Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 18/1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-23-сон "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 11.05.2010 й. Қарори (АВ томонидан 09.06.2010 й. 1986-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.06.2010 й.

N 1986-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.05.2010 й.

N 18/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.05.2010 й.

N 2010-23


ҚАРОРИ



Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли

билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда

уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2010 йил 19 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1995 йил, 12-сон, 247-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 16-сон, 124-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги 18/1, 2009-20-сонли қарори (рўйхат рақами 1986, 2009 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 30-31-сон, 351-модда) билан тасдиқланган "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                Ф. Муллажонов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                   Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли

билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда

уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи қуйидаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим*:

авиация ва темир йўллар патталарини сотиш кассалари;

автовокзал ва автостанциялар кассалари;

автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари;

меҳмонхоналар;

кредит ташкилотлари (кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), суғурта ташкилотлари ва молия бозорининг бошқа субъектлари;

турғун савдо шохобчалари, шу жумладан, дорихоналар (эгаллаб турган майдони ўлчамидан қатъи назар);

умумий овқатланиш объектлари;

уй-жой-коммунал, шунингдек телефон алоқа хизматлари, шу жумладан, уяли алоқа телефонлари хизматлари учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари;

автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;

алоқа бўлимлари;

маиший хизмат кўрсатиш ҳамда маданий-оммавий ва томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлар;

аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар".


*) Назорат-касса машиналарини қўлламаган тарзда, қонунчиликка мувофиқ аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган объектларни истисно қилган ҳолда.


2. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 190-модда.










































Время: 0.0270
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск