ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Умумий қоидалар /

Давлат божхона қўмитасининг 29.03.2008 й. 116-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сонли қарори ижроси тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.03.2008 й.

N 116



БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сонли

қарори ижроси тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,


Б У Ю Р А М А Н:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-823-сонли қарори (илова қилинади) ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.


2. Мазкур қарорнинг барча шахсий таркиб томонидан ўрганилиши ташкил этилсин ва синов қабул қилинсин. Синов натижалари бўйича Ишлар бошқармасига жорий йилнинг 1 апрелига қадар ахборот берилсин.


3. Мазкур қарорнинг:

- 2-бандига мувофиқ, 2008 йил 1 апрелдан бошлаб товарларни янада аниқ таснифланишини назарда тутувчи, 10 та рақамга асосланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республиксининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (2007 йилдаги таҳрири) қабул қилинганлиги;

- 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга импорт божхона божи ҳисобланиши ва ундирилиши 2008 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур қарорнинг 1-иловасида белгиланган ставкалар бўйича амалга оширилиши;

- 4-бандига мувофиқ, 2008 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш киритилганлиги инобатга олинсин.


4. Мазкур қарор ҳар бир божхона постида бўлиши таъминланиб, намуна тахталарида ўрнатилиб, барча ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, декларант ва брокерларга етказилсин.


5. Раис ўринбосари Д.Расулов, Божхона тарифларини тартибга солиш ва тўловлар ҳисобини юритиш бош бошқармаси (А.Иняминов), Молия-иқтисодиёт (Ш.Ахмедов) бошқармалари:

5.1. Ушбу қарор билан белгиланган ставкаларда божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши, ундирилиши ва давлат бюджети ҳисобига ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат ўрнатилсин.


6. Ахборот технологиялари бошқармаси (А.Саидов), Божхона тарифларини тартибга солиш ва тўловлар ҳисобини юритиш бош бошқармаси (А.Иняминов) - мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, божхона органларидаги компьютер дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин ва ҳудудий божхона бошқармаларига 2008 йилнинг 1 апрелига қадар етказилсин.


7. Божхона тарифларини тартибга солиш ва тўловлар ҳисобини юритиш бош бошқармаси (А.Иняминов), Марказий божхона лабораторияси (Б.Абдуғаниев):

Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНнинг янги таҳририни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда чоп этилиши бўйича лозим бўлган ишлар ташкиллаштирилсин ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар хабардор қилинсин.


8. Моддий-техника таъминоти (Ю.Абдухалилов), Молия-иқтисодиёт (Ш.Ахмедов) бошқармалари - 2008 йил 5 апрелгача бўлган муддатда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНга талаб даражасидаги миқдорда буюртма бериш, унга кетадиган ҳаражатларни ўтказиш, нашрдан чиққан китобларни божхона тизимига ва ТИФ қатнашчиларига тарқатилишини таъминласин.


9. Ҳуқуқий (В.Чипига) бошқарма, Божхона тарифларини тартибга солиш ва тўловлар ҳисобини юритиш Бош бошқармаси (А.Иняминов), Марказий божхона лабораторияси (Б.Абдуғаниев) - 2 кун муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таклифлар тайёрлансин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилиши таъминлансин.


10. ДБҚнинг 2002 йил 12 июлдаги 235-сонли буйруғининг 1.2-банди ва 2005 йил 10 октябрдаги 156-сонли буйруғининг 2.1, 2.2, 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ҳуқуқий бошқарма (В.Чипига) ва ҳудудий бошқармаларнинг юридик хизмати ходимлари томонидан мазкур қарор ва буйруқ тизимлаштирилсин.


12. Ушбу буйруқнинг ижросини таъминлаш ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқларига, умумий назорати Раиснинг биринчи ўринбосари Ш. Хайруллаев, Раис ўринбосарлари Д. Расулов ва Қ. Акмалов зиммаларига юклатилсин.



Раис, божхона хизмати генерал-майори                               С. Насиров







































Время: 0.0270
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск