Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклар /

Марказий банки Бошқарувининг 11.05.2010 й. 18/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.05.2010 й. 1863-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.05.2010 й.

N 1863-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.05.2010 й.

N 18/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2010 йил 4 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7 ва 17-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низом"га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимчалар


1. Низомнинг 1-иловаси қуйидаги таҳрирдаги "21" ва "22" белгилар билан тўлдирилсин:

"21" белги - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасига мувофиқ солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи - юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда ёки солиқ тўловчи - юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ушбу юридик шахснинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳолларда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"22" белги - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасига мувофиқ солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи - юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда ёки солиқ тўловчи - юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ушбу юридик шахснинг банклардаги операциялар тўхтатиб турилган ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.


2. Низомнинг 5-иловаси Изоҳ қисмида "9" рақамидан кейин "21" рақами билан тўлдирилсин.


3. Низомнинг 6-иловаси Изоҳ қисмида "19" рақамидан кейин "22" рақами билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 163-модда.




















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск