Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 27.02.2016 й. 4/2-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.03.2016 й. 1337-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.03.2016 й.

N 1337-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.02.2016 й.

N 4/2


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига

бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 563-сон қарори (рўйхат рақами 1337, 2004 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи хатбошисидаги "Пахтасаноат" тайёрлов корхоналарига" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти таркибидаги тайёрлов корхоналарига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 март, 12-сон, 114-модда





































Время: 0.1860
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск