язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Умумий қоидалар/ АВ 18.11.2013 й. 2525-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 18.11.2013 й. 2525-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




АВ 14.04.2016 й. 2525-2-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



1-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


декларант - авиакеросин маҳсулотини олиб ўтувчи, авиакеросин маҳсулоти ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи, кўрсатувчи ва тақдим этувчи шахс ёки авиакеросин маҳсулотини олиб ўтувчи шахс номидан иш олиб бораётган божхона брокери;



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Авиакеросин маҳсулотини четдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, божхона назорати остида белгиланган жойга етказиш ва танланган божхона режимига жойлаштирилгунга қадар вақтинча сақлаш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 224-модда) билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом, Товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиш қоидалари (рўйхат рақами 875, 2000 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон), "Вақтинча сақлаш" божхона режими ҳақидаги низом (рўйхат рақами 447, 1998 йил 17 июнь) ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 8-сон, 103-модда) талаблари асосида амалга оширилади.



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Авиакеросин маҳсулотини "реэкспорт" божхона режимига жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг рухсатномаси асосида амалга оширилади.



16-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


16. Авиакеросин маҳсулотини "реэкспорт" божхона режимига жойлаштириш учун унинг ҳаво кемасига қуйилган кунидан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига декларант томонидан ушбу режимга расмийлаштириш учун тўлдирилган божхона юк декларациясининг асл нусхалари билан бирга қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим қилиниши лозим: (АВ 05.06.2014 й. 2525-1-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)



18-банднинг олдинги таҳрири


18. "Вақтинча сақлаш" ва "божхона омбори" божхона режимларига жойлаштирилган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгандан кейин уни "реэкспорт" божхона режимига расмийлаштиришда божхона юк декларациясининг 37-катагидаги охирги бўлимида товарларни олиб ўтиш хусусиятининг "07" коди кўрсатилади. (АВ 05.06.2014 й. 2525-1-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги банд)




АВ 05.06.2014 й. 2525-1-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



1-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хизмат кўрсатувчи - "Тошкент халқаро аэропорти" давлат унитар корхонаси;