ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2014 й. 22-сон "Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2014 й.

N 22



ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ИСТЕЪМОЛ

ТОВАРЛАРИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

МАРКИРОВКА ҚИЛИШ ВА БОЖХОНАДА

РАСМИЙЛАШТИРИШ  ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, истеъмол упаковкасига (идишига) эга бўлган дори воситаларини (ТИФ ТН бўйича коди 3004) импорт қилиш давлат тилида мажбурий маркировка қилинган ҳолда амалга оширилади.

Импорт қилинадиган дори воситаларини маркировка қилиш истеъмол упаковкасига (идишига) истеъмолчи учун давлат тилидаги ахборотни қистирма варақа шаклида жойлаштириш йўли билан, упаковкасида қўшимча маркировкасиз амалга оширилади. Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўйиладиган давлат тилидаги маркировкаси мавжуд бўлмаган тақдирда импорт қилинаётган дори воситаларини улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгандан кейин, божхона омборида сақлаш вақтида, гуруҳли упаковкага давлат тилидаги қистирмаларнинг тегишли бирликларини жойлаштириш йўли билан маркировка қилишга йўл қўйилади.

Дори воситалари маркировкасининг давлат тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 29-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 февралдаги

22-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига

истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил

13 майдаги 127-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-бандда:

тўққизинчи хатбошидаги "Товар маркировкаси (этикетка, бирка, лейбл)да" сўзлари "Истеъмол упаковкаси (идиши) (этикетка, бирка, лейбл)да" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Маркировка қилинадиган товарларнинг айрим турлари тўғрисидаги ахборотнинг мазмуни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


2. 1-иловада:

17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

изоҳ чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 февраль, 6-сон, 67-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 2-сон, 10-модда

































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск