлиги ва уларга ҳақ тўланмаганлиги;

шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлги учун пудратчи олдида мулкий жавоб беради.


23. Пудратчи қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:

иш ҳужжатлари сифатсиз ишлаб чиқилганлиги (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда);

қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганлиги;

объект, унинг навбати, босқичи қурилиши ўз вақтида тугалланмаганлиги;

буюртмачи билан тузилган шартномалар бўйича монтаж ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган асбоб-ускуналарни монтаж қилишга мўлжалланган майдонларни топшириш муддатлари бузилганлиги (агар бу шартнома ва танлов савдолари шартларида назарда тутилган бўлса);

буюртмачи билан тузилган шартномага илова қилинган алоҳида шартларда белгиланган ерларни рекультивация қилиш бўйича ишлар муддатлари ва ҳажмларининг бузилганлиги;

қурилиш жараёнида ёки оралиқ қабул қилиш жараёнида буюртмачи, муаллифлик назорати ва назорат органлари томонидан аниқланган ишлар ва конструкцияларда йўл қўйилган чала ишлар ва нуқсонларни бартараф этиш кечикканлиги;

шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун буюртмачи олдида мулкий жавоб беради.


24. Иш пудратчи томонидан пудрат шартномасидан четга чиқиб ёки бошқа нуқсонлари бўлган ҳолда бажарилган ҳолларда буюртмачи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, ўз хоҳишига кўра пудратчидан:

нуқсонлар оқилона муддатда қоплашсиз бартараф этилишини;

иш учун белгиланган нарх мутаносиб миқдорда камайтирилишини;

агар нуқсонларни бартараф этиш юзасидан буюртмачининг ҳуқуқи шартномада назарда тутилган бўлса, нуқсонларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.


25. Пудратчи нуқсонларни бартараф этиш ўрнига бажариш муддати кечиктирилиши туфайли етказилган зарарларни буюртмачига қоплаган ҳолда ишни қайтадан текин бажаришга ҳақлидир.


26. Агар пудратчи нуқсонларни томонлар томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаса, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот нуқсонни бартараф этиш ишлари қийматини ундириб олган ва нуқсон ўз вақтида бартараф этилмаганлиги учун кўрилган зарар қопланган ҳолда нуқсонни пудратчи ҳисобидан ўз кучлари билан бартараф этишга ҳақлидир.


27. Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган тақдирда шартномага мувофиқ айбдор томон бошқа томонга қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда неустойка тўлайди.


28. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур Низомда назарда тутилган санкциялардан ташқари уларни бузган томон бошқа томонга у томонидан қилинган харажатларда, мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланишида ифодаланадиган амалдаги зарарларни неустойка (жарима, пеня) билан қопланмаган суммада қоплайди.


29. Неустойка (жарима, пеня) тўланиши, шунингдек мажбуриятлар зарур даражада бажарилмаганлиги учун зарарлар қопланиши томонларни шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан озод этмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


30. Буюртмачи пудратчининг айби билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлган тақдирда, пудратчининг кафили (у мавжуд бўлган тақдирда) буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ объект қурилишини қурилиш тўлиқ тамом бўлгунгача давом эттириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши ёхуд унга берилган кафолатдан келиб чиқувчи молиявий мажбуриятларни бажариши мумкин.

Кафил ишни ўз кучлари билан тамомлаши ёки ўз хоҳишига кўра исталган пудратчини жалб этган ҳолда тамомлаши мумкин.



IV. ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА

ТАЙЁР ҲОЛДА ҚУРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


31. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш пудратчининг лойиҳада назарда тутилган ишларнинг бутун ҳажмини, шу жумладан махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни технология ва муҳандислик асбоб-ускуналари билан бутлаш бўйича мажбуриятларини назарда тутади ҳамда тайёр қурилиш маҳсулоти яратишнинг ягона узлуксиз комплекс жараёни сифатида амалга оширилади.


32. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда буюртмачи ва пудратчи қатнашчилар ҳисобланади.


33. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган янги қурилишда, ишлаб турган корхонани кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан жиҳозлашда мажбурий ҳисобланади.


34. Лойиҳаларни бошқа манбалар ҳисобига амалга оширишда объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш томонларнинг келишуви бўйича ёки танлов савдолари шартларига қараб қўлланилиши мумкин.


35. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш учун пудратчи субпудратчи ташкилотларни жалб этиши мумкин, уларга нисбатан пудратчи бош пудратчи ҳисобланади.


36. Қурилишни қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган материаллар, конструкциялар ва буюмлар билан, шунингдек барча намунавий асбоб-ускуналар ва аппаратлар, ностандартлаштирилган, технологик ва энергетика асбоб-ускуналари билан, шу жумладан махсус материаллар билан таъминлаш пудратчининг вазифаси ҳисобланади.


37. Пудратчи шартномада белгиланган кафолатли даврда объектдан лойиҳада назарда тутилган параметрларда фойдаланилиши учун буюртмачи олдида мулкий жавоб беради.


38. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда объектни маблағ билан таъминлаш маблағ билан таъминлаш жадвалига мувофиқ буюртмачининг аванси (30 фоизгача), жорий маблағ билан таъминлаш (аванс бериш ҳисобга олинган ҳолда 50 фоизгача), пудратчининг ўз маблағлари ва банкнинг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


39. Пудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш буюртмачи томонидан қурилиш тамом бўлгандан ва объект фойдаланишга топширилганидан кейин амалга оширилади.

40. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари объект фойдаланишга топширилгунга қадар пудратчининг балансида бўлади ва унинг солиқ солинадиган базасига киритилмайди.



V. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


41. Инвестиция лойиҳасини марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминлаш ҳар қайси объект бўйича ажратилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасига қатъий амал қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати ва қурилишларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган титул рўйхати асосида амалга оширилади.

42. Белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати капитал қўйилмаларнинг тасдиқланган лимитига мувофиқ объектлар қурилишининг аниқ рўйхатида назарда тутилган қурилиш учун банкларнинг кредитларини жалб этишда пудратчи учун асос бўлиб ҳисобланади.


43. Ажратилган маблағлардан буюртмачи томонидан қурилишларнинг титул рўйхатида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.


44. Маблағ билан таъминлашни очиш учун буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи банкка (ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари) қуйидагилар тақдим этилади:

қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати);

қурилишнинг титул рўйхати;

буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси;

қурилиш-монтаж ишларини бажаришга "Давархитектқурилиш" қўмитасининг рухсати;

давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда).

45. Буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тузилган шартномада ва унга илова қилинадиган маблағ билан таъминлаш жадвалида қуйидагилар ҳисобга олиниши зарур:

а) қурилиши янгидан бошланаётган тайёр ҳолда фойдаланишга топшириладиган объектларни қуришда:

қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда ажратилиши;

ажратилган аванснинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;

белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг 5 фоизини тўлаш;

б) объектларни шартнома асосида қуришда (2002 йилга ўтувчи объектлар, объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари): жорий ойма-ой молиялаштириш ишларнинг амалда бажарилишидан келиб чиқиб 5 фоиз миқдоридаги қолган қисмини шартномада қайд этилган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин, бироқ молиявий йил тамом бўлишидан кечикмай тўлаган ҳолда объект қийматининг камида 95 фоизи миқдорида амалга оширилади.


46. Тасдиқланадиган лимитлар доирасида алоҳида объектларни маблағ билан таъминлаш Йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш томонидан тасдиқланган алоҳида схемалар бўйича амалга оширилиши мумкин.

47. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини кредитлашда қуйидагилар тижорат банкининг кредит ресурслари манбалари ҳисобланади:

тасдиқланган ривожланиш давлат дастурлари бўйича капитал қўйилмаларни молиялаштириш лимити доирасида марказлаштирилган манбалардан маблағларнинг (аванс тўлангандан ва 50 фоиз миқдорида жорий молиялаштирилгандан кейин) пудрат қурилиш ташкилотининг асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи бош банкка вақтинчалик асосида ойма-ой бериладиган қолган қисми;

хизмат кўрсатувчи банкнинг ўз маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлари.

48. Маблағ билан таъминловчи органга буюртмачи томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ мўлжалли рўйхати);

қурилишнинг титул рўйхати;

буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан пудрат ташкилоти томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов савдолари натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи;

ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун очилган молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк (ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети газна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари) реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда).

49. Маблағ билан таъминловчи орган буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ушбу Низомда назарда тутилган тартибда инвестиция лойиҳасини маблағ билан таъминлашни амалга оширади.


50. Хизмат кўрсатувчи банк билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун буюртмачига ҳар қайси қурилиш объекти бўйича "талаб қилиб олинадиган" алоҳида иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари (кейинги ўринларда молиялаштириш ҳисоб рақамлари деб аталади) очилади. Молиялаштириш ҳисоб рақамларидан буюртмачи таъминоти бўйича харажатларга маблағ тўланишига йўл қўйилмайди.


51. Буюртмачи таъминотига харажатлар ҳар ойда, алоҳида депозит ҳисоб рақамидан белгиланган тартибда тасдиқланган ва молиялаштирувчи органлар томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


52. Пудрат ташкилотларининг танлов савдоларида иштирокини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан, агар уларнинг ўз айланма маблағлари объект бўйича ишлар қийматининг 20 фоизидан камни ташкил этган тақдирда, қурилиш давомида айланма маблағларнинг етишмаётган қисмини белгиланган миқдоргача тўлдириш учун кредит ажратиш тўғрисида кафиллик берилиши мумкин.


53. Танлов савдолари пудрат ташкилоти томонидан ютиб чиқилган тақдирда унга кафолат берган тижорат банклари ушбу ташкилотларга қурилишнинг бутун даврида уларни айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида объектни ишга тушириш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш учун объект қийматининг 20 фоизигача бўлган миқдорда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит беради.

Пудрат ташкилотига кредит бериш учун банк томонидан буюртмачини молиялаштириш ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси асосида қурилишнинг ҳар бир объектига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очилади.


54. Кредит ва фоиз ставкалари миқдорлари, кредитни қайтариш ва у бўйича фоизлар тўлаш муддатлари ва тартиби банк билан пудрат ташкилоти ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланади.


55. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан молиялаштириш ҳисоб рақамидан пул маблағларини ўтказиш буюртмачи томонидан тўлов топшириғи тақдим этилгандан кейинги кун бошланишидан кечикмай амалга оширилади.


56. Хизмат кўрсатувчи банк қонун ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради.


57. Буюртмачи тўлов топшириқлари қурилишнинг титул рўйхатига қатъий мувофиқ бўлиши учун жавоб беради.


58. Тўлов топшириқномасига бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги "маълумотнома - счёт-фактура" илова қилинади.

Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда жорий маблағ билан таъминлаш ишларни бажариш ва маблағ билан таъминлаш жадвалларига мувофиқ амалга оширилади.


59. Аванс тўлови пудрат ташкилотининг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.


60. Молиялаштириш ҳисоб рақамидан қурилишнинг титул рўйхатига ва унда кўрсатилган капитал қўйилмалардан фойдаланиш йўналишларига мувофиқ бўлмаган тўловларни амалга ошириш тақиқланади.


61. Жорий маблағ билан таъминлаш маблағ билан таъминловчи орган томонидан амалда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ҳисобга олинган ҳолда ҳар ойда 20-кундан кечикмай амалга оширилади.



VI. ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


62. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш қатнашчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


63. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай, буюртмачилар томонидан молия органига мазкур Низомга мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга белгиланган шакл бўйича марказлаштирилган капитал қўйилмалардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этилади.


64. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда буюртмачи томонидан молия органига маблағ билан таъминлаш жадвалига мувофиқ қийматининг 50 фоизи доирасида объект қурилишига аванс бериш ва жорий маблағ билан таъминлаш учун маблағ ажратишга буюртманома тақдим этилади.

Марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга оширилаётган капитал қурилишни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш схемаси илова қилинади.






Низомга

ИЛОВА



Марказлаштирилган манбалар ҳисобига

амалга ошириладиган капитал қурилишни

молиялаштириш ва кредитлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Муддатлари

Масъуллар

1-босқич

Қурилишларнинг манзилли ва титул рўйхатларини, келгуси йиллар лойиҳалаш ишларининг манзилли рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ келишиб оладилар ва тасдиқлайдилар

10 январгача

Буюртмачилар, пудратчилар

2-босқич

Хизмат кўрсатувчи банкда молиялаштириш бошланади


январь

Буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар


3-босқич

Йилнинг дастлабки икки ойида тенг улушларда ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда аванс ажратилади


январь-февраль

Молиялаштирувчи органлар, буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар


4-босқич

Объект молиялаштириш ва ишларни бажариш жадвалларига мувофиқ берилган аванс ҳисобга олинган ҳолда объект қийматининг 50 фоизига миқдорда жорий молиялаштирилади


молиялаштириш ва ишларни бажариш жадвалларига мувофиқ


Молиялаштирувчи органлар, буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар


5-босқич

Пудратчи томонидан қурилиш объекти қийматининг қолган 50 фоизини молиялаштириш учун хизмат кўрсатувчи банкда кредит расмийлаштирилади


молиялаштириш ва ишларни бажариш жадвалларига мувофиқ


Пудратчилар, хизмат кўрсатувчи банклар

6-босқич

Қурилиш объекти қийматининг 45 фоизи миқдорида ҳақ тўланади


объект қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида

Молиялаштирувчи органлар, буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар


7-босқич

Қурилиш объекти қийматининг 5 фоизи миқдорида ҳақ тўланади

кафолатли муддат тугагандан кейин

Молиялаштирувчи органлар, буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар


           





































Время: 0.1450
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск