Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 05.05.2008 й. 1803-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 21.04.2008 й. 01-02/19-34-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 5 майда 1803-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат божхона қўмитасининг

2008 йил 21 апрелдаги

01-02/19-34-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона

қиймати декларациясини тўлдириш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 37-38-сон, 389-модда) мувофиқ олиб чиқилаётган товарларнинг божхона қиймати декларациясини (бундан кейин БҚД деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш, божхона тўловларини ҳисоблаш, декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматини назорат қилиш ва божхона органлари томонидан божхона статистикасини юритиш мақсадида қўлланилади.


2. Товарни экспортга сотишда унинг "ДАФ - Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси" (DAF - "delivered at frontier") шартларига келтирилган қиймати олиб чиқилаётган товарнинг божхона қиймати ҳисобланади.


3. БҚД тегишли божхона юк декларациясининг (бундан кейин БЮД деб юритилади) иловаси бўлиб, усиз ҳақиқий ҳисобланмайди. БҚД ушбу Йўриқноманинг 5-бандида келтирилган ҳолатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган барча товарлар учун тўлдирилади ва товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона органига БЮД билан бир вақтда тақдим этилади.

БҚД БЮДнинг шаклига мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тақдим қилинади. БҚД қоғоз шаклида тақдим қилинган тақдирда у билан бирга унинг электрон нусхаси ҳам тақдим қилинади.

БҚДнинг электрон шакли (электрон нусхаси) божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.


II. БҚД ВА УНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ


4. БҚДнинг қоғоз шакли олти нусхада расмийлаштирилади. Бунда:

а) биринчи нусха - божхона органи ҳужжатларида сақланади;

б) иккинчи нусха - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси статистик ҳисоботи учун;

в) учинчи нусха - декларантга қайтариб берилади;

г) тўртинчи нусха - божхона тўловлари ҳисоботини юритувчи божхона органи учун;

д) бешинчи нусха - товарларни олиб чиқишда товар юк ҳужжатлари билан бирга товар қабул қилувчи давлатга юборилади.

е) олтинчи нусха - товар экспорт қилувчи учун.


5. БҚД қуйидаги ҳолатларда тўлдирилмайди:

олиб чиқилаётган товарлар тўпламининг божхона қиймати 1000 АҚШ долларига тенг қийматдан ошмаса (тижорат мақсадида олиб чиқилаётган товарлар бундан мустасно);

жисмоний шахслар томонидан уларнинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда шахсий (хўжалик) мол-мулклари ҳисобланган товарлар олиб чиқилганда (шахснинг олдинги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи белги мавжуд бўлганда);

узоқ муддатли хизмат сафарига кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий мулклари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига олиб кирган шахсий мулклари олиб чиқилганда;

тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган намуналар, реклама материаллари, гуманитар ёрдам шаклидаги товарлар ва бошқа товарлар олиб чиқилганда;


6. БҚД ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ БҚД-1 шаклида ёки Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ БҚД-2 шаклида тўлдирилади.

Олиб чиқиладиган товарнинг божхона қиймати қуйидаги асосларда белгиланаётган ҳолатларда БҚД-1 шакли тўлдирилади:

а) олиб чиқилаётган товарнинг олди-сотди битими қиймати бўйича;

б) олиб чиқилаётган товарнинг ишлаб чиқарилиши ва сотилиши билан боғлиқ харажатлар акс этган сотувчи-экспорт қилувчининг бухгалтерия ҳисоби маълумоти бўйича;

в) олиб чиқилаётган товарни балансга кирим қилиш ва чиқариш тўғрисидаги бухгалтерия маълумотлари бўйича.

Бошқа ҳолатларда БҚД БҚД-2 шаклида тўлдирилади.


7. БҚД-1 ва БҚД-2 шаклларининг ҳар бири 2 та асосий варақлардан иборат: биринчи (олд) ва божхона қиймати ва унинг элементлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатиладиган иккинчи варақ. БҚД-1 ва БҚД-2 шаклдаги декларациялар (асосий варақлар) биттадан учта тургача бўлган товарлар учун тўлдирилади. Учта турдан кўп товарлар учун қўшимча варақлардан фойдаланилади ва бу варақлар ҳам ўз навбатида биттадан учта тургача бўлган товарлар учун тўлдирилади.

БҚД-1 ва БҚД-2 шакл декларациясининг олд варағида кўрсатилган барча маълумотлар қўшимча варақларда кўрсатилган товарларга бутунлай тааллуқли бўлса, қўшимча варақлардан фойдаланиш мумкин. Қўшимча варақлар сифатида БҚД-1 ва БҚД-2 шаклларининг иккинчи варақларидан фойдаланилади.


8. БҚД ва унинг қўшимча варақлари компьютер ёки ёзув машинасида давлат ёхуд рус тилларида тўлдирилади.


9. БҚД ёки қўшимча варақларда ўчириб тўғрилаш ва устидан тузатишлар бўлмаслиги лозим. Декларант томонидан киритилган барча тузатишлар фақат декларант томонидан ёзувларни ўчириш ва керакли маълумотларни кўк ёки қора шарикли ручка билан устидан ёзиш орқали амалга оширилади. Ҳар қандай тузатишлар декларант жисмоний шахс бўлса, унинг имзоси билан, декларант юридик шахс бўлса, масъул ходимининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши лозим.

Тушунарсиз ҳолда, тузатишлар ва декларант томонидан тасдиқланмаган ўзгартиришлар билан тўлдирилган БҚД божхона органлари томонидан қабул қилинмайди. БҚДнинг (БҚД-1 ва БҚД-2 шакллари) ҳар бир варағи декларантнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.



§-1. БҚД-1 шаклини тўлдириш тартиби


10. Декларант томонидан қуйидаги устунлар тўлдирилади: 1(а), 1(б), 2, 3, 4(а), 4(б), 5, 6(а), 6(б), 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13(а), 13(б), 13(в), 14, 15(а), 15(б), 15(в), 16(а), 16(б), 16(в), 16(г), 17, 18, 19(а), 19(б), 19(в), 19(г), 19(д), 19(е), 19(ж), 19(з), 20, 21, 22, 23, 24.


11. 1(а)-"Сотувчи" устунида экспорт қилувчининг номи ва юридик манзили кўрсатилади. Агар товар жўнатувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлса, корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи бўйича коди (КТУТ) (юридик шахслар учун) ёки солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) (жисмоний шахслар учун) кўрсатилиши лозим.

1(б)-"Декларант" устунида товарни декларацияловчи ва тақдим этувчи юридик шахснинг номи, почта манзили ҳамда КТУТ бўйича коди ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи, почта манзили ва СТИР кўрсатилади. Агар сотувчи декларант бўлса, 1(б)-устунга "1(а)-устунига қаранг" ёзуви билан ҳавола қилинади. БҚДнинг электрон шаклида (электрон нусхасида) бундай ҳавола қилинмайди ва барча маълумотлар БҚДнинг тегишли устунларида тўлиқ кўрсатилади.

2-"Сотиб олувчи" устунида товарни сотиб олувчи импорт қилувчининг номи (фамилияси, исми, шарифи) ва почта манзили кўрсатилади.

3-"Етказиб бериш шарти" устунида товар етказиб бериш шартининг ҳарфларда қисқартирилган номи (Инкотермс 2000 асосида) ва географик жой номи кўрсатилади. Масалан: DAF - Сарағоч станцияси ва ҳ. к.

4(а)-"Ҳисоб-фактура ёки бошқа ҳужжатнинг рақами ва санаси" устунида товар олиб чиқиш учун асос бўлган ҳисоб-фактура (инвойс) ёки бошқа ҳужжатнинг рақами ва санаси кўрсатилади.

4(б)-"Шартнома рақами ва санаси" устунида товарни олиб чиқиш учун тузилган шартноманинг (битим, келишув), шунингдек, шартнома қўшимчасининг (агар шартнома қўшимчалари мавжуд бўлса) рақами ва санаси кўрсатилади.

5-"Қўшимча варақлар сони" устунида БҚД-1 шаклига илова қилинган қўшимча варақлар сони кўрсатилади.

6(а), 6(б), 7, 8, 9, 10-устунлардаги керакли жавоб "Х" белгиси ("Ҳа" ёки "Йўқ") билан белгиланади.

8, 9, ва 10-устунларда агар жавоб "Ҳа" бўлса, батафсил ёритилади, яъни мазкур шартнинг мазмуни келтирилади.

11-"Декларация имзолаган шахс" устунида 1(б) устунда кўрсатилган шахслар номидан товарларни декларациялаш ваколатига эга бўлган шахс Ф.И.Ш., эгаллаб турган лавозими ва телефон рақами кўрсатилади.

12-"Жой ва сана" устунида БҚД-1 тўлдирилган жой ва сана кўрсатилади.



§-2. БҚД-1 шаклининг қўшимча

варағини тўлдириш тартиби


12. БҚД-1 шаклининг ҳар бир қўшимча варақларида учта тургача товарлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Ҳар бир қўшимча варақда унинг тартиб рақами ва БҚД-1 шаклининг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.


13. "Товар рақами" устунида БЮДнинг ёки унинг қўшимча варағининг айнан ўхшаш устунидаги тегишли товарнинг рақами ва ТИФ ТН коди кўрсатилади.

"Ҳисоб-китоб қилиш учун асос" А бўлимида товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос бўлган амалда тўланган ёки тўланиши керак бўлган нарх ҳақида маълумотлар келтирилади. Агар товарнинг етказиб бериш шарти (3-устун) ва шартноманинг бошқа шартларига асосан мазкур нархга қўшиш ёки айириш талаб этилмаса, кўрсатилган нарх олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматига тенг бўлиши мумкин. Бундай ҳолда божхона қийматини белгилаш ва назорат қилиш тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур ҳолларда амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга тузатишлар киритиш (ўзаро боғлиқлик таъсири, шартлар ва чекловлар) орқали текшириш ва тасдиқлаш билан амалга оширилади. Бунда, А бўлимнинг 14-устунидаги жами 24 (а) устунида қайтарилади.

13(а)-"Товарнинг шартномада белгиланган валютадаги қиймати" устунида товарнинг сотувчига амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган шартномада белгиланган валютадаги қиймати кўрсатилади.

13(б)-"Сотувчи - экспорт қилувчининг бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлар бўйича товарнинг қиймати" устунида олиб чиқиладиган товарни ишлаб чиқариш ва сотишда қилинган ҳаражатларни акс эттирувчи сотувчи - экспорт қилувчининг бухгалтерия ҳисоби асосида белгиланган товарнинг қиймати кўрсатилади.

13(в)-"Бухгалтерия маълумотлари бўйича товарнинг қиймати" устунида олиб чиқиладиган айнан ёки шунга ўхшаш товарларни кирим қилиш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги бухгалтерия маълумотлари асосида аниқланган товарнинг қиймати кўрсатилади. Айнан ёки ўхшаш товарларни аниқлашда "Бож тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19 ва 20-моддаларига амал қилиниши лозим.


14. "А бўлимда киритилмаган шартнома нархига қўшимча қўшишлар" Б бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 37-38-сон, 389-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низом"нинг 5-бандида кўрсатилган ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган (товар олиб чиқиш учун асос бўлган ташқи савдо шартномаси ва бошқа ҳужжат, юк-кузатув, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатлар) шартнома нархига қўшишлар инобатга олинади.

14 - 18-устунлардаги барча маълумотлар сўмда келтирилади.

14-"Сотувчининг харажатлари" устунида 13(а), 13(б) ва 13(в) устунларида кўрсатилган товар нархига қўшилмаган сотувчининг харажатлари акс эттирилади.

14(а)-устунда агар олдиндан олди-сотди нархига сотувчи томонидан амалга оширилган воситачилик ва брокерлик тўловлари ва бошқа воситачилик хизматлари бўйича харажатлар киритилмаган бўлса, кўрсатилади. Агар БҚД-1 шакли бир тўпламга кирувчи бир неча номдаги товарлар учун тўлдирилса ва шартнома шу тўпламдаги барча ёки бир неча товарларга тааллуқли бўлса, воситачилик, брокерлик ва бошқа воситачилик тўловлари 13(а), 13(б) ва 13(в) устунларида кўрсатилган ҳар бир номдаги товарлар ўртасида қиймати бўйича пропорционал равишда тақсимланади.

14(б)-устунда агар контейнерлар ва (ёки) бошқа кўп марталаб ишлатиладиган тараларга товар номенклатурасига мувофиқ баҳоланаётган товар билан бир бутун сифатида қаралса, сотувчининг контейнерлар ва (ёки) бошқа кўп марталаб ишлатиладиган тараларга қилган харажатлари кўрсатилади. Агар кўп марталаб ишлатиладиган таралардан фойдаланилса, унда бир неча бор товар етказиб беришда уларнинг нархи ҳар бир тўпламдаги товарлар миқдорига пропорционал равишда тақсимланади. Тарага қилинган харажатларнинг пропорционал равишда тақсимланиши (яъни унинг қийматини қисмларга бўлиб ҳар бир тўпламга ўтказиш) шартномада ўз аксини топган ёки бирор бир ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, божхона органи томонидан қабул қилинади. Тара учун қилинган харажатларга тарани сотувчига қайтариш билан боғлиқ бўлган алоҳида тўланадиган харажатлар киритилмайди.

14(в)-устунда сотувчининг жойлаш, шу жумладан жойлаш материаллари ва жойлаш ишлари билан боғлиқ бўлган харажатлари кўрсатилади.

15-устунда олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқариш ва/ёки экспортга сотиш учун сотиб олувчи бевосита ёки билвосита сотувчига бепул ёки пасайтирилган нарх бўйича кўрсатадиган хизматлар ва етказиб берадиган товарлар қиймати ўз аксини топади.

15(а)-устунда хом ашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр фабрикатлар ҳамда олиб чиқиладиган товарнинг таркибий қисми ҳисобланадиган бошқа бутловчи қисмларнинг қиймати кўрсатилади. Сотувчи томонидан учинчи шахслардан уларни сотиб олишда тўланган нарх мазкур товарларнинг (хизматлар) қиймати ҳисобланади. Агар мазкур товарлар сотувчи ёки у билан боғлиқ шахс томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, сотувчининг тегишли бухгалтерия ҳужжатлари билан тасдиқланган ишлаб чиқариш қиймати уларнинг ишлаб чиқариш қиймати сифатида қабул қилинади. Агар сотиб олувчига сотувчи томонидан аввал ишлатилган товарлар тақдим этилса, уларнинг қиймати сотувчининг бухгалтерия маълумотлари асосида эскириш даражаси ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. Агар сотувчи томонидан сотиб олувчига хом ашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр фабрикатлар ҳамда олиб чиқиладиган товарнинг таркибий қисми ҳисобланадиган бошқа бутловчи қисмларни қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш ва бошқа хизматлар кўрсатилган бўлса, мазкур хизматлар қиймати (божхона қийматини ҳисоблашда) уларни сотувчи томонидан ишлаб чиқарилган ёки сотиб олинган нархи эътиборга олинади.

15(б)-устунда олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган инструментлар, штамплар, шакллар ҳамда бошқа шу каби жиҳозлар қиймати кўрсатилади.

15(в)-устунда олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган ёрдамчи материаллар қиймати кўрсатилади.

15(г)-устунда сотувчи томонидан сотиб олувчига муҳандислик ишланмалари, тажриба-конструкторлик ишлари, дизайн, бадиий жиҳозлаш, олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқариш учун бевосита зарур бўлган эскизлар ва чизмалар борасида кўрсатган хизматлари қиймати кўрсатилади.

16-устунда сотиб олувчи олиб чиқиладиган товарларни харид қилиш шартлари сифатида бевосита ёки билвосита амалга оширилиши керак бўладиган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар

17-устунда олиб чиқиладиган товарни кейинчалик бирон-бир тарзда қайта сотиш, тасарруф этиш ёки улардан фойдаланишдан олинган, товар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқилгандан кейин сотувчига бевосита ёки билвосита тегишли бўладиган тушумларнинг исталган қисми қиймати эътиборга олинади.

18-"Товарни ... гача етказиб беришдаги харажатлар" устунида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда, товарни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги жойгача етказиб беришда амалда вужудга келадиган харажатлар инобатга олинади.

18(а)-устунда агар етказиб бериш шартига мувофиқ товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш жойигача бўлган транспортда ташиш харажатлари баҳоланаётган товар нархига қўшилмаган бўлса, улар кўрсатилади. Исталган турдаги транспорт воситалари орқали товарларни етказиб беришда, божхона қийматига юкни транспортда ташиш даврида амалда бўлган тегишли транспортда ташиш тарифлари асосида ҳисоблаб чиқилган маблағ қўшилади. Агарда мазкур транспорт воситасида юкни ташиш бўйича ягона тариф ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаса, транспорт харажатларини ҳисоблаб чиқаришда харажатларнинг зарур моддалари ва элементларидан иборат транспорт харажатларини калькуляция қилиш бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланиш лозим. Агар БҚД-1 бир неча турдаги товарлар учун тўлдирилса, олиб чиқиш жойигача бўлган транспорт харажатлари уларнинг оғирлигига пропорционал равишда тақсимланади.

18(б)-устунда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш жойигача амалга оширилган юклаш, тушириш, қайта юклаш ва ортиш-тушириш харажатлари баҳоланаётган товарнинг нархига қўшилмаган ва сотувчи томонидан алоҳида (қўшимча) тўланган бўлса, мазкур бандда ушбу харажатлар кўрсатилади. Агар БҚД-1 бир неча турдаги товарлар учун тўлдирилган бўлса, юклаш, тушириш, қайта юклаш ва ортиш-тушириш харажатлари товарларнинг оғирлигига пропорционал равишда тақсимланади.

18(в)-устунда юкни суғурта тўлови кўрсатилади.

18(г)-устунда сертификатлаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича хизматлар қиймати кўрсатилади.

18(д)-устунда товарни сақлаш учун тўловлар кўрсатилади.

18(е)-устун товарлар қайта экспорт қилинганда тўлдирилади. Бу устунда илгари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб киришда тўланган божхона расмийлаштируви учун тўланган йиғимлар кўрсатилади.

18(ж)-устунда товарнинг қайта экспорт қилиниши сабабли қайтарилиши лозим бўлган тўловлар айирилган ҳолда божхона тўловлари суммаси кўрсатилади.

18(з)-устун товарлар қайта экспорт қилинганда тўлдирилади. Бу устунда бошқа харажатлар кўрсатилади.

19-"Сўмдаги жами" устунда 14(а), 14(б), 14(в), 15(а), 15(б), 15(в), 15(г), 16, 17, 18(а), 18(б), 18(в), 18(г), 18(д), 18(е), 18(ж), 18(з) - устунлардаги суммаларнинг жами кўрсатилади. Бунда, товарнинг баҳоланаётган нархига "А" бўлимда қўшилмаган ва божхона қийматига қўшилиши лозим бўлган қўшимча ҳисоблашлар ҳисобга олинади.


15. В "А бўлимнинг 2-устунида кўрсатилган қийматдан (сўмда) айириладиган суммалар" бўлимида агар ҳужжатлар (транспортда ташиш учун ҳисоб, транспорт харажатлари калькуляцияси ва бошқалар) билан тасдиқланган бўлса, шартнома нархидан товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан қайта олиб чиқилгандан кейин товарни мўлжал жойга етказиш билан боғлиқ амалга оширилган жами харажатлардан айирилиши лозим бўлган харажатлар кўрсатилиши мумкин.

20 - 23-устунлардаги барча маълумотлар сўмда кўрсатилади.

20-"..... дан кейинги ташиш харажатлари" устунида товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш жойидан мўлжал жойгача бўлган ташиш харажатлари кўрсатилади. Мазкур устунда, ҳисоб-фактурасида алоҳида кўрсатилган ҳолда шартнома нархидан айириш мақсадида товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш жойидан мўлжал жойгача бўлган ташиш харажатлари декларант томонидан келтирилиши мумкин.

Агар шартномада СIР (СИП), СРТ (СПТ), DDP (ДДП), DDU (ДДУ), СIF (СИФ) етказиб бериш шартлари кўзда тутилган бўлса ва товарнинг фактура қийматига мўлжал жойгача етказиб бериш харажатлари қўшилса, мазкур харажатларни шартнома нархидан ажратиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги олиб чиқиш жойи ва шу жойдан мўлжал жойгача бўлган транспорт харажатларини алоҳида ҳисобга олиш мақсадида харажатларни ҳисоб-фактурасида ёки шартноманинг тегишли шартида алоҳида келтириш лозим.

Товарнинг мўлжал жойгача бўлган транспорт харажатлари бўйича ҳисоб-фактурасида харажатлар юқоридаги тартибда ажратиб кўрсатилмаган бўлса, божхона органига "чегарагача" бўлган харажат "мўлжал жойгача" бўлган харажатдан анча пастлигини тасдиқловчи асосланган маълумотлар тақдим этилсагина, товарларни "олиб чиқиш жойидан мўлжал жойгача" харажатлар ажратиб олиниши мумкин.

21-"Қайтарилиши лозим бўлган тўловлар" устунида товарлар қайта экспорт қилинаётганлиги сабабли қайтарилиши лозим бўлган тўловлар кўрсатилади.

22-"Сўмдаги жами" устунида 20 ва 21-устунларда кўрсатилган суммалар йиғиндиси келтирилади.

23(а)-устунда 13-устун + 19-устун - 22-устун тартибида ҳисобланган божхона қиймати сўмда кўрсатилади.

23(б)-устунда шартномада белгиланган валютада қайта ҳисобланган 23(а)-устунда кўрсатилган божхона қиймати кўрсатилади. Шартномада белгиланган валютада қайта ҳисоблаш А бўлимда кўрсатилган курс бўйича амалга оширилади. Агар шартнома бўйича ҳеч қандай ҳужжатда хорижий валюта тури кўрсатилмаган бўлса, 23(б) устунда маълумотлар АҚШ долларида келтирилади.

24-"Декларация имзолаган шахс" устунида 1(б) устунда кўрсатилган корхона номидан товарларни декларациялаш ваколатига эга бўлган шахс Ф.И.Ш., эгаллаб турган лавозими ва телефон рақами кўрсатилади.



§-3. БҚД-2 шаклини тўлдириш тартиби


16. Декларант 1(а), 1(б), 2, 3, 4(а), 4(б), 5, 6, 7, 8, 9, 10(а), 10(б), 10(в), 10(г), 10(д) ва 11-устунларни тўлдиради.


17. 1(а), 1(б), 2, 3, 4(а), 4(б) - устунлар ушбу Йўриқнома талаблари асосида БҚД-1 шаклидаги декларациянинг тегишли устунларини тўлдириш тартиби бўйича тўлдирилади.

5-"Қўшимча варақлар сони" устунида БҚД-2 шаклига илова қилинган қўшимча варақлар сони кўрсатилади.

6-устунда божхона қийматини аниқлашга асос бўлган маълумот манбаси "Х" белгиси билан белгиланади.

7-устунда божхона органи томонидан 6-устунда белгиланган маълумотлар манбаси тавсифланади.

8-"Декларация имзолаган шахс" устунида 1(б) устунда кўрсатилган корхона номидан товарларни декларациялаш ваколатига эга бўлган шахс Ф.И.Ш., эгаллаб турган лавозими ва телефон рақами кўрсатилади.

9-"Жой ва сана" устунида БҚД-2 тўлдирилган жой ва сана кўрсатилади.



§-4. БҚД-2 шаклининг қўшимча

варағини тўлдириш тартиби


18. Ҳар бир варақда учтагача товарлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши мумкин. Ҳар бир қўшимча варақда унинг тартиб рақами ва БҚД-2 шаклининг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.


19. "Товар рақами" устунида БЮДнинг ёки унинг қўшимча варағининг айнан ўхшаш устунидаги тегишли товарнинг рақами ва ТИФ ТН коди кўрсатилади.

10(а)-устунда олиб чиқиладиган айнан ёки шунга ўхшаш товарларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича нархлари кўрсатилади.

10(б)-устунда олиб чиқиладиган айнан ёки шунга ўхшаш товарлар қиймати (таннархи) калькуляцияси бўйича нархлар кўрсатилади.

10(в)-устунда айнан ёки шунга ўхшаш товарлар учун нархларнинг биржа котировкалари бўйича нархлари кўрсатилади.

10(г)-устунда тегишли минтақавий бозорлардаги олиб чиқилаётган товарлар бўйича нархлар кўрсатилади.

10(д)-устунда олиб чиқиладиган товарларнинг белгиланган тартибда амалга оширилган товар-қиймат экспертизаси маълумотлари бўйича нархлар кўрсатилади.

11-"Декларация имзолаган шахс" устунида 1(б) устунда кўрсатилган корхона номидан товарларни декларациялаш ваколатига эга бўлган шахс Ф.И.Ш., эгаллаб турган лавозими ва телефон рақами кўрсатилади.



III. БОЖХОНА ОРГАНИ ТОМОНИДАН

БҚДНИ ТЎЛДИРИШ ВА РЎЙХАТГА ОЛИШ


20. Божхона органлари томонидан БҚД шакли асосий ва қўшимча варақларининг "БЮДнинг рўйхатга олиш рақами" ва "божхона қайдлари учун" бандлари тўлдирилади. БҚД ҳар бир нусхасининг асосий ва қўшимча варақларидаги "божхона қайдлари учун" устунида БҚДнинг рўйхатга олиш рақами қўйилади, шунингдек, божхона қийматини назорат қилувчи мансабдор шахс декларацияни текшириши натижасида тегишли маълумотларни қайд этади, шахсий рақамли муҳри ва имзоси (БҚДнинг электрон шаклини электрон рақамли имзоси) билан тасдиқлайди.

21. Божхона органи БҚДни БЮД билан бир вақтда рўйхатга олади. Бунда илова қилинган БҚДга БЮДнинг рўйхатга олиш рақами (99999 /99.99.99 /999999) кўчириб ёзилади. БҚД текшириб бўлингандан сўнг, унинг асосий ва қўшимча варақлари "хизмат қайдлари учун" бандига БҚДнинг рўйхатга олиш рақами қўйилади ва БҚД текширувини амалга оширган инспекторнинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри (БҚДнинг электрон шакли электрон рақамли имзоси) билан тасдиқланади. Олд варағида божхона органининг белгиланган божхона қиймати бўйича қарори ва товарни декларант фойдаланишига тақдим этиш шакли тўғрисида ёзиб қўйилади.

22. Божхона қиймати декларацияси тўғри тўлдирилган, божхона қийматини аниқлаш усули декларант томонидан қўлланилган ва маълумотлар ўрнатилган тартибда ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда, БҚД ҳар бир варағининг "божхона қайдлари учун" бандида "божхона қиймати қабул қилинди" белгиси қўйилади ва БҚДни қабул қилган мансабдор шахснинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри (БҚДнинг электрон шакли электрон рақамли имзоси) билан тасдиқланади.

23. БҚДнинг асосий ва қўшимча варақларининг бирор-бир устунида декларант томонидан кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар учун етарли жой бўлмаса, ушбу маълумотлар БҚДнинг асосий ва қўшимча варақлари орқа томонига тегишли устуни кўрсатилган ҳолда қўшимча равишда ёзилишига рухсат этилади. Бундай ёзув декларантнинг имзоси билан тасдиқланади ва БҚДнинг тегишли устунларида "варақ орқасида" ёзуви кўрсатилади. БҚДнинг электрон шаклида (электрон нусхасида) "варақ орқасида" ёзуви кўрсатилмайди ва барча маълумотлар БҚДнинг тегишли устунларида тўлиқ кўрсатилади.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Божхона қийматини кўрсатишда декларант томонидан тақдим этиладиган ва унинг томонидан тижорат сири ёки маҳфий деб белгиланадиган ахборотдан божхона органи томонидан фақат божхона мақсадлари учун фойдаланилади ва декларантнинг рухсатисиз уларнинг учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


25. Тижорат сири ёки маҳфий ҳисобланадиган ахборотни ошкор қилганлик учун божхона органи ва унинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.





Йўриқномага

1-ИЛОВА

Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясининг

БҚД-1 шакли



ТИПОГРАФИК рақам

Ў З Б Е К И С Т О Н - U Z B E K I S T A N



ОЛИБ ЧИҚИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА ҚИЙМАТИ ДЕКЛАРАЦИЯСИ



Божхона учун нусха

АСОСИЙ ВАРАҚ

БҚД-1 ШАКЛИ

1(а). Сотувчи

КТУТ / СТИР

БЮД рўйхатга олиш рақами

Божхона қайдлари учун


1(б). Декларант

КТУТ / СТИР

3. Етказиб бериш шарти

4(а). Товар олиб чиқишга асос бўлган ҳисоб-фактура ёки бошқа ҳужжатнинг рақами ва санаси

2. Сотиб олувчи

4(б). Шартноманинг рақами ва санаси (шартнома мавжуд бўлса)

5. БҚД-1 шаклига илова қилинган қўшимча варақлар сони

Керакли жавоб Х белгиси билан белгиланади

  

6(а). Харидор ва сотувчи бир-бирига боғлиқ шахсларми? ___ Ҳа ___ Йўқ

6 (б). Бундай ўзаро боғлиқлик битим қийматига таъсир этганми? ___ Ҳа ___ Йўқ

7. Харидорнинг товарларни тасарруф этиши ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқига тааллуқли чекловлар мавжудми? (қонун ҳужжатларида белгиланган ёки товар қийматига жиддий таъсир кўрсатувчи чекловлар бундан мустасно) __ Ҳа __ Йўқ


8. Товарни сотиш ва битим қиймати таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқ ҳолатлар мавжудми? __ Ҳа __ Йўқ

Агар "Ҳа" бўлса, тафсилотларни кўрсатинг.

9. Сотиб олувчи олиб чиқиладиган товарларни харид қилиш шартлари сифатида бевосита ёки билвосита амалга оширилиши керак бўладиган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар мавжудми? __Ҳа __Йўқ

Агар "Ҳа" бўлса, тафсилотларни кўрсатинг, 16-устунда тегишли суммани кўрсатинг.

10. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилган товарни кейинчалик қайта сотиш, тасарруф этиш ёки ундан фойдаланишдан келган тушумнинг бевосита ёки билвосита сотувчига тегиши керак бўлган исталган қисмининг қийматини қайтариш билан боғлиқ шартлар мавжудми? __ Ҳа __ Йўқ

Агар "Ҳа" бўлса, тафсилотларни кўрсатинг, 17-устунда тегишли суммани кўрсатинг.

12. Жой: Сана:

11. Декларация имзолаган шахс лавозими: Фамилияси, исми, шарифи : Телефон:

Д И Қ Қ А Т!

Декларант божхона қийматини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ва ушбу шаклда кўрсатилган барча маълумотлар учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади. Декларант божхона расмийлаштируви жараёнида маълум қилинган қийматни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни ўз вақтида божхона органига тақдим этиши шарт.

Декларант имзоси ва муҳри

ОЛИБ ЧИҚИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА ҚИЙМАТИ ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Божхона учун нусха

ҚЎШИМЧА ВАРАҚ N _____

БҚД-1 ШАКЛИ

БЮДнинг рўйхатга олиш рақами

Товар рақами

Товар рақами

Товар рақами

Божхона қайдлари учун

Товар коди

Товар коди

Товар коди

"Ҳисоб-китоб асоси "А"

13(а). Товарнинг шартномада белгиланган валютадаги қиймати (амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган қиймати)

Валюта коди

Қайта ҳисоблаш курси

13(б) олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун қилган харажатларини акс эттирувчи сотувчи - экспорт қилувчининг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари.

Валюта коди Қайта ҳисоблаш курси

13(в) Олиб чиқиладиган айнан ёки ўхшаш товарларни кирим қилиш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги бухгалтерия маълумотлари.

Валюта коди Қайта ҳисоблаш курси

"Б" "А бўлимида ҳисобга олинмаган шартнома нархига қўшишлар"

14. Сотувчининг харажатлари:

14(а) воситачилик ва брокерлик тўловлари;

14(б) контейнерлар ва (ёки) бошқа кўп марталаб ишлатиладиган таралар нархлари, агар уларга ТИФ ТНга мувофиқ баҳоланаётган товар билан бир бутун сифатида қаралса;

14(в) жойлаш қиймати, шу жумладан жойлаш материаллари ва жойлаш ишлари билан боғлиқ харажатлар.

15. Олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқариш ва/ёки экспортга сотиш учун сотиб олувчи бевосита ёки билвосита сотувчига бепул ёки пасайтирилган нарх бўйича кўрсатадиган хизматлар ва етказиб берадиган товарлар қийматининг тегишли қисми:

15(а) хом ашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр фабрикатлар ва олиб чиқиладиган товарнинг таркибий қисми ҳисобланадиган бошқа бутловчи қисмлар;

15(б) инструментлар, штамплар, шакллар ва олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа шу каби жиҳозлар;

15(в) олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган ёрдамчи материаллар;

15(г) муҳандислик ишланмалари, тажриба-конструкторлик ишлари, дизайн бадиий жиҳозлаш, олиб чиқиладиган товарларни ишлаб чиқариш учун бевосита зарур бўлган эскизлар ва чизмалар.


16. Сотиб олувчи олиб чиқиладиган товарларни харид қилиш шартлари сифатида бевосита ёки билвосита амалга оширилиши керак бўладиган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар.

17. Олиб чиқиладиган товарни кейинчалик бирон-бир тарзда қайта сотиш, тасарруф этиш ёки улардан фойдаланишдан олинган, товар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилгандан кейин сотувчига бевосита ёки билвосита тегишли бўладиган тушумларнинг исталган қисми қиймати.

18. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш жойигача бўлган ташиш харажатлари:

18(а) транспортировка қилиш нархи;

18(б) юклаш, тушириш, қайта юклаш ва ортиш-тушириш харажатлари;

18(в) суғурталаш тўлови ;

18(г) сертификатлаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича хизматлар қиймати;

18(д) товарни сақлаш учун тўловлар;

18(е) божхона расмийлаштируви учун йиғимлар (товарлар реэкспорт қилинганда);

18(ж) товарнинг реэкспорт қилиниши сабабли қайтарилиши лозим бўлган тўловлар айирилган ҳолда божхона тўловлари;

18(з) бошқа харажатлар.

19. Сўмдаги жами "Б"

"В" "А" бўлимнинг 2-устунида кўрсатилган қийматдан (сўмда) айириладиган суммалар

20. ЎзР божхона ҳудудидан олиб чиқиш жойидан мўлжал жойгача бўлган ташиш харажатлари

21. Товарлар реэкспорт қилинаётганлиги сабабли қайтарилиши лозим бўлган тўловлар.

22. Сўмдаги жами "В"

23. Кўрсатилган божхона қиймати:

а) сўмда

б) шартномада белгиланган валютада

24. Декларация имзолаган шахснинг лавозими:

Фамилияси, исми, шарифи:

Телефон:

Декларантнинг имзоси ва муҳри

Сана

Д И Қ Қ А Т!

Декларант божхона қийматини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ва ушбу шаклда кўрсатилган барча маълумотлар учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади. Декларант божхона расмийлаштируви жараёнида маълум қилинган қийматни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни ўз вақтида божхона органига тақдим этиши шарт.




Йўриқномага

2-ИЛОВА

Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясининг

БҚД-2 шакли

ТИПОГРАФИК РАҚАМ


Ў З Б Е К И С Т О Н - U Z B E K I S T A N

ОЛИБ ЧИҚИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА ҚИЙМАТИ ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Божхона учун нусха

АСОСИЙ ВАРАҚ

БҚД-2 ШАКЛИ

  

1(а) Сотувчи

КТУТ / СТИР

БЮД рўйхатга олиш рақами



Божхона қайдлари учун

1(б) Декларант

КТУТ / СТИР

3. Етказиб бериш шарти

4(а). Товар олиб чиқишга асос бўлган ҳисоб-фактура ёки бошқа ҳужжатнинг рақами ва санаси

2. Сотиб олувчи

4(б). Шартнома рақами ва санаси (агар шартнома мавжуд бўлса)



5. БҚД-2га илова қилинган қўшимча варақлар сони

Керакли жавоб Х белгиси билан белгиланади


6. Декларантда мавжуд бўлган маълумотлар асосида товарнинг божхона қиймати нархланади:

а) олиб чиқиладиган айнан ёки ўхшаш товарлар бўйича ташқи савдо шартномалари нархлари;


б) олиб чиқиладиган айнан ёки ўхшаш товарлар қиймати (таннархи) калькуляцияси бўйича нархлар;


в) айнан бир хил ёки ўхшаш товарларни биржа нархлари котировкаси;


г) тегишли минтақавий бозорлардаги олиб чиқилаётган товарлар бўйича нархлар;


д) ўрнатилган тартибда амалга оширилган олиб чиқиладиган товар бўйича товар-қиймат экспертизаси маълумоти бўйича нархлар .

7. Божхона қиймати аниқланган маълумотлар манбаси тавсифланади.:

9. Жой: Сана:

8. Декларация имзолаган шахс лавозими:

Фамилияси, исми, шарифи:

Телефон:

Д И Қ Қ А Т!

Декларант божхона қийматини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ва ушбу шаклда кўрсатилган барча маълумотлар учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади. Декларант божхона расмийлаштируви жараёнида маълум қилинган қийматни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни ўз вақтида божхона органига тақдим этиши шарт.

Декларант имзоси ва муҳри

ОЛИБ ЧИҚИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА ҚИЙМАТИ ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Божхона учун нусха

ҚЎШИМЧА ВАРАҚ N _____

БҚД-2 ШАКЛИ_

БЮД рўйхатга олиш рақами

Товар рақами

Товар рақами

Товар рақами

Божхона қайдлари учун

Товар коди

Товар коди

Товар коди

Ҳисоблаш учун асос: Божхона органи тегишли қарорининг N______ ва санаси__

10(а) олиб чиқиладиган айнан ёки ўхшаш товарлар бўйича ташқи савдо шартномалари нархлари:

а) келишувдаги валюта

б) сўмда

10(б) олиб чиқиладиган айнан ёки ўхшаш товарлар қиймати (таннархи) калькуляцияси бўйича нархлар.

а) ҳужжатда кўрсатилган валюта

б) сўмда

10(в) айнан ёки ўхшаш товарлар учун нархларнинг биржа котировкалари бўйича нархлари;

а) ҳужжатда кўрсатилган валюта

б) сўмда

10(г) тегишли минтақавий бозорлардаги олиб чиқилаётган товарлар бўйича нархлар;

а) ҳужжатда кўрсатилган валюта

б) сўмда

10(д) белгиланган тартибда амалга оширилган олиб чиқиладиган товар бўйича товар-қиймат экспертизаси маълумоти бўйича нархлар.


а) ҳужжатда кўрсатилган валюта


б) сўмда

11. Декларация имзолаган шахс лавозими:

Фамилияси, исми, шарифи :

Телефон:

Д И Қ Қ А Т!

Декларант божхона қийматини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ва ушбу шаклда кўрсатилган барча маълумотлар учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади. Декларант божхона расмийлаштируви жараёнида маълум қилинган қийматни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни ўз вақтида божхона органига тақдим этиши шарт.

Декларант имзоси ва муҳри Сана

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 166-модда.













































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск