язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ ЎзР ВМ 06.10.1998 й. 424-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 06.10.1998 й. 424-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-бандининг олдинги таҳрири


8. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда шу йил 1 ноябрдан бошлаб вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар ва ваколатли банклар бўйича экспорт-импорт операциялари прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ва валюта тушуми мажбурий сотилишининг ҳар ойлик мониторингини жорий қилсинлар. (ЎзР ВМ 14.01.2003 й. 17-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга иловадаги Тартиб 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Молия вазирлиги товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг тасдиқланган прогноз параметрлари асосида, валюта баланси тасдиқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда чораклар бўйича тақсимланган валюта тушумини мажбурий сотиш юзасидан топшириқни Давлат солиқ қўмитасига, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига, Марказий банкка, ваколатли банкларга, вазирликлар ва идораларга (экспорт қилувчи корхоналар бўйича солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда) етказади. (ЎзР ВМ 14.01.2003 й. 17-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга иловадаги Тартиб 6-бандининг олдинги таҳрири


6. Марказий банкка келиб тушувчи ахборотларни мунтазам таҳлил қилиш, ташқи савдо аҳволини тезкор прогноз  қилишни таъминлаш учун ҳар ойнинг 6 ва 21-кунларида ваколатли банкларнинг 2-иловага мувофиқ умумлаштирилган тезкор маълумотларини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига тақдим этиш тавсия қилинсин. (ЎзР ВМ 14.01.2003 й. 17-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга иловадаги Тартиб 7-бандининг олдинги таҳрири


7. Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика  вазирлиги ва Молия вазирлиги экспорт ва валюта тушуми бўйича прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлай ололмаётган экспорт қилувчи корхоналар бўйича ўн кун муддатда корхона ташқи савдо фаолиятини комплекс таҳлил қиладилар ва белгиланган ҳажмларни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни кўрадилар. (ЎзР ВМ 14.01.2003 й. 17-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Таҳлил натижалари экспорт контрактларини бажариш интизомини ошириш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш юзасидан таклифлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг  тегишли Комплексига тақдим этилади.