язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Бошқа турдаги товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш/ ЎзР ВМ 21.02.2002 й. 62-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 21.02.2002 й. 62-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 09.06.2018 й. 434-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, хавфли юклар транзитига рухсатнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг асосли хулосалари олингандан кейин, ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва  Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти  агентлигининг (юк ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автомобиль ва дарё транспортида ташишда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг;



Қарорга 3-илова Низомдаги 31-банднинг олдинги таҳрири


31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар. (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 400-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


4. 1-иловада назарда тутилган хавфли юклар транзитига рухсатномалар берилишини кўриб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низомдаги 12-банднинг олдинги таҳрири


12. Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти хавфли юклар транзитига рухсатнома учун ариза олинганда ёки Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркибни транзит тарзида ташишга рухсатнома учун ариза олинганда зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида уларни хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга белгиланган талабларга мувофиқ, транзитни амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида асосли хулосалар чиқариш учун жўнатади. Ушбу органларнинг асосли хулосалари ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлигига тақдим этилиши керак. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 3-илова Низомдаги 13-банднинг олдинги таҳрири


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Мудофаа вазирлиги олинган хулосалар асосида ўн беш кун муддат мобайнида транзитга рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва аризачига беради. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 3-илова Низомдаги 14-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ёки Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларни транзит юкнинг характери, транспорт воситасининг турига кўра транзитга рухсатнома бериш тўғрисида хабардор қилади. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низомдаги 18-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларнинг хулосаларига асосан рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки рад жавобини бериш юзасидан қарор қабул қилади ва уч кун муддатда амал қилиш муддатини узайтириш масаласи тўғрисидаги қарорни транзит рухсатномасининг эгасига жўнатади. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низомдаги 20-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда ташиш вақтинчалик тўхтатиб турилган вақтдан эътиборан уч кун мобайнида транзитни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ва у қайта бошланмаган бўлса, рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ёки Мудофаа вазирлигининг қарори билан бекор қилинади. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низомдаги 22-банднинг олдинги таҳрири


22. Хавфли юклар транзити бўйича ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити бўйича Мудофаа вазирлигига юкланади. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 3-илова Низомдаги 32-банднинг олдинги таҳрири


32. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига доир хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Мудофаа вазирлигига юклар транзит олиб ўтилаётган жой ва уларнинг аҳволи тўғрисида ахборот бериб борадилар. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, хавфли юклар транзитига рухсатнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг асосли хулосалари олингандан кейин, ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва  Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти  агентлигининг (юк ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси (портловчи моддаларнинг транзитида), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни, шунингдек ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 23-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


23. Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари махсус юкларни кузатиб борувчиларнинг, шунингдек ҳарбий таркиб хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришининг қонунийлигини текширувдан ўтказади. (ЎзР ВМ 26.07.2004 й. 359-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низомдаги 23-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Кўрсатиб ўтилган мақсадларда Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тегишли равишда ҳарбий таркиб аъзоларини шахсан идентификациялаш мақсадида текширувдан ўтказади ва махсус юклар назоратини амалга оширади. (ЎзР ВМ 26.07.2004 й. 359-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низомдаги 31-банднинг олдинги таҳрири


31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар. (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, хавфли юклар транзитига рухсатнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг асосли хулосалари олингандан кейин, ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 31-бандининг олдинги таҳрири


31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, хавфли юклар транзитига рухсатнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг асосли хулосалари олингандан кейин, ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва  Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти  агентлигининг (юк ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси (портловчи моддаларнинг транзитида), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни, шунингдек ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки,  хавфли юклар транзитига рухсатнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг асосли хулосалари олингандан кейин, ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 26.07.2004 й. 359-сон Қарори таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва  Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти  агентлигининг (юк ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 26.07.2004 й. 359-сон Қарори таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 26.07.2004 й. 359-сон Қарори таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси (портловчи моддаларнинг транзитида), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни, шунингдек ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 26.07.2004 й. 359-сон Қарори таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-илова Низомдаги 31-банднинг олдинги таҳрири


31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 26.07.2004 й. 359-сон Қароридан олдинги таҳрири



4 банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки,  хавфли юклар транзитига рухсатнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти  агентлигининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг асосли хулосалари  олингандан кейин, ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



5 банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва  Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти  агентлигининг (юк ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-илова Низомдаги 5 банд биринчи ва иккинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


5. Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни  сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат   чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Миллий хавфсизлик  хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини қўриқловчи қўмита, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси (портловчи моддаларнинг транзитида), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни, шунингдек ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)