Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.08.2006 й. ПҚ-433-сон "Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2006 й.

N ПҚ-433



ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАР АСОСИДА НАҚД

ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида республикада 3 млн.дан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилган, савдо ташкилотлари ва хизмат кўрсатиш соҳасида 12 мингга яқин терминаллар ўрнатилган ёки 2004 йилги даражага нисбатан 8 баробардан зиёд ошган.

Қайси банк хизмат кўрсатишидан қатъи назар, барча савдо шахобчаларида пластик карточкаларини қўллаган ҳолда ягона тартибда банк операцияларини ўтказишга имкон яратувчи Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилди. Республиканинг 18 та тижорат банкларини ўз ичига олган пластик карточкалар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоб амалга ошириладиган Банклараро тўлов тизими яратилди. Пластик карточкаларни қўллаш орқали нақд (пулсиз ҳисоб-китоб олиб бориш учун зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди. Қатор маҳаллий корхоналар томонидан банк микропроцессор пластик карточкалар ва тўлов терминалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими чакана савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамон етарли даражада ривожланмаган. Аҳолига сервис хизмати кўрсатишнинг жаҳон стандартларига мос келадиган мижозларни жалб этиш, маҳсулот сотиш ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратадиган пластик карточкалардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича турли хил дисконт, бонус ва совринли лойиҳаларни жорий этиш борасида етарлича иш олиб борилмаяпти.

Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, республикада банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминаллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида:


1. Белгилансинки, банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 январигача банк микропроцессор пластик карточкалари, тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиоскалар ва пластик карточкалар ёрдамида ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва лицензиялар импорт қилинганида божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ягона умумреспублика процессинг марказига банк пластик карточкаларининг тегишли сифати ва уни қалбакилаштиришга имкон бермайдиган юқори даражадаги ҳимоясини таъминлаш шарти билан ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этишга рухсат берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки "Ўзбекнефтгаз" МХК ҳамда банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида пластик карточкалар ва терминаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон банклар уюшмаси тижорат банклари билан биргаликда Банк-молия академияси ва Минтақавий банк ўқув марказида карточка технологиялари ва электрон тўловлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин, шунингдек мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли учун пластик карточкаларнинг жозибадорлигини оширишга қаратилган тушунтириш ва реклама ишларини олиб борсин.


5. Тижорат банкларига манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликда 2006-2007 йиллар давомида автоматлаштирилган тартибда пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни узлуксиз амалга ошириш имконини берувчи оммавий ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи кенг тармоқли электрон тўлов-маълумот терминаллари (инфокиоскалар)ни ташкил қилиш тавсия этилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ўзбекистон банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда:

савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарига турли хил рағбатлантирувчи дисконт ва бонус лойиҳаларини татбиқ этиш, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилувчи терминаллар билан жиҳозланган объектлар сонини кўпайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар қабул қилсин;

пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш терминаллари ўрнатилган барча савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида "UZKART" Банклараро тўлов тизимининг логотипи мавжудлиги устидан доимий мониторингни амалга оширсин ва бунда терминаллар яхши ишлашига ҳамда пластик карточкалардан тўловлар бетўхтов қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратсин.


7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон банклар уюшмаси, Ягона умумреспублика процессинг маркази ва тижорат банкларининг буюртманомаларига кўра пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширишда аҳолига хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун тегишли каналлар ва физик алоқа тармоқлари берилиши, шунингдек телекоммуникация хизматлари кўрсатилишини белгиланган тартибда таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 309-модда.



































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск