Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 04.03.1994 й. 114-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 4 мартдаги

114-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг Бош

божхона бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бош божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг республикада божхона ишига бевосита раҳбарлик қилишни ва уни ташкил этишни амалга оширувчи органидир.


2. Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш;

б) Ўзбекистон Республикасининг бож қонунларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш;

в) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқувчи божхона ишига оид мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

г) товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказишда божхона тариф ва нотариф тартибга солиш воситаларидан фойдаланиш;

д) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситаларини божхона текширувидан ўтказиш ва расмийлаштиришни такомиллаштириш;

е) божхона органларининг фаолияти натижасида келиб тушадиган бож пошлиналари, йиғимлари ва бошқа маблағларни бюджетга ўтказиш;

ж) контрабандага, божхона қоидаларининг бузилишларига қарши курашиш;

з) божхона статистикасини юритиш:

и) ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасини юритиш;

к) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, Ўзбекистон Республикаси учун стратегик ва ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа материалларнинг олиб чиқиб кетилиши устидан божхона назоратини белгиланган тартибда амалга ошириш;

л) валюта бойликлари ва республиканинг мулки бўлган маданий-тарихий мерос ашёларининг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши устидан божхона назоратини белгиланган тартибда амалга ошириш;

м) Ўзбекистон Республикасининг, бож қонуни ҳужжатларини белгилаб берадиган бошқа вазифалар.


3. Бош божхона бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг норматив ҳужжатларига, шунингдек, божхона ишини тартибга солувчи ҳукуматлараро битимлар ва халқаро нормаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомга ва мазкур Низомга амал қилади.


4. Божхона ишини бевосита амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари зиммасига юкланади, булар қуйидагилардан иборатдир:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона хизматлари, улар бевосита Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари - Бош божхона бошқармасининг бошлиғига, ташкилий жиҳатдан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғига бўйсунадилар;

божхона постлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона хизматлари юридик шахс ҳисобланадилар, улар банк муассасаларида ўзларининг ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа (шу жумладан, валюта) счётларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номлари қайд этилган муҳрларга эга бўладилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасида белгиланган тартибда моддий ёрдам ва божхона органларини ривожлантириш фонди тузилади.



II. БОШ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Бош божхона бошқармаси зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) ҳудудий божхона хизматларига раҳбарлик қилади, божхона органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ишларни улар билан биргаликда амалга оширади;

б) бож сиёсатининг иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатларини ва Ўзбекистон Республикасининг ички истеъмол бозорини муҳофаза қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни таъминлашда иштирок этади;

в) Ўзбекистон Республикасининг божхона ишларига оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

г) бож орқали тартибга солиш воситалари божхона-тариф механизмини ҳамда товарлар ва бошқа ашёларни олиб чиқиб кетиш ва олиб келиш рухсатнома-лицензия тартибига риоя этилишини ҳам қўллашни таъминлайди;

д) квоталаш, лицензиялаш, декларациялаш нормаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда белгиланган тартибда иштирок этади;

е) аналитик ишларни, прогноз ишларини амалга оширади, ички бозорни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда таклифлар киритади;

ж) экспорт-импорт қилинадиган юкларни расмийлаштириш пунктлари тармоғини ва божхона инфраструктурасининг бошқа объектларини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга ёрдам берувчи шарт-шароитларни яратади;

з) божхона иши соҳасига оид ахборотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг автоматлашган тизимини ишлаб чиқади ва жорий этади, шунингдек, бу ахборотни тегишли инстанцияларга тақдим этади;

и) Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал ва жиноят қонунлари нормаларига амал қилган ҳолда божхона органлари ваколатига киритилган ишлар юзасидан суриштирувлар олиб боради;

Божхона қонунчилигини бузганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларга белгиланган тартибда маъмурий таъсир чораларини кўради, олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва қўллайди;

к) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг республика божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва қўллайди;

л) корхона ва муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг республика божхона органлари фаолиятига оид мурожаатларининг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлайди, уларни ҳал этиш чораларини кўради;

м) бож ҳудудида давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, инсон саломатлиги ва ҳаётини, ҳайвонлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чораларини амалга оширишда ёрдам беради;

н) Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий муносабатларини бож йўли билан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича тегишли инстанцияларга таклифлар киритади;

о) вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимият органларидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларидан (мулкчилик шакли ва қайси идорага тегишлилигидан қатъи назар) белгиланган тартибда товарларнинг бож чегараси орқали қонуний олиб ўтилаётганлигини асослайдиган материаллар ва ҳужжатларни олади;

п) божхона хизмати ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида илмий-техник хизматлар, лабораториялар, махсус ўқув марказларини ташкил қилади;

р) белгиланган тартибда ТИА иштирокчиларининг ташқи иқтисодий фаолиятини тўхтатиш (тугатиш) тўғрисида асосланган тақдимномалар киритади;

с) чет мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ўзаро дўстлик асосида ўзаро фойдали техник ва бошқа ахборот алмашувларни амалга оширади;

т) божхона декларациялар ва битишувлар паспорти асосидаги экспорт-импорт контрактлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармасига ўз вақтида ва тўлиқ бериш.


III. БОШ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Қўйилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида Бош божхона бошқармасининг мансабдор шахсларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) божхона пунктларида товарларни текшириш мақсадида товарни олиб чиқиб кетаётган ва олиб келаётган барча транспорт турларини қонунларда белгилаган тартибда тўхтатиш;

б) товарларнинг ноқонуний олиб келиниши ва олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик, уларга бож пошлиналарини солиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслардан транспорт воситалари ҳамда товарларни, шунингдек, товарлар ҳаракатининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текширишга ва қайта текширишга тақдим этишларини талаб қилиш;

в) божхона расмийлаштиришини амалга оширишда техник назорат воситаларини қўллаш;

г) божхона органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларга мувофиқ юкни ташувчи иштирокида, юкни очиб кўриш комиссион актини тузиб, юкхоналар, иш бўлмалари, кузовлар, контейнерлар, вагонлар ва бошқа транспорт тараларининг пломбаларини бузиш, қулфларини очиш;

д) товарнинг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилганлиги аниқланган ҳолларда тегишли ташкилотга ахборот ва арзнома йўллаш;

е) етарли асослар бўлган тақдирда фуқарони белгиланган тартибда шахсий текширувдан ўтказиш;

ж) товарлар ва бошқа ашёлардан бож пошлинаси олиш, шунингдек, божхонадаги расмийлаштириш ва божхона назоратининг бошқа мақсадлари учун товарлар ва бошқа ашёлардан намуналар олиш, божхона лабораторияси кўмагида уларни текшириб кўриш (экспертизадан ўтказиш);

з) товарларни декларациялашда шахсан унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш;

и) корхоналар ва ташкилотларнинг божхона назоратидан ўтиши лозим бўлган товарлар турган ҳудудларига, биноларига кириш;

к) контрабанда ва божхона қоидаларининг бузилишига оид аниқланган ҳолатлар юзасидан протоколлар ва бошқа зарур ҳужжатларни тузиш;

л) божхона қоидаларини бевосита бузувчи ашёларни қонунда белгиланган тартибда мусодара қилиш;

м) ноқонуний олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини қонунга мувофиқ ушлаб қолиш;

н) божхона қоидаларининг бузилишига йўл қўйган корхоналар ва фуқароларга амалдаги қонунларга мувофиқ белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўллаш;

о) божхона текшируви амалга оширилаётганда божхона қоидаларининг бузилиши, контрабанда ва бошқа ҳуқуқбузарликларни топишда техник ва махсус аниқлаш воситаларини қўллаш;

п) хизмат бурчини бажараётганда ўқ отиш қуролини ҳамда шахсий ҳимоя воситасини сақлаш ва олиб юриш, зарур бўлган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлатиш;



IV. БОШ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Бош божхона бошқармасига Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади. Бош божхона бошқармаси бошлиғининг уч ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


10. Бош божхона бошқармасининг бошлиғи;

республика божхона органлари тизимига умумий раҳбарликни таъминлайди;

Бош божхона бошқармаси аппарати ва божхона органларининг штат жадвалини тасдиқлаш учун Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади;

Бош божхона бошқармасига берилган ваколат доирасида буйруқлар, йўриқномалар ва ҳужжатлар чиқаради, уларнинг ижросини текширишни ташкил этади;

Бош божхона бошлиғи ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ижросини назорат қилади;

Давлат солиқ қўмитасига божхона органлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси мукофотларига ва фахрий унвонларини беришга, божхона органларининг ўрнак кўрсатган ходимлари ва божхона ишида фаол ёрдамлашган фуқароларни кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари билан мукофотлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Қонун билан унинг ваколатига киритилган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;

Бош божхона зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилишида ва ўз функцияларини амалга оширишда шахсан жавобгардир.


11. Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий ва моддий-техник таъминоти, кадрларни жой-жойига қўйиш ва улардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилиш, бошқарув қарорлари ва тавсияномаларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш учун Бош божхона бошқармасида Кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш таркибига Бош божхона бошқармаси бошлиғи, лавозимига кўра унинг ўринбосарлари, Бош божхона бошқармаси бошлиғининг тавсиясига кўра Давлат солиқ қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланадиган тармоқ бошқармаларининг раҳбарлари киради.

Кенгаш қарори Бош бошқарма бошлиғининг буйруғи билан амалда жорий этилади. Бошлиқ билан Кенгаш ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда боғлиқ келишмовчиликлар тўғрисида Давлат солиқ қўмитасини хабардор этиб, ўз қарорини амалга оширавериш ҳуқуқига эга бўлади. Ўз навбатида Кенгаш аъзолари ҳам Давлат солиқ қўмитасига ўз фикрларини маълум қилишлари мумкин.



V. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ


12. Хизмат бурчини бажараётган божхона органлари ходимларига ҳам солиқ органлари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш шартлари, шахсий ва мулкий муҳофаза қилиш ҳуқуқлари тадбиқ этилади.



VI. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Божхона органлари ва уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари тижорат ва хизмат сирини сақлашга мажбурдирлар.

Божхона органларининг мансабдор шахслари божхона қонунларига оғишмай риоя этиш ва мазкур Низом талабларини бажариш тўғрисида ёзма ҳолда мажбурият оладилар.


14. Ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки қониқарсиз бажарганлиги учун божхона органларининг мансабдор шахслари амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


15. Божхона органлари томонидан нотўғри ундирилган божхона солиғи, пошлинаси, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар қайтариб берилади ёки кейинги тўловлар ҳисобига ўтказилади, божхона органлари мансабдор шахсларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарар эса Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда, тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобига қопланади.

Божхона тўловларининг ноқонуний ундирилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда интизомий ва моддий жавобгарликка тортиладилар.






















































Время: 0.0114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск