Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 329-В-1-сон, Молия вазирлигининг 44-сон "Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 13.06.2014 й. Қарори (АВ томонидан 27.06.2014 й. 2527-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2014 й.

N 2527-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.06.2014 й.

N 329-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.06.2014 й.

N 44


ҚАРОРИ



"Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари

жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сонли "Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 622-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

     





Қарорга

ИЛОВА



"Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари

жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги "бюджетдан ташқари жамғармалар" деган сўзлар "давлат мақсадли жамғармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номи ва муқаддимадаги "бюджетдан ташқари жамғармалар" деган сўзлар "давлат мақсадли жамғармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат мақсадли жамғармаси - Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;

давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси - давлат мақсадли жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субъектларини кредитлаш учун тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар;

қарз олувчилар (қарздор) - якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари.";


в) 7 ва 8-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси" деган сўзлар "Давлат мақсадли жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг тўртинчи хатбошисидан "ва дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома (2а-сон шакл)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


д) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Банклар қарз олувчилар томонидан микрокредит қайтарилишининг таъминоти сифатида тақдим қилган мол-мулкни унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда кредитнинг қайтарилган қисмига нисбатан гаровдан чиқариш ҳуқуқига эга.";


е) 15, 18 ва 23-бандлардаги "бюджетдан ташқари жамғарма" деган сўзлар "давлат мақсадли жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ё) 16, 19, 22 ва 28-бандлардаги "Бюджетдан ташқари жамғарма" деган сўзлар "Давлат мақсадли жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 17 ва 21-бандлардаги "бюджетдан ташқари жамғарма" ва "бюджетдан ташқари жамғарманинг" деган сўзлар тегишлича "давлат мақсадли жамғармаси" ва "давлат мақсадли жамғармасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 20 ва 32-бандлардаги "бюджетдан ташқари жамғарманинг" деган сўзлар "давлат мақсадли жамғармасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 24-банддаги "бюджетдан ташқари жамғарма" ва "бюджетдан ташқари жамғармага" деган сўзлар тегишлича "давлат мақсадли жамғармаси" ва "давлат мақсадли жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 30-банддаги "бюджетдан ташқари жамғарманинг", "бюджетдан ташқари жамғарма" ва "бюджетдан ташқари жамғармага" деган сўзлар тегишлича "давлат мақсадли жамғармасининг", "давлат мақсадли жамғармаси" ва "давлат мақсадли жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 31-банддаги "бюджетдан ташқари жамғарманинг" ва "бюджетдан ташқари жамғарма" деган сўзлар тегишлича "давлат мақсадли жамғармасининг" ва "давлат мақсадли жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 42-банддан "ҳамда Мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш жамоат фонди" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 323-модда

































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск