Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳақида Низом (ЎзР ВМ 26.10.1991 й. 272-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 26 октябрдаги

272-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Божхона қўмитаси ҳақида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси* Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги марказий божхона органи ҳисобланади.


2. Божхона қўмитаси, божхона, божхона постлари Ўзбекистон Республикасининг ягона божхона хизматини ташкил этадилар.


3. Божхона қўмитаси ягона божхона сиёсатини амалга ошириш, божхона иши ҳақидаги қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш, республика божхона хизматларини такомиллаштириш ва уларнинг самарали ишлашлари учун жавоб беради.


4. Божхона қўмитаси ўз фаолиятида Конституцияга ва қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилаётган божхона қонунчилигига, бошқа норматив актларга ва мазкур Низомга амал қилади.


5. Божхона қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:


- божхона иши тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш;

- ўз ҳуқуқи доирасида Ўзбекистон Республикасининг ишончли иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

- режали даромадлар (савдо оборотидаги пошлиналар ва солиқлар)нинг республика бюджетига ва режадан ташқари даромадлар (савдо оборотида бўлмаган пошлиналар, мусодара қилинган ва сақлаш муддати ўтиб кетган товарларни сотишдан тушган маблағлар ҳамда божхона ва шу кабиларга хизмат кўрсатишдан тушган йиғимлар)ни белгиланган тартибда Божхона қўмитаси ҳисобларига ва республика бюджетига ўз вақтида ва тўла ўтказиш;

- контрабандага, товарлар ва бошқа нарсаларни божхона чегараси орқали ўтказишда божхона қоидалари ва солиқлар ҳақидаги қонун бузишларга қарши курашиш;

- Ўзбекистон Республикаси божхона статистикасини шакллантиришни таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланишига кўмаклашиш;

- чет мамлакатлар билан савдо-иқтисодий, валюта-молия, илмий-техника, инсонпарварлик ва бошқа муносабатлар соҳасида Ўзбекистсн Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш учун қулай божхона тартибини яратиш ва таъминлаш;

- четдан келтирилган товарлар истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни амалга оширишда кўмаклашиш;

- божхона иши масалалари юзасидан давлат органлари, корхоналар, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг хабардор бўлишларини таъминлаш;

- республиканинг халқаро меҳнат тақсимотида қатнашиши учун иқтисодиётни ривожлантириш ва қулай шароитлар яратишни таъминлашнинг афзалликларидан келиб чиққан ҳолда савдо-иқтисодий муносабатларни божхона орқали бошқариб бориш юзасидан таклифлар киритиш;

- Ўзбекистон Республикасининг божхона ишлари масалалари, шу жумладан, наркотик воситаларнинг, киши руҳига таъсир қилувчи моддаларнинг, қурол-яроғ, маданий ва тарихий мерос буюмларининг, маънавий мулк объектларининг ноқонуний оборот қилинишининг олдини олиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликда қатнашишини таъминлаш.


6. Божхона қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) республика ҳудудида ягона божхона сиёсатини амалга оширишнинг иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий механизми бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг амалда қўлланилишини таъминлайди;

б) экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда божхона ишлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши учун назоратни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

в) таҳлилий ишларни олиб бориш, прогнозлаштириш, республика ички бозорини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва бу ҳақда таклифлар киритиш;

г) республика ҳудудида божхона орқали тартибга солиш воситаларининг, шу жумладан, божхона-тариф механизмининг қўлланилишини, экспорт-импорт товарлар ва бошқа буюмларни олиб келиш ва олиб кетишнинг рухсатнома бериш тартибига риоя қилинишини таъминлайди;

д) режали божхона даромадларининг республика бюджетига ва режадан ташқари даромадларнинг - республика Божхона қўмитаси счётларига ва республика бюджетига белгиланган тартибда ўз вақтида ва тўла ўтказилишини таъминлайди;

е) республика божхона хизмати тузилишини такомиллаштиради, тўла декларацияга ўтиш учун зарур шароитлар яратади, ташқи иқтисодий фаолиятнинг божхона статистикасини юритади, унинг тўлалиги ва ошкоралилигини таъминлайди, ушбу статистика маълумотларини республика давлат органларига тақдим этади;

ж) божхона чегараси орқали товар оборотини ва пассажир оборотини тезлаштиришга, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга, шу жумладан, экспорт-импорт юкларини расмийлаштириш жойлари тармоқларини ва божхона инфраструктурасининг бошқа объектларини кенгайтиришга кўмаклашувчи шароитлар яратади;

з) республика ташқи иқтисодий алоқалари ахборотларини йиғиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ишларини олиб боради;

и) мустақил равишда ва ҳуқуқни ҳимоя килиш органлари билан ҳамкорликда контрабандаларнинг, божхона қоидалари ва солиқлар тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чораларини, шунингдек, халқаро терроризмга қарши курашда кўмаклашиш ва Ўзбекистон аэропортларида халқаро фуқаро авиацияси фаолиятига ноқонуний аралашишларга қарши чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, контрабанда ҳақидаги ишлар юзасидан дастлабки тергов олиб борувчи божхона ортанларининг мансабдор шахслари рўйхатини аниқлайди;

к) контрабанда тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда республика божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қонунийликка риоя қилиниши, божхона қоидалари бузилиши устидан назоратни амалга оширади, бундай бузилишлар тўғрисидаги ишлар юзасидан божхона органлари қарорлари устидан шикоятлар ва норозиликларни кўриб чиқади.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг божхона органлари фаолияти масалалари бўйича мурожаатларининг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлайди, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар ҳуқуқларининг бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар кўради;

л) божхоналарни, божхона постларини, ўзига қарашли корхоналарни ва ташкилотларни тузади, қайта ташкил этади ҳамда тугатади, ушбу органлар, корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулкини бошқариш бўйича мулк эгасининг қонуний ҳуқуқини амалга оширади;

м) божхона ишини ривожлантириш мақсадида режадан ташқари тушадиган даромадлар ҳисобига республика божхона ишларини ривожлантиришга оид тадбирларни маблағ билан таъминлайди, бундай маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги йиллик ҳисоботни эълон қилади;

н) божхона иши соҳасида республиканинг халқаро шартномаларини тузиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқади ва тақдим этади, уларни тузиш юзасидан музокаралар олиб боради, республиканинг бошқа халқаро шартномалари лойиҳаларининг божхона ишларига тегишли қисмини ишлаб чиқишда қатнашади;

о) божхона ишлари масалалари бўйича халқаро ташкилотларнинг фаолиятида қатнашади, чет давлатларнинг божхона ва бошқа ваколатли органлари билан алоқаларни амалга оширади.

Юкорида кўрсатилганлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ўзига қарашли органлар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига, шу жумладан, режалаштириш моддий-техника таъминоти, капитал қурилиш ва кредит, кадрлар, меҳнат, иш ҳақи, бошқа ижтимоий масалаларга раҳбарлик қилиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширади.


7. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларни вазирликлар ва давлат ҳокимияти ҳамда бошқарувнинг бошқа марказий органлари билан, шунингдек, жамоат бирлашмалари, хўжалик ассоциациялари ва уюшмалари билан ўзаро ҳамкорликда бажаради.


8. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод қилинадиган Раис бошчилик қилади.

Божхона қўмитасининг Раиси ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.


9. Божхона қўмитаси Раисининг ўринбосарлари Божхона қўмитаси Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


10. Божхона қўмитасида ҳайъат ишлайди, унинг аъзолари Божхона қўмитаси Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.


11. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.



*) - Бундан кейин - Божхона қўмитаси





















































Время: 0.0245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск