язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Умумий қоидалар/ АВ 29.08.2003 й. 1269-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Йўриқноманинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 29.08.2003 й. 1269-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Йўриқноманинг

олдинги таҳрири




АВ 27.04.2016 й. 1269-3-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 79-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон. 36-бет, 1999 йил, 9-сон, 229-бет; 2001 йил, 1-2-сон, 23-бет; 2002 йил, 1-сон, 20-бет, 9-сон, 165-бет; 2003 йил, 1-сон, 8-бет), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами, 1997 йил, 7-сон, 136-бет) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар пробаси ва намуналарини танлаб олиш, уларни Давлат божхона қўмитасининг божхона лабораторияларида рўйхатга олиш, қайтариш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. "Эркин муомалага чиқариш" божхона режимида жойлаштирилган товарни тадқиқ этиш (экспертиза қилиш) мақсадлари учун пробалар (намуналар) танлаб олиш божхона текширувини ўтказаётган божхона органининг мансабдор шахси томонидан, товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс ва иккита холис гувоҳлигида, зарурат бўлганда эса - мутахассис иштирокида амалга оширилади.




АВ 13.04.2015 й. 1269-2-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Тадқиқот (экспертиза) мақсадларида пробалар (намуналар)ни олиш божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс ва иккита холис гувоҳ, зарурат юзасидан эса - мутахассис иштирокида амалга оширилади.



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Пробалар (намуналар) 3 нусхада олинади. Бунда, 1-иловага биноан 3 нусхада тузиладиган "Пробаларни (намуналарни) олиш далолатномаси" расмийлаштирилади.

Далолатноманинг биринчи нусхаси материаллар билан, яъни пробалар (намуналар) ва мавжуд ҳужжатлар билан (БЮД) контракт, товарнинг келиб чиқиш сертификати, мувофиқлик сертификати) божхона лабораториясига юборилади.

Иккинчи нусха товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахсга берилади.

Далолатноманинг учинчи нусхаси назорат учун тадқиқотни (экспертиза) тайинлаган божхона органида қолдирилади.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган божхона органи олинган пробаларни (намуналарни) 4-иловага мувофиқ "Пробалар ва намуналарни рўйхатга олиш журнали"да рўйхатга олади.



11-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


11. Тадқиқот (экспертиза) учун юборилаётган материаллар кузатув хати билан тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган божхона органи ходими томонидан етказилади.



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Пробалар (намуналар) келиб тушганда божхона лабораториясининг ходими тақдим қилинган материалларни текширади.

Мазкур Йўриқнома талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилган материаллар тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган божхона органи ходимига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.

Тақдим этилган материаллар мазкур Йўриқнома талабларига мос келган ҳолатларда уларнинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида кузатув хатининг 2-нусхасига белги қўйилади ва у тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган (белгилаган) божхона органи ходимига қайтарилади.



13-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


13. Пробалар (намуналар)ни қабул қилиш “Пробалар ва намуналар тушишини рўйхатга олиш китоби”да 4а-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатга олинади.



17-банднинг олдинги таҳрири


17. Қайтарилиши керак бўлган пробалар (намуналар) ва (ёки) уларнинг қолдиқлари божхона лабораторияси томонидан тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган божхона органининг ходимига берилиб, ушбу тўғрисида божхона лабораториясининг "Проба ва намуналарни рўйхатга олиш Журнали"нинг 15-устунида белги қўйилади.

Тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган божхона органининг ходими томонидан божхона лабораториясидан олинган пробалар (намуналар) ва (ёки) уларнинг қолдиқлари товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахсга қайтарилади ва ушбу тўғрисида "Проба ва намуналарни рўйхатга олиш Журнали"нинг 15-устунида белги қўйилади.



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Пробалар (намуналар)ни божхона лабораториясида сақлаш моддий жавобгар шахснинг жавобгарлиги остида амалга оширилади.



Йўриқномага 4-илованинг олдинги таҳрири



Йўриқномага

4-ИЛОВА



Пробалар ва намуналарни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

N


БЮД


Пробаларни олиш далолатномаси


бланк

рақами


ТИФ

ТН

бўйича товар коди


экспорт қилувчи (импорт қилувчи)


расмийлаш-

тириш

санаси


пробалар-

нинг (намуна-

ларнинг)

шахсий

белгилари,

номи

ўлчов бирлиги


пробалар-

даги (намуна-

лардаги)

товарнинг

сони


далолатно-

ма тузган

йўриқчининг

Ф.И.О.,

имзо

1


2


3


4


5


6


7


8


9


Божхона

лабораторияси

(БЛ) кузатув хати

БЛ хулосаси

БЛ хулосаси бўйича кўрилган чоралар

N


рўйхатга

олиш санаси


рақами


берилган

санаси


ТИФ ТН

бўйича

товарнинг

коди


пробаларни (намуналарни)

олганлиги тўғрисида

товарга нисбатан

ваколатларга эга бўлган

шахснинг белгиси

қўлланилган тариф

(нотариф)

чораларини

тартибга солиш

10


11


12


13


14


15


16


Изоҳлар:

1. 4-устунда экспорт қилувчининг (товар экспорт қилинганда) ёки импорт қилувчининг (товар импорт қилинганда) номи кўрсатилади.


2. 15-устунда товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахс олинган пробаларнинг (намуналарнинг) сонини ва (ёки) уларнинг қолдиқларини, олинган санаси, Ф.И.О., имзони кўрсатади, шунингдек, юридик шахслар учун - ташкилотнинг номи, имзо; жисмоний шахслар учун - паспорт рақами ва серияси, имзо.


3. 16-устун қачон ТИФ ТН бўйича БЮДдаги (3-устун) товар коди ва БЛ хулосаси (14-устун) бўйича товар коди ҳар хил бўлганда ва ушбу ҳолат товарга нисбатан қўлланиладиган тариф (нотариф) бошқарувга таъсир этганда тўлдирилади. Бунда, тариф бошқаруви чоралари қўлланилганда устунда аввал ҳисобланган божхона тўловларининг суммаси (минг сўмда) кўрсатилади. Нотариф бошқариш чоралари қўлланилганда устунда аниқ чоралар, масалан: "товарни экспорт қилиш ман этилади", "импорт қилувчиларга қўшимча равишда АВЭС лицензияси берилган (200__ йил ____________ ____-сон" ва бошқалар.



Йўриқномага 4а-илованинг олдинги таҳрири


Йўриқномага

4а-ИЛОВА



Пробалар ва намуналарнинг келиб

тушишини рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

N

БЮД


Божхона

лабораторияси

(БЛ) кузатув хати

БЛда рўйхатга олиш

бланк

рақами


ТИФ

ТН

бўйича

товар коди

рақами


рўйхатга

олиш санаси


экспорт

қилувчи

(импорт

қилувчи)


пробалар-

нинг (намуна-

ларнинг)

шахсий

белгилари,

номи


ўлчов бирлиги


пробалар-

даги (намуна-

лардаги)

товарнинг

сони


1


2


3


4


5


6


7


8


9


БЛда рўйхатга

олиш


БЛ хулосаси


БЛ хулосаси бўйича кўрилган чоралар

N


рўйхатга

олиш санаси


бериш

санаси


ТИФ ТН

бўйича

товарнинг

коди


экспертнинг

Ф.И.О.


пробаларни (намуналарни)

олганлиги тўғрисида

товарга нисбатан

ваколатларга эга бўлган

шахснинг белгиси

қўлланилган

тариф

(нотариф)

тартибга солиш чоралари 

10


11


12


13


14


15


16


Илова:

1. 6-устунда экспорт қилувчининг (товар экспорт қилинганда) ёки импорт қилувчининг (товар импорт қилинганда) номи кўрсатилади.


2. 15-устунда божхона постининг йўриқчиси олинган пробаларни (намуналарни) ва (ёки) уларнинг қолдиқларини, олинган санани, Ф.И.О., имзони кўрсатади. 16-устун фақат БЮДда (3-устун) ТИФ ТН бўйича кўрсатилган товар коди ва БЛ хулосасидаги (13-устун) кодлар турлича бўлганда ва ушбу ҳол товарга нисбатан кўлланиладиган тариф (нотариф) чораларга таъсир этгандагина қўлланилади. Устун божхона пости "Пробалар ва намуналарни рўйхатга олиш журналининг 16-устунидаги маълумотлар асосида тўлдирилади.




АВ 08.05.2013 й. 1269-1-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Пробаларни (намуналарни) кабул килиб олиш 4а-шаклдаги иловага мувофиқ шаклдаги "Проба ва намуналарни рўйхатга олиш Журнали"да рўйхатга олинади.

Пробалар (намуналар) қабул қилиб олинган вақтдан бошлаб уларни лабораторияда ўрганиб чиқиш (тадқиқот қилиш) 5 иш кунидан ошиб кетмаслиги керак. Агар тадқиқот (экспертиза) белгиланган муддатда бажарилмаса, у холда ДБҚ (ДБҚБ) раҳбарияти билан келишган ҳолда ўн кунгача қўшимча муддат белгиланиши мумкин.