язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Бошқа турдаги товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.1992 й. 344-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан озиқ-овқат маҳсулотларини, доривор воситаларни ва айрим ноозиқ-овқат халқ истеъмоли товарларини ноқонуний олиб кетиш ҳоллари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.1992 й.

N 344



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ, ДОРИВОР

ВОСИТАЛАРНИ ВА АЙРИМ НООЗИҚ-ОВҚАТ

ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛИ ТОВАРЛАРИНИ

НОҚОНУНИЙ ОЛИБ КЕТИШ

ҲОЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Кейинги вақтларда ўта тақчил озиқ-овқат маҳсулотларини ва доривор воситаларни республика ташқарисига ноқонуний олиб кетиш ҳоллари тез-тез содир бўлмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларидан, ноозиқ-овқат товарларидан, тиббиёт мақсадларидаги буюмлар ва дори-дармонлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нормаланган товарларни бериш тартибини қўпол равишда бузишга ва уларни республика ташқарисига ноқонуний олиб кетишга йўл қўйганлиги учун "Ўзбекбирлашув" бошқарувининг қарори билан Тошкент вилоят матлубот жамиятлари уюшмасининг раиси М.А.Зокиров эгаллаб турган лавозимидан бўшатилганлиги, Андижон вилоят матлубот жамиятлари уюшмасининг раиси С.К.Иминовга қаттиқ хайфсан эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекбирлашув" (ўртоқ Г.Г. Волков), "Ўзбексавдо" уюшмаси (ўртоқ М.З. Усмонов) Ўрта Чирчиқ ноҳия матлубот жамиятлари уюшмасининг корхоналари томонидан қанд-шакар ва унни, Қарши Марказий универсал магазини томонидан газламаларни катта миқдорда сотиш, шунингдек, кўрсатилган товарларни республика ташқарисига ноқонуний олиб кетишга уриниш ҳолларини ўрганиб чиқсинлар, бунда айбдор бўлган ходимларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача энг қаттиқ жазо чораларини кўрсинлар.


3. Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ З.А. Алматов) аниқланган фактларни тўлиқ ўрганиш ва айбдор шахсларни аниқлаш учун зарур чораларни кўрсин, материалларни прокуратура органларига оширсин.

Озиқ-овқатлар, халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармонларни ноқонуний олиб кетиш йўлларини кескин йўқотсин.

Қоида бузувчиларга тезда таъсир кўрсатиш учун ноқонуний олиб кетиш ҳоллари тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларни ўз вақтида хабардор қилсин.


4. Мудофаа вазирлиги (ўртоқ Р.Ў. Аҳмедов) вазирликка қарашли муассасаларда доривор воситаларнинг сақланишини, заҳарли-наркотик дорилардан фойдаланиш устидан қаттиқ назоратни таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз шахсий жавобгарликлари остида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг, доривор воситаларнинг сақланишини ҳамда уларнинг республика ташқарисига қонуний олиб кетилишини назорат қилишни таъминласинлар.


6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ўртоқ Ш.И. Каримов) Молия вазирлиги (ўртоқ Э.Ж. Боқибоев) билан биргаликда Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятларидаги дорихона муассасаларининг хўжалик-молия фаолиятини тафтиш қилсин. Тафтиш якунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъатида кўриб чиқилсин. Доривор воситаларнинг сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни бўшаштириб юборган шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилсин.


7. "Ўзбексавдо" уюшмаси (ўртоқ М.З. Усмонов), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Г.Г. Волков), "Ўзкооптайёрловсавдо" (ўртоқ Э.Қ. Қурбонов), савдо шохобчаларига ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш цехларига эга бўлган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари товарларни сотиш тартибига риоя қилиш устидан назоратни кучайтирсинлар, уларни базалар ва омборлардан сотишга, шунингдек, уларни нормадан ортиқча беришга йўл қўймасинлар. Халқ истеъмоли товарларини республика ташқарисига ноқонуний олиб кетиш ва жўнатиш ҳолларига қатъий барҳам берсинлар. Ушбу масалаларда қоида бузишларга йўл қўйган ходимларни қонунда белгиланган тартибда жазоласинлар.

Савдо ташкилотлари ва корхоналари раҳбарларининг товарларни белгиланган нормаларга қатъий мувофиқ ҳолда берилишининг тўғрилиги учун шахсан жавобгарлигини белгиласинлар.


8. "Ўздонмаҳсулот" (ўртоқ Р.А. Аҳмедов), "Ўзмевасабзавотузумсаноат" (ўртоқ А.X. Тошкенбоев), "Ўзозиқовқатсаноат" (ўртоқ Н.И. Ҳамидов) концернлари, Маҳаллий саноат вазирлиги (ўртоқ В.А. Чжен) раҳбарлари озиқ-овқат халқ истеъмоли товарларини сақлаш ва савдо ташкилотларига ўз вақтида етказиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўрсинлар, хом ашё ва озиқ-овқатлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар. Қоида бузишлар аниқланганда материаллар тергов органларига оширилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов