язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Умумий қоидалар/ Давлат божхона қўмитасининг 21.04.2008 й. 01-02/19-34-сон "Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 05.05.2008 й. 1803-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.05.2008 й.

N 1803




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

21.04.2008 й.

N 01-02/19-34


ҚАРОРИ



Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати

декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани

тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 15 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 37-38-сон, 389-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                         С. Носиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 166-модда.